204
Қоракўлчиликнинг
ўзига
хос
шароитларида
ишлаб
чиқариш
самарадорлигини юқорида айтиб ўтилган кўрсаткичлари қаторига шартли
1 бош қўй, сарфланган ем-хашак ва 1 центнер озиқ бирлиги ҳисобига олинган
маҳсулот ва соф даромад, маҳсулот сифати (олинган биринчи навли ёки катта
қоракўл терилар), шартли 100 бош қўйга сарфланган харажатлар миқдори ва
уларнинг қопланиши, меҳнатга ҳақ тўлаш даражаси, маҳсулот ишлаб
чиқаришга кетган меҳнат сарфлари, маҳсулотнинг таннархи ва сифати,
яйловларнинг қўй сиғими қабул қилинган.
2. Қишлоқ хўжалигининг асосий тармоқларидан бири ҳисобланган
қоракўлчиликда самарадорликни оширишга катта эътибор бериш лозим.
Зеро, мазкур тармоқ ишлаб чиқаришнинг асосий воситаси – ер (яйлов),
моддий-техника ва ем-хашак базаси, шунингдек тармоқ иқтисодиётини
ривожлантириш учун зарур бўлган меҳнат ресурсларидан оқилона
фойдаланишни талаб қилади.
Республикамизда “қоракўлчилик асосан экстенсив йўл билан
ривожланиб келган, чунки қоракўлчилик хўжаликларининг моддий-техника
ва ем-хашак базаси талабга жавоб бермаганлиги, ишлаб чиқариш
технологияси қолоқ, техника билан таъминланиш даражаси паст, ишлаб
чиқаришни
ташкил
этиш
ва
моддий
рағбатлантириш
яхши
такомиллашмаган” эди.
Экстенсив йўл билан ривожланиш учун қўшимча молиявий маблағлар
зарур бўлиб, бу маблағлар давлат томонидан ажратилар эди. Ўзбекистон
мустақиликка эришгандан ва бозор иқтисодиётига ўтгандан кейин,
қоракўлчилик
хўжаликларига
давлат
томонидан
молиявий
ёрдам
тўхтатилганлиги сабабли охирги йилларда тармоқда ривожланиш бўлмаяпти.
Шунинг учун ишлаб чиқаришни интенсив ривожлантириш йўлларини излаб
топиш ва ҳаётга тадбиқ этиш зарур бўлиб қолди.
3. Қоракўлчиликни ривожлантириш – ташқи ва ички бозорлар талаби
асосида маҳсулот ишлаб чиқаришимизни тақозо этади. Ҳозирги кунда бу
маҳсулотларни сифатли ишлаб чиқариб уни қайта ишлагандан сўнг сотишни
кенгайтириш вазифаси қўйилган.
Чунки “республикамиз мева-сабзавот маҳсулотлари, узум, пилла,
қоракўл тери, жун етиштириш бўйича МДҲ мамлакатлари орасида етакчи
ўринни эгаллайди.
Қоракўл тери қоракўлчиликнинг асосий маҳсулоти бўлиб ташқи ва ички
бозорда алоҳида талаб билан фойдаланилади ва юқори нархларда сотилади.
Шунинг учун ҳам биз Ўзбекистон агросаноат мажмуи ривожи ва
рсепублика иқтисодининг ташкил топишида қоракўлчилик тармоғининг
ривожига кенг йўл очиб берилиши зарурдир.
Ишлаб чиқаришнинг фойдалилигини ошириш учун ишлаб чиқариш
воситаларига яъни, унинг фаол қисмига риоя қилиш ва улардан самарали
фойдаланиш муҳим аҳамиятга эга бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |