Ф.Р. Исламов,
ТДАУ, таянч-докторант
Бугунги бозор иқтисодиёти шароитида дунё аҳолисининг озиқ-овқат
маҳсулотлари ва ижтимоий ҳимояга бўлган талаби ошиб бормоқда. Бу эса ўз
навбатида ҳукуматлар олдига асосий озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб
чиқарувчи қишлоқ хўжалиги ҳамда аҳолига хизмат кўрсатувчи ижтимоий
соҳаларни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш вазифасини қўймоқда.
Республикамизда ҳам аҳолини сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан
таъминлаш ва ижтимоий ҳимоя қилиш масалаларига алоҳида эътибор
156
қаратилмоқда. Қишлоқ хўжалиги ва ижтимоий соҳаларни ривожлантириш
бўйича Президент фармон, қарорлари, Ҳукумат қарорлари қабул қилинмоқда
ва улар асосида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Бунинг натижасида
мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмлари
ошмоқда ҳамда ижтимоий хизматлар сифати яхшиланмоқда[2,3].
Яна бир алоҳида эътибор талаб қиладиган омил, бу ижтимоий-
иқтисодий соҳаларни ривожлантиришга алоҳида худудлар кесимида
ёндашувнинг юзага келганлигидир. Биз ҳам юқоридагиларни ҳисобга олган
ҳолда Самарқанд вилоятининг Нарпай туманида қишлоқ хўжалиги ва
ижтимоий
соҳаларнинг
ривожланиш
йўналишлари
таҳлилини
эътиборингизга ҳавола этмоқчимиз.
Самарқанд вилояти ижтимоий-иқтисодий ривожланишида Нарпай
тумани муҳим ўрин тутади. Туманда 214,7 минг киши истиқомат қилади.
Туман ҳудудида 189 та саноат, 116 та қишлоқ хўжалиги, 85 та қурилиш, 424
та савдо, 135 та хизмат кўрсатиш ва 78 та бошқа соҳалар бўйича корхоналар
фаолият юритади. Жами тадбиркорлик субъектлари сони 1027 тага тенг.
Аҳоли томорқа ерлари 2685 гектарни ташкил этади.
Маҳсулот
етиштиришда
Нарпай
тумани
қишлоқ
хўжалигига
ихтисослашган йирик ҳудуд ҳисобланади. Нарпай туманининг умумий ер
майдони 44182 гектарни ташкил этади. Тумандаги жами сувли ер
майдонлари 20451 гектар бўлиб, шундан боғзорлар 1100 гектар, узумзорлар
582 гектар, тутзорлар 555 гектар, кўп йиллик дарахтзорлар 296 гектарни
ташкил этади. Тумандаги 1194 гектар ер майдонлари лалми ерлари
ҳисобланади[4].
Туманда жами 414 та фермер хўжаликлари мавжуд бўлиб, шундан 222
та пахта-ғаллачилик, 74 та боғдорчилик, 7 та узумчилик, 46 та чорвачилик, 17
та балиқчилик, 22 та сабзавот-полизчилик ва 26 та бошқа йўналишлардаги
фермер хўжаликлари фаолият кўрсатиб келмоқда. Фермер хўжаликларида
2020 йил ҳосили учун 10762 гектар майдонга чигит экилиб, давлатга 33430
тонна пахта сотиш режалаштирилган. Ҳақиқатда 34100 тонна давлатга пахта
топширилиб, пахта етиштириш режаси 102 фоизга бажарилган. Фермер
хўжаликларида 2020 йил ҳосили учун 5720 гектар сувли ғалла экилиб,
давлатга 19274 тонна ғалла сотиш режалаштирилган. Амалда эса 20674 тонна
давлатга ғалла топширилиб, режа 107 фоизга бажарилган. Такрорий ва
тўқсонбости экинлари бўйича туманда ғалладан бўшаган майдонларга 3470
гектар такрорий экинлар экилган бўлиб, шундан 409 гектар ер майдони
сабзавот, 20 гектар полиз, 1384 гектар дуккакли, 1657 гектар ер майдонига
озуқабоп экинлар экилган. 2020 йил учун жами 575 гектарга тўқсонбости
экинларини экиш амалга оширилган.
Нарпай тумани чорвачилик маҳсулотлари етиштириш бўйича катта
салоҳиятга эга. Туманда жами чорва моллари сони 97769 бош, шундан
сигирлар 43913 бош ҳамда майда шоҳли моллар 71971 бош, паррандалар
сони 262938 бошни ташкил қилади. Шундан, йирик шохли қорамолларнинг 8
Do'stlaringiz bilan baham: |