141
ривожлантириш масалалари бўйича йиғилишда суғурта соҳасининг
мамлакатимиз ялпи ички маҳсулотидаги улуши атиги 0,4 фоиз эканлиги ва
ривожланган мамлакиталарда эса масалан, Жанубий Кореяда 11 фоиз,
Германияда 6 фоиз, Россияда 1,5 фоизни ташкил этишини алоҳида
таъкидлаган ҳолда соҳага илғор ва замонавий стандартларни жорий этадиган,
барча суғурта бозори иштирокчилар ўртасида чинакам рақобат муҳитини
яратиб, суғурта бозорини ривожлантирадиган тузилма зарурулиги асосий
вазифалардан этиб белгиланди. Бундан ташқари суғурта соҳасида замонавий
кадрлар тайёрлаш, мутахассисларни нуфузли хорижий билим юртларида
ўқитиш ва етакчи компанияларда малакасини ошириш масалаларига ҳам
эътибор қаратилди [2].
Мамлакатимизда суғурта муносабатлари 2002 йилнинг 5 апрелида қабул
қилинган “Суғурта фаолияти тўғрисида” ги ўзбекистон республикасининг
қонуни қонун ҳамда бошқа меъёрий хужжатлар орқали тартибга солинади.
Айниқса, 2017-2021 йилларга мўлжалланган Харакатлар стратегиясида
учинчи бўлим Иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштиришнинг
устувор йўналишларига бағишланган 3.1 банди 6-хат бошида суғурта, лизинг
ва бошқа молиявий хизматларнинг ҳажмини уларнинг янги турларини жорий
қилиш ва сифатини ошириш ҳисобига кенгайтириш масаласи устувор
вазифалардан бири сифатида белгиланган [1].
Маълумки, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши турли табиий офатлар ва
ҳодисалар билан кескин боғлиқ бўлган соҳалардан бири бўлиб, ҳар йили
бўлиб ўтадиган турли табиий офатлар натижасида кўплаб фермер
хўжаликлари катта миқдорда талофат кўрадилар. Фермер хўжаликларининг
мол-мулки ва етиштираётган экинлари ҳосилини суғурталаш, табиий офатлар
оқибатида етиши мумкин бўлган зарарларини қоплаш кафолатининг
мавжудлиги иқтисодиётни эркинлаштириш жараёнида муҳим аҳамият касб
этади. Дунё амалиётида экинларни бўлғуси ҳосилини суғурталаш қишлоқ
хўжалик маҳсулотлари етиштирувчиларни турли қалтисликлардан ҳимоя
қилувчи кафолат ҳисобланади.
Бу борада Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил
17 июндаги “Пахта хом ашёси ва бошоқли дон экинларининг бўлғуси
ҳосилини суғурталаш тизимини такомиллаштириш тўғрисида” 505-сонли
қарори муҳим қадамлардан бири бўлди. Қарорга кўра, «Ўзагросуғурта» АЖ
томонидан пахта хом ашёси ва бошоқли дон экинлари етиштирувчи
тадбиркорлик субъектларига пахта хом ашёси ва бошоқли дон экинлари
етиштириш учун бериладиган имтиёзли кредитларнинг 4 фоизи миқдорида
суғурта харажатларига ажратиш бўйича ҳар йили: бошоқли дон экинлари
ҳосили учун — 1 февралгача, пахта ҳосили учун эса— 1 июнгача бўлган
муддатларда суғурта шартномаларини расмийлаштириш белгилаб қўйилди.
Пахта хом ашёси ва бошоқли дон экинларининг бўлғуси ҳосилини
суғурталаш бўйича расмийлаштирилган суғурта шартномаларига асосан
тўланиши лозим бўлган суғурта товонлари, пахта хом ашёси ва бошоқли дон
Do'stlaringiz bilan baham: |