Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил


Миллий ғоя ва маънавият асослари дарсларида талабаларда



Download 2,07 Mb.
Pdf ko'rish
bet35/94
Sana06.06.2022
Hajmi2,07 Mb.
#641277
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   94
Bog'liq
6.2-Milliy-goyani-oqitish-metodikasi

2.3.Миллий ғоя ва маънавият асослари дарсларида талабаларда 
мустақил ишлаш кўникмаси, ижодий фикрлаш қобилияти ва жамоани 
бошқариш, ечим қабул қилиш ҳамда уни бажаришни ташкил этиш 
малакаларини ривожлантиришда дидактик ўйинли технологияларнинг 
ўрни ва аҳамияти. 
Миллий ғоя ва маънавият асослари дарсларида 
талабаларда мустақил ишлаш кўникмаси, ижодий фикрлаш қобилияти ва 
жамоани бошқариш, ечим қабул қилиш ҳамда уни бажаришни ташкил этиш 
малакаларини ривожлантиришда дидактик ўйинли технологиялар муҳим 
аҳамият касб этади. 
Кишилик тарихий тараққиѐтининг барча даврларида ҳам ўйин субъект 
фаолиятининг энг биринчи ва муҳим тури сифатида тан олинган. Бинобарин, 
шахс фаолиятининг муҳим турлари – меҳнат, ўқиш билан бирга ўйин ҳам 
унинг шаклланланиши ва ривожланишида муҳим аҳамият касб этади. 
Ўйинлар воситасида катта авлод томонидан тўпланган ҳаѐтий тажриба, 
ўзлаштирилган билим, турмуш тарзи ва ижтимоий муносабат асослари, 
маданий қадриятлар ѐш авлодга изчил узатиб келинган. 
Ўйин шахснинг тарбиялаш, ривожлантириш, унга таълим бериш 
хусусиятларига эга. Мавжуд хусусиятлари туфайли ўйинлар қадим-қадимдан 
халқ педагогикасининг муҳим асосларидан бири бўлиб келмоқда. Бевосита 
ўйинлар болаларда идрок, сезги, хотира, тафаккур, нутқни ривожлантиришга 
ѐрдам бериш орқали уларни маънавий-ахлоқий, ақлий, жисмоний ва эстетик 
жиҳатдан тарбиялашга хизмат қилади. 
Ўйиннинг моҳияти ва тузилиши маълум кўникма, малака, қобилият ва 
сифатларнинг ҳар бир иштирокчида бутун ўйин давомида шаклланишини 
таъминлайди. Таълим жараѐнда ўйин технологияларидан фойдаланишда 
ўқитувчи педагогик вазифаларини сценарийда аниқ ифодалай олиши зарур.
Ўйин фаолиятининг психологик механизмлари шахснинг ўзини намоѐн 
қилиш, ўзининг ҳаѐтда ўрнини белгилаш, ўзини ўзи бошқариш, ўз 
имкониятларини амалга оширишан иборат асосий эҳтиѐжларни қондириш 
имкониятини яратади. Ўйин ижтимоий тажрибаларни ўзлаштириш ва қайта 


50 
яратишга йўналган вазиятларда, фаолият тури сифатида белгиланади ҳамда 
ўйин жараѐнида шахснинг ўз хулқини бошқариши шаклланади ва 
такомиллашади. Ўқув фаолиятининг асосий мотиви – бу ўқув-билиш мотиви 
бўлса, ўқув фаолиятининг энг муҳим мотивацияси эса иштирокчида ўзи 
танланган ва асосларини ўзлаштираѐтган касбга бўлган қизиқиши саналади. 
Тингловчи ўқув жараѐнидаги эгаллаган билимларидан, касбий малакалари ва 
кўникмаларидан ҳиссий жиҳатдан қониқа олиши лозим. Бу вазифани ҳал 
қилишда ўқитиш жараѐнида ўйинли технологиялардан фойдаланиш алоҳида 
аҳамият касб этади. Ўйинли технологиялари, шунингдек, тингловчиларнинг 
ижодий қобилияти ва креатив тафаккурини ўстиради. 
Ўйин технологиялари таълим олувчиларни муайян жараѐнга тайѐрлаш, 
уларда маълум ҳаѐтий воқелик, ҳодисалар жараѐнида бевосита иштирок этиш 
учун дастлабки кўникма, малакаларни ҳосил қилишга хизмат қилади. Таълим 
жараѐни иштирокчилари (м: таълим олувчилар, ота-оналар, педагогик жамоа 
аъзолари, 
таълим 
муассасаларининг 
раҳбарлари, 
жамоатчилик 
ташкилотларининг вакили ва б.) сифатида турли ролларни бажариш 
иштирокчиларга педагогик фаолият мазмуни билан яқиндан танишиш 
имкониятини яратиш асосида маълум фаолиятни самарали ташкил этишга 
назарий, амалий ва руҳий тайѐргарликка эришиш нуқтаи назаридан ѐрдам 
беради. 
Барча ўйинларда бўлгани каби педагогик ўйинлар жараѐнида ҳам 
иштирокчилар фаол ҳолатда бўлади, шериклари билан ўзаро муносабатга 
киришади, шунингдек, ўз қарашларини шериклариники билан таққослаш, 
жамоа билан зарур муносабатни ўрнатиш орқали ўзини ўзи ўрганади. 
Педагогик жараѐнда ўйинлардан фойдаланишда айрим жиҳатларга эътибор 
қаратиш лозим. Жумладан:

ўйин сценарийсини тайѐрлаш; 

йўриқномалар тузиш; 

аудиторияни ўйин моҳиятига мувофиқ жиҳозлаш. 
Сценарий ва унинг моҳияти муҳим аҳамиятга эга. Зеро, айнан 
сценарийгина тегишли таълим, тарбиявий ва ривожлантирувчи мақсадларга 
эришиш имкониятини таъминлайди. Ўқитувчилар ўйин сценарийларини 
тайѐрлашга алоҳида эътибор қаратишлари, сценарийни тайѐрлаш малакасига 
эга бўлишлари зарур. Педагогик характердаги ўйинларнинг таркибий 
тузилмаси қуйидагилардан иборат: 
- ўқув мақсади; - ўйиннинг вазифаси; 
- ўрганиладиган муаммо тафсилоти;
- ўйин вазиятининг тафсилоти;
- иштирокчиларнинг таснифи
Таълим жараѐнида ўйин технологиялари қўллаш қуйидагиларга 
асосланади: 
- гуруҳни шакллантириш; 
- машғулотларнинг бош мақсадини ифодалаш; 


51 
- муаммоли вазиятни вужудга келтириш; - ролларни тақсимлаш, - ўйин 
регламентини ўрнатиш;
- материаллар, йўриқномалар, қоидалар ва кўрсатмалар тўпламини 
тарқатиш; - маслаҳат бериш. 
Ўйин техннологияларини қўллашда роллар қуръа ташлаш йўли билан 
тақсимланади. Бунда роллар номи ѐзилган кичик қоғозчаларда фойдаланиш 
мумкин. Ролларнинг иштирокчилар ўртасида қуръа асосида тақсимланиши 
келиб чиқиш эҳтимоли бўлган норозиликларнинг олдини олади. Ўйин 
жараѐнида белгиланган вақт (регламент)га, мулоқот одобига риоя этиш, 
фаоллик кўрсатиш ҳамда ўйинни охиригача давом эттириш кутилган 
натижани кафолатлайди.
Шунингдек, 
қуйидаги 
омиллар 
педагогик 
мақсадларда 
ўйин 
технологияларидан самарали фойдаланиш имкониятини таъминлайди: 
- ўйин сценарийсининг пухта тайѐрланганлиги; 
- ўйин мақсади ва вазифаларининг тўғри, аниқ белгиланиши;
- ўйин қоидаларининг аниқ, лўнда (8-10 тагача) ифодаланиши;
- ўйин йўриқномасининг мавжудлиги;
- иштирокчиларнинг ўйин жараѐнига қизиқишлари; - ролларнинг 
самарали, тўғри тақсимланиши; 
-жамоада кўтаринки кайфиятнинг юзага келиши;
- иштирокчиларнинг бир-бирларини тушуна олишлари ва қўллаб-
қувватлашлари;
- ҳар иштирокчининг ўйин натижаси учун масъулиятни ҳис этиши; - 
барча иштирокчилар имкониятларининг ягона мақсадга йўналтирилиши 

Download 2,07 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish