Яссавий ҳикматлари ҳақида
[ SAVIYA.UZ ]
. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда ёки бошқа сайтларга жойлаштирилганда
сайт номи ҳаволаси билан кўрсатилиши шарт!
| 1
Ўзбек мумтоз адабиётида ишқ талқинлари кўп учрайди. Жумладан, Аҳмад Яссавий
ҳикматларида ишқ ва ошиқ мавзуси бошқа мумтоз адабиёт намояндаларидан фарқли –
ўзига хос тарзда тасвир этилади. Аҳмад Яссавий Аллоҳга бўлган ишқни ҳақиқий
санайди. Чин ошиқнинг сифатларига диққат қаратади. Хўш, чин ошиқ ким? Шоир
наздида чин ошиқ бўлиш учун “Аллоҳ дебон ичга нур”ни тўлдириш, бутун танадаги
томир-у суяклар ларзага келган ҳолда “Ҳақ зикри”ни қилиш, роҳат фароғатдан кечиш
лозим бўлади. Шоир ишқни бебаҳо дур-гавҳарга ўхшатади. Бироқ бундай гавҳарни
ишқсиз, нафс қутқусига учраган “ҳар номардга сотиб” бўлмайди.
Шу ўринда Аҳмад Яссавийнинг барча ҳикматларига хос яна бир хусусиятни таъкидлаш
ўринли бўлади. Бу – нафсга қарши кураш масаласи. Шоир ҳамма вақт нафсдек балойи
азимни енга олмаган одамга ачинади, унга танбеҳ беради. Нафсини жиловлаган одам
сабр-қаноатга эришади. Агар ошиқ бўлса, бундай сабрли ишқ эгасининг “маҳшар
кунида армони” бўлмайди. Ишқ муҳокамасига доир ушбу ҳикматнинг бошқа бир
бандида “Нафсни тепиб даргоҳига лойиқ бўлғил” деб таъкидланади. Бу ҳам нафсини
енгган ва унинг истакларини бартараф этган одамгина чин ошиқлик мартабасига
кўтарила олишига доир мулоҳазадир.
Ишққа тушдинг, ўтга тушдинг, куйиб ўлдинг,
Парвонадек жондин кечиб ахгар бўлдинг,
Дардга тўлдинг, ғамга тўлдинг, телба бўлдинг,
Ишқ дардини сўрсанг ҳаргиз дармони йўқ.
Ушбу бандда чин ошиқнинг ҳоли яна ҳам кучайтириб кўрсатилади. Ишқ дардига
учраган одамда жуда катта руҳий ўзгаришлар бўлади. Аҳмад Яссавий уни бамисоли
ўтга тушган одам ҳолига қиёслайди. Иккинчидан, шам теграсида айланиб куйган,
ахгар (лахча чўғ) бўлган капалакка ўхшатади. Энг муҳими, ишқ ўтида дард, ғам ҳамда
телбалик бор. Аммо бу дарднинг дармони топилган эмас. Бошқа бир мумтоз ва ошиқ
шоир таъбири балан айтганда “бу дардни бедаво дерлар” (Машраб). Ишқнинг бундай
хусусиятларини таърифлаб Алишер Навоий “Маҳбуб ул-қулуб” асарида ёзади: “буни
кўрмаган киши билмас ва бунга етмаган киши бовар (ишонч) қилмаским, ҳижрон-у
Яссавий ҳикматлари ҳақида
[ SAVIYA.UZ ]
. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда ёки бошқа сайтларга жойлаштирилганда
сайт номи ҳаволаси билан кўрсатилиши шарт!
| 2
фироқ мундин иборатдур…” Шу ишқ тавсифига бағишлаб Навоий “Лайли ва Мажун”
достонини ёзгани сизга маълум. Аҳмад Яссавий таъкидлайдики, ишқ одамнинг
“Мажнун сифат ақлин олиб Лайло қилур”, яна давомидан таъкидлайди – “Оллоҳ ҳаққи
бу сўзларни ёлғони йўқ”. Демак, Яссавий ҳикматларидаги ишқ мавзусини, ошиқ ҳолини
билиш учун нисбатан кенгроқ тушунчалар, шарқ мумтоз адабиётидаги ўзига хос
тасаввуф фалсафасини ҳам англаш керак бўлади. Аҳмад Яссавий ҳикматлари фикрни
кенгайтириш учун восита, уни ўқиб, англаш орқали ҳикматгўй шоир руҳини, дардини,
қалбини, сўзини англаш мумкин, албатта.
Аҳмад Яссавийнинг “Раббим ёди улуғ ёддур айтур бўлсам” деб бошланадиган ҳикмати
унчалик мураккаб эмас. Биринчи мисрадаёқ шеър мавзу йўналишини англаб олиш
мумкин. Зотан, Яратгувчини ёдлаш одамни хотиржам қилади, аччиқ тили ширин тилга
айланади.
Раббим ёди улуғ ёддур айтур бўлсам,
Асал янглиғ сучук бўлур тилим менинг.
Ўзим фақир, қилдим муқир, бўлдим ҳақир,
Қанот қоқар учар қушдек кўнглим менинг.
Шоир ўзини жуда камтар тутади ва шу камтарлиги ортидан кўнгли юксакликка парвоз
қилади. “Муқир” арабча сўз бўлиб “иқрор бўлмоқ, бўйнига олмоқ” маъноларини
англатади. Шоир фақатгина фақир-у ҳақирлигини эмас, балки Яратгувчига банда
эканига иқрор бўлади. Адиб ҳикматнинг ҳар бандида ички қофияларни қўллаб, ўз ички
кайфияти, ҳолини ўйноқи бир услубда баён қилар экан, шу мамуният сабабларини ҳам
“нафсим қочди” деб ўз нафсини енгганига олиб бориб боғлайди; ўзини тупроққа
тенглаштиради.
Яссавий ҳар вақт нафс ҳақида гапирганида унга инсоннинг камолотига халақит
берадиган ёвуз ва ярамас куч сифатида баҳо беради. Нафсга “шум” сифати берилади.
Шунингдек, шоир “нафси бад”, “нафс йўли”, “нафс илги” сингари истиораларни ҳам
қўллайди. Адиб тўғридан тўғри нафсга қарши курашни, унинг йўриғига юрмасликни
тарғиб қилади. Нафснинг домига илиниш инсонни қанчалик ер билан яксон қилишини
Яссавий ҳикматлари ҳақида
[ SAVIYA.UZ ]
. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда ёки бошқа сайтларга жойлаштирилганда
сайт номи ҳаволаси билан кўрсатилиши шарт!
| 3
жуда ёрқин ифодаларда кўрсатиб беради.
Бошқа бир шеърида шунга урғу бериб ёзади:
Do'stlaringiz bilan baham: |