Д. Т. Абдукаримов



Download 6,32 Mb.
Pdf ko'rish
bet181/238
Sana05.06.2022
Hajmi6,32 Mb.
#638228
TuriЛекция
1   ...   177   178   179   180   181   182   183   184   ...   238
Bog'liq
Dala ekinlari selektsiyasi va urugchiligi

Саноат негизида
уруғлик
етиштириш технологияси кетма-кет 
бажариладиган қуйидаги жараѐнларни ўз ичига олади: 
1. Ҳосилни комбайнда йиғиштириш; 
2.Уруғликни қайта ишлайдиган заводларга ѐки мажмуаларга ташиш; 
3.Дастлабки тозалаш, актив (фаол) шамоллатиш, қуритиш; 
4.Мураккаб ва махсус машиналар ѐрдамида уруғликни кондиция 
ҳолатига келтириш, уруғликни механизациялашган омборларга жойлаш. 
5.Уруғликни бўлаклаб тарозида тортиш, дорилаш; 
6.Қоплар ѐки махсус контейнерларга жойлаш, сақлаш учун махсус 
омборларга ташиш. Бу жараѐнларни ҳаммаси кўл меҳнатисиз бажарилади. 
Саноат негизидаги
уруғчилик
янги яратилган навлар уруғлигини 
жадал кўпайтириб, улар билан районлаштирилган ҳудудни 4-5 йилгача тўла 
таъминлаб, нав алмаштиришни қисқа муддатда амалга оширишни 
таъминлайди. 
Бундан ташқари эҳтиѐт ва ўтувчи фондлар, давлат жамғармалари учун 
зарур миқдорда уруғлик етиштириш имконияти бўлиши керак. 
Юқори сифатли уруғлик етиштириш учун навнинг ирсий 
имкониятларини тўлиқ рўѐбга чиқаришни таъминлайдиган агротехник 
тадбирлар йиғиндисидан фойдаланиш керак. 
Вилоятда ѐки туманда ихтисослаштирилган уруғчилик ишлари яхши 
йўлга қўйилса, экологик шароитлари қулай, иқтисодий жиҳатдан мустаҳкам 
хўжаликлар манбаида ташкил этилади. Ихтисослаштирилган хўжаликлар 
сони вилоятда ѐки туманда экиш учун талаб қилинадиган уруғликнинг 
ҳажми, давлат жамғармаларини, эҳтиѐт ва ўткинчи уруғлик фондларини 
яратишни ҳисобга олган ҳолда белгиланади. Бу хўжаликларда 
экинларнинг ҳосилдорлиги оддий хўжаликларга қараганда ҳар йили юқори 
ва муттасил бўлиши лозим. Жойлашиши бўйича бундай хўжаликлар бошқа 
хизмат қилаѐтган хўжаликларга яқин, кам ҳаражат билан уруғликни ташиб 
оладиган бўлиши керак. 
Уруғчилик саноат негизида бўлиши учун техник жиҳатдан қайта 
жиҳозлантирилиши лозим. У аввало уруғликни саралаш ва сақлаш бўйича 
хўжаликлараро йирик мажмуа пунктлар ѐки заводлар қуриш билан боғлиқ. 
Бундай пунктлар ва заводларда уруғликлар узлуксиз ҳаракатланиб 
турадиган 
поток 
линиялар, 
бункерли 
шамоллатиш 
қурилмалар, 
механизациялаштирилган қуритгичлар, уруғликни сақлаш хоналари, 
уруғликларни кимѐвий дорилаш ва иссиқлик билан зарарсизлантирувчи 
қўшимча цехлар бўлиши лозим. Бундай мажмуа пунктларнинг ҳар бирида 
бир йўла ҳар хил уруғликларга ишлов берадиган камида иккита мустақил 
ишлайдиган тозалагич-қуритиш поток линиялари бўлиши керак. Ҳар бир 
поток линия автоматик дон ағдаргич, қабул қилувчи бункер, уруғликларни 
дастлабки ва қайта тозалайдиган машиналар, шамоллатиш бункерлари, 
блокнинг кенг тармоқлари, шахтали қуритгич, уруғликларни сўнгги марта 
тозалайдиган ва саралайдиган машиналардан иборат. 


219 
Поток линия ўлчаш-қоплаш аппарати, қопларнинг оғзини тикувчи ва 
уруғликни дон сақлаш омборига узатадиган механизмлар билан тугалланади. 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1998 йил 18 мартдаги 1978-
сонли фармонининг 1-иловасида 1998-2000 йиллардаги даврда қишлоқ 
хўжалигидаги 
иктисодий 
ислоҳотларни 
чуқурлаштириш 
дастурида 
қуйидагилар кўрсатилган: 
Суперэлита ва элита уруғликларини етиштириш навлар оригинатори-
селекция муассасалари зиммасига юкланади. Биринчи ва кейинги 
репродукцияларга мансуб уруғликларни етиштириш билан уруғчилик 
бирлашмалари ѐки хўжаликлари шуғулланади. 
Дон ва бошқа экинлар уруғчилигида асосий ишлар уруғчилик 
бозорини ташкил қилишга қаратилади. Дон экинлари уруғлигини тез 
кўпайтиришда ҳар бир вилоятда 2-3 та элита уруғчилик хўжаликлари ташкил 
қилиниб, улар орқали республикани суперэлита уруғликларга бўлган талаби 
қондирилади. 
Ҳар бир мамлакатда уруғчиликни саноат негизида олиб боришнинг 
ўзига хос хусусиятлари бор. Масалан, Белорусда қабул қилинган саноат 
негизидаги уруғчилик тизимига мувофиқ 500 га яқин ѐки ҳар бир туманда 
4 - 5 тадан ихтисослаштирилган уруғчилик хўжаликлари барпо бўлган. 
Бу хўжаликлар ҳар йили ўзларининг уруғчилик далаларига экиш учун 
илмий-тадқиқот муассасаларидан элита уруғликларини олиб, учинчи 
репродукциягача кўпайтирадилар, сақлаб экиш сифатлари бўйича 1 класс 
даражасига келтирадилар ҳамда қоплаб, тўғридан-тўғри ҳудуднинг ҳамма 
хўжаликларига сотадилар. Бу тизимнинг афзаллиги шундаки, у ташқилий 
жиҳатдан оддий, ҳамма хўжаликларга уруғлик етиштириб бериш ҳар бир 
маъмурий 
туманнинг 
ўзида 
бажарилади, 
уруғчиликни 
бошқариш 
яхшиланади, уруғликларни ташиш ҳаражатлари кескин камаяди. Шу билан 
бирга уруғчиликка жуда кўп хўжаликларнинг жалб этилиши уларни уруғлик 
етиштиришга ихтисослаштириш учун қийинчиликлар туғдиради. Бундан 
ташқари айрим ҳудуд ва вилоятларнинг тупроқ-иқлим шароитлари ҳам 
ҳисобга олинмаган, уларнинг баъзиларида сифатли уруғлик етиштириш 
учун шароит ноқулай бўлиши мумкин. 
Минск вилояти Берѐзинск туманида уруғчилик туман ичида 
ихтисослашиш принцип бўйича яхши ташкил қилинган. Бу ерда олтита 
ихтисослаштирилган уруғчилик хўжаликлари яратилган. Улар илмий-тадқиқот 
муассасаларидан элита уруғлигини олиб, 2 репродукциягача кўпайтирадилар. 
Бу туманда нав янгилаш 3 йилда амалга оширилиб ўтказилади. 
Ихтисослаштирилган уруғчилик хўжаликларининг бирида экилаѐтган 
экиннинг сонига қараб уруғликни эҳтиѐт ҳамда ўтувчи фондларини ҳисобга 
олган ҳолда қайта ишлаш ва сақлаш таъминланади. 
Ҳосилни 
йиғиш 
вақтида 
ихтисослаштирилган 
уруғчилик 
хўжаликларидаги комбайнлардан олинган дон 20 фоизгача бўлган намлик 
билан тўғридан-тўғри мажмуаларга етказиб берилади. Мажмуанинг поток 
(оқим) линияси бир сутка давомида 500-550 тонна донни дастлабки тозалаш, 
саралаш, қуритиш ва 1 класс уруғлик олиш ҳамда сақлаш учун автоматик 


220 
тарзда узатиши мумкин. Бу мажмуада кўпи билан 10 киши ишлайди. Экиш 
учун дориланган ва қопланган уруғликлар баҳорда автомашиналар билан 
экиш жойига етказиб берилади. 
Краснодар ўлкасида кузги буғдойнинг элита ва 1 репродукция 
уруғликларини етиштириш илмий-тадқиқот муассасаларининг саккизта 
тажриба ишлаб чиқариш хўжаликларида ѐки олий ва ўрта махсус ўқув 
юртларининг ўкув-тажриба хўжаликларида ташкил қилинади. 
Ўлкада ихтисослаштирилган уруғчилик хўжаликлари ташкил қилиш кенг 
қўлланилмасдан хўжаликларнинг барча экиш майдонлари учун навли уруғлик 
етиштириш бевосита шу хўжаликларнинг ўзларида уларнинг уруғчилик 
бригада ва бўлимларида амалга оширилади. Бунга ўлка агросаноат кўмитаси, 
П.П. Лукьяненко номли Краснодар қишлоқ хўжалик илмий-тадқиқот 
институти ва бошқа илмий муассасалар билан биргаликда раҳбарлик қилади. 
Улар ҳар йили нав алмаштириш ва нав янгилаш, элита, 1-репродукция 
уруғликлар етиштириш ва сотиш режаларини тузиб уларнинг бажарилишини 
назорат қиладилар. 
Уруғчиликда махсус эҳтиѐт ва ўтувчи уруғлик фондлари ташкил 
қилиниши керак. Бу фондлар барча экинлар уруғчилигида бирламчи 
уруғчиликнинг дастлабки уруғидан бошлаб элитагача бўлган ҳосилдан ташкил 
этилади. 
Бирламчи уруғчиликнинг дастлабки босқичларида эҳтиѐт фонди 
уруғликка бўлган талабнинг 100 фоиз, суперэлита учун 50 фоиз миқдорда 
ташкил этилади. 
Элита ва 1-репродукция уруғликлар учун эҳтиѐт фонди илмий-тадқиқот 
муассасаларида нав янгилаш жараѐнида хўжаликлар талабининг 25-30 фоиз 
миқдорида ташкил этилади. 
Кузги экинларнинг элита ва 1-репродукция уруғлиги учун ўтувчи 
фонд уруғликка бўлган талабнинг 100 фоиз миқдорида бўлади. 
Баҳори экинлар бўйича барча майдонга 100 фоиз миқдорда эҳтиѐт 
фондига эга бўлиш талаб этилади. 

Download 6,32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   177   178   179   180   181   182   183   184   ...   238




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish