Д. Т. Абдукаримов



Download 6,32 Mb.
Pdf ko'rish
bet171/238
Sana05.06.2022
Hajmi6,32 Mb.
#638228
TuriЛекция
1   ...   167   168   169   170   171   172   173   174   ...   238
Bog'liq
Dala ekinlari selektsiyasi va urugchiligi

Селекция ютуқлари. 
Тамаки экини селекцияси ва уруғчилиги билан 
асосан (ВИТИМ) Бутун Россия илмий тадқиқот институти шўгулланади. Бу 
институтда жаҳоннинг 58 мамлакатларида йиғиб олинган тамаки ва 
махорканинг 10 минг навлари ва Никотиана туркумининг ѐввойи турларининг 
намуналари тўпланган. 
Коллекциянинг 
генофондидан 
фойдаланиш 
натижасида 
атоқли 
селекционер олимлар В.Н.Космодемьянский, Ю.А.Бўрцев, А.Ф.Бўчинский, 
А.И.Паламарчўк, М.Ф.Терновский, Е.А.Чаче, П.М.Нерсесян ва бошқа илмий 


205 
ходимларга юқори ҳосилли, касалликларга чидамли ҳар хил типли тамаки 
навларини яратишга имкон тўгдирди. Тўплам таркибида тамакининг 
алкалоидлар таркиби, касалликларга чидамлилик, баргининг сони ва катталиги, 
вегетация даврининг давомийлиги, ўсимлик шакли ва бошқа қимматли белги ва 
хусусиятли намуналар мавжуд. 
ВИТИМ жаҳон коллекцияси кўп мамлакатларда селекция – генетик 
ишининг турли йўналишларида, услубий ва назарий тадқиқотларда кенг 
микѐсда фойдаланилмоқда. 
ВИТИМ ва унинг тажриба станцияларида яратилган тамаки навлари 
Мустақил Ҳамдўстлик мамлакатларида умумий тамаки экин майдонининг 95% 
ни эғаллайди. 
Ўзоқ 
шаклларни 
дурагайлашидан 
фойдаланиб 
профессор 
М.Ф.Терновский жаҳонда биринчи бўлиб тамаки билан ѐввойи тур – 
глютинозанинг дурагайларининг пуштсизлигини енгиб, хромосомалар сони 
икки карра кўпайган фертил ўсимликларни ҳосил қилишга эришади. Бу 
ўсимликлар тамаки билан чатиштирилиб келажакда тамаки мозаикасига ва ун 
шудрингга бардошли навларни яратиш учун бошланғич материал бўлиб хизмат 
қилади.Бу материал асосида М.Ф.Терновский тамаки мозаикасига бардошли 
Дюбек типидаги тўртта навини яратади. Киргизистонда М.Ф.Терновский ва 
К.Ф.Коган ун шудрингга бардошли Дюбек типидаги иккита навини яратадилар. 
Бу навлар Ўрта Осиѐда кенг микѐсда районлаштирилади. 
Институтнинг генетика лабораториясида экспериментал мутагенез 
сохасида катта ишлар бажарилмоқда. Бу ерда радиацион нўрланиш ва кимѐвий 
мутагенез асосида М.Ф.Терновский раҳбарлигида тамаки билан никотиана 
ѐввойи турларининг қатор маҳсулдор дурагайларини ҳосил қилишга эришилди. 
Бу дурагайлардан фойдаланиб Терновский тамакининг мажмўи – иммунали 
Дюбек 7, Дюбек 566, Американ 287, Таласский 3036, Трапезонд 3072 навлари 
яратилди. Бу навлар районлаштирилиб, кўп мамлакатлар селекционерлари 
томонидан мавжуд навларни яхшилаш мақсадида фойдаланилмоқда. 
Лабораторияда цитоплазматик эркак пуштсизлиги шакллари ҳосил 
қилиниб, тамакининг юқори ҳосилли дурагайлари ва ун шудринг ҳамда тамаки 
мозаикасига мажмўий иммунитетли, переноспорозга, қора илдиз чиришига ва 
трипсга чидамли шаклларни жорий этишда катта аҳамиятлидир. 
Тамакининг ашаддий касаллиги бўлган сохта ун шудринг кенг тарқалиши 
муносабати билан ҳозирги замон селекцияси ҳар бир нав типи чегарасида шў 
касалликка чидамли навларни яратишга қаратилган. Шў билан бир вақтда 
ҳосилли, сохта ун шудрингга чидамли дурагайларнинг биринчи бўгинини 
яратиш борасида ишлар бажарилмоқда. Бўлардан истиқболли бўлиб Гибрид 10 
(Переможец 83 х Бел 10), Абинский 2 (Трапезонд 219 х Иммунный 580), 
Гибрид 66 (Переможец 83 х Иммунный 580) Брянский 1 (Лахвицский 704 х 
Флорида) ва бошқалар. 
Охирги йилларда мураккаб селекция натижасида кўп миқдорда янги 
навлар яратилиб, районлаштирилган, жўмладан юқори ҳосилдорлиги билан 
ажралиб турадиган, сариқ баргли, юқори сифатли хом ашѐ ва уруғ ҳосил 


206 
қилиниши учун тегишли агротехника талаб қиладиган навлар (Подольский 23, 
Юбилейный 8, Оқтябрский 6, Крўпнолистный Б–3, Самсун 117 ва бошк.) 
Ўзбекистон жаҳонда тамаки етиштириш бўйича етакчи мамлакатлардан 
бири бўлиб ҳисобланади. 1997 йилдан бўѐн Бритиш Американ Табакко 
Ўзбекистонда тамаки саноати билан шўгулланмоқда. 
Тамакичилик республикамизда Ургут тумани кишлоқ хўжалигида етакчи 
тармоқларидан ҳисобланади. туманда 18 минг гектар майдон кишлоқ 
хўжалигида фойдаланилади, умумий майдоннинг 50% яқин тамаки экилади. 
Марказий Осиѐда Ўзбекистонга кўшни мамлакатлар Дюбек типидаги 
тамаки хом ашѐсини етиштиради ва Ўзбекистон тамакиси билан бир бозорда 
ракобат қилади. Шунинг учун селекционерларимизнинг олдида унинг 
сифатини яхшилашга катта эътибор бериш лозим. 

Download 6,32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   167   168   169   170   171   172   173   174   ...   238




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish