Д. Т. Абдукаримов


Морфобиолик хусусиятлари-



Download 6,32 Mb.
Pdf ko'rish
bet120/238
Sana05.06.2022
Hajmi6,32 Mb.
#638228
TuriЛекция
1   ...   116   117   118   119   120   121   122   123   ...   238
Bog'liq
Dala ekinlari selektsiyasi va urugchiligi

Морфобиолик хусусиятлари-
Тариқ бир йиллик ўсимлик. Илдиз тизими 
попук, тупроққа 150 см гача. атрофга 100–120 см гача тарқалади. Илдизининг 
асосий массаси рўваклашгача шаклланади. Ён илдизлар сони 120 тага етади. 
Пояси цилиндр шаклида, ичи ғовак 10 тагача поя бўғинлари билан ажратилган 
бўғин оралиқларидан иборат, бўйи 40 смдан 2 м гача, поянинг пастки 
бўғинларидан ҳаво илдизлари ҳосил бўлади. Улар ўсимликнинг қурғоқчиликка, 
ѐтиб қолишга чидамлилигини оширади. Тупланиш тугунидаги поялар поянинг 
ер устки бўғинларидан новдалар ҳосил бўлади. Битта ўсимликда 5–20 та поялар 
ҳосил бўлади.
Барглари оддий,
барг қини ва япроғидан иборат, узунлиги 18–65 см. эни 
1–4 см. Баргининг сони ва катталиги навнинг хусусиятлари ва ўстириш 
шароитига қараб ҳар хил бўлади.
 Тўп гули
– рўвак, узунлиги 10 – 60 см, бош ўқи ва 1 – 5 чи тартибдаги 10 
– 40 тагача шохчалардан иборат, ҳар бир шохча биттадан 3 – 6 ммли икки гулли 
3 – 6 ммли бошоқча билан тугайди (13–расм). Гуллари икки жинсли, тариқ 
факултатив, ўзидан чангланувчи ўсимлик. Унда биттадан 10 – 20 % гача четдан 
чангланиш рўй бериши мумкин.


146 
Меваси – пустли донча
. Дони гул қобиғи билан ўралган (қўшилиб кетган 
эмас), майда, шарсимон ѐки овалсимон. Одатда бошоқчада битта дони 
шаклланади, жуда ҳам камдан кам икки донлилик учраши мумкин. 1000 
донининг вазни 3,5 – 9 г. Дон мағзи оқ, оч – сариқ, сариқ, яшил – сариқ. 
Мағзининг чети шишасимон, маркази унсимон. Пустлилиги 12 – 22 %, ѐрмани 
чиқиши 1000 дон массасига унинг шаклига пўстлилигига боғлиқ ҳолда 67 – 84 
%. 
13-расм. 1-а, б, в, г – тариқнинг турли рўваклари; 2, 3 – чумиза ва могарнинг 
рўваклари 
Тариқ – иссиқсевар ўсимлик бўлганлиги учун унинг ривожланиш 
фазаларида ҳавонинг тегишли юқори ҳарорати талаб килинади. Униб чиқиш – 
тупланиш даврида 18 
0
С, тупланиш – рўвакланиш 20 
0
С, рўвакланиш гуллаш – 
23 
0
С, гуллаш – пишиш даврида 21 
0
С. 


147 
Тариқнинг уруғлари 8 – 10 
0
С уна бошлайди ва бўртиши учун ўз 
оғирлигига нисбатан 25 % сувни ютади. Майсалари – 2 – 3 
0
С да зарарланади, – 

0
С да нобуд бўлади. Тариқ юқори ҳароратга чидамли 38–40 
0
С да ҳам барг 
оғизчалари фаолиятини яхши сақлайди. Тариқ қисқа кун ўсимлиги, аммо 
куннинг узайишига сезувчанлиги кам бўлган шаклларнинг борлиги аниқланган.
Вегетация даврининг давомийлиги 55 кундан – 120 кунгача ва айрим 
фазаларнинг давомийлигига қараб тариқнинг кўп шакллари мавжуд.
Тариқ қурғоқчиликка чидамли бўлиб, бошқа экинларга нисбатан тупроқ ва 
ҳаво қурғоқчилигидан камроқ зарарланади, чунки тўқималарнинг вақтинча 
чуқур сувсизланишини сезиларли даражада ҳосилини пасайтирмай кечиб 
ўтиши мумкин. Шу билан бирга тариқнинг суғориб ўстиришга мойил шакллари 
топилган. Тариқ ўта иссиқ шароитга, айниқса вегетация даврининг иккинчи 
ярмида, чидамлилик хусусиятига эга.
Тариқнинг энг қимматли хусуятларидан бошқа экинларга нисбатан 
намликка талабчанлигининг камлиги ва қурғоқчиликка чидамлилигидир. Унинг 
транспирация коэффиценти 200 – 250.
Гуллаш рўвагининг устки қисмидаги бошоқчаларида бошланади ва ҳар бир 
шохчанинг устки қисмидан пастга қараб тарқалади. Шунинг учун донининг 
пишиши аввал рўвагининг устки қисмида кейин пасткиларида ўтади. 
Рўвагидаги гулларининг гуллаш жараѐни 7 кундан 14 кунгача ва ундан ҳам кўп 
давом этади. Эрталаб соат 8 – 9 да бошланади ва энг кучли гуллаши соат 10 – 
12 мобайнида кузатилиб соат 15 да тугайди.

Download 6,32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   116   117   118   119   120   121   122   123   ...   238




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish