УЗУМНИ ҚУРИТИШ УСУЛЛАРИ
Узум қуритишнинг
офтоби, обжўш, сояки
каби усуллари
бор. Барча усулларда узум терилгач, махсус қуритиш май-
дончаларига келтирилади, сараланади ва керакли идишлар
(сават, ёғоч патнис ва ҳ.к.)га жойланади. 1 м
2
майдонга 10-12 кг
узум жойланиб, бир текис қуриши учун улар ҳар 5-6 кунда
ағдариб турилади. Таркибидаги намлик 18-20% бўлганда
узум қуриган ҳисобланади.
Офтоби
узумга ҳеч қандай ишлов бермасдан офтобда
қуритиш усулидир. Асосан кишмишбоп ҳамда майизбоп
хўраки навлар қуритилади. Қуритиш муддати 20-30 кун.
22-25% майиз тушади. “Оқ кишмиш”дан бўлган майиз бедона,
“Қора кишмиш”дан бўлгани, шигани деб аталади.
65
УЗУМ ЕТИШТИРИШ
60–
китоб
Обжуш
- узум бошларини каустик соданинг 0,3-0,4% ли
қайноқ сувдаги эритмасига 2-3 дақиқа ботириб олиб қури-
тиш усули. Бу узумнинг қуриш жараёнини унинг ички қатлам-
ларидаги намликни тез буғланиши ҳисобига тезлаштиради.
Қуритиш муддати офтобда 7-12 кун. 25-26% майиз тушади. Оқ
кишмишдан бўлган майиз сабза, Қора кишмишдан бўлгани
шигани, Каттақўрғон, Нимранг каби хўраки навлардан бўл-
ганлари гермиён, деб аталади.
Сояки
- узумни махсус сояхоналарда осиб қуритиш усули.
Ҳеч қандай ишлов берилмаганда қуритиш муддати 25-
30 кун; каустик соданинг 0,3-0,4% ли қайноқ сувдаги эрит-
масига ботириб олинганиники 14-20 кун. 26-32% майиз ту-
шади. Оқ кишмишнинг соякихоналарда осиб қуритилгани оч
яшил рангда кўримли ва сифатли бўлди. Оқ рангдаги узум-
ларни янада рангдор (тилла ранг) қилиш учун улар штабел
(сўкчак) ларда олтингугурт билан дудлаб қуритилади (ҳар
бир кг узум ҳисобига 0,6-0,8 г, олтингугурт 30-40 дақиқа ёқи-
лади). “Оқ кишмиш”дан қуритилган майиз сабза ёки олтин
ранг сабза, “Каттақўрғон”, “Нимранг” каби хўраки навлардан
қуритилгани шигани ёки олтин ранг шигани дейилади. Соя-
кихоналарда қуритилган майизлар юқори сифатли, шира-
дор ва шифобахш ҳисобланади.
Соякихона
66
100 китоб тўплами
АҚШда узумбош ҳосил теришдан олдин таркибида олеин
кислотаси бўлган №30 эмульсияси билан ишланади. Бу ҳам
ғужумлар пўстида майда тешикчаларни ҳосил қилиб, улар
таркибидаги намнинг буғланишини жадаллаштиради ва қу-
риш жараёнини 6-8 кунга қисқартиради.
Узумни полиэтилен пленкалар остида ҳам қуритиш
мумкин. Бунда плёнка остида ҳаво ҳарорати ташқаридаги
ҳароратга нисбатан 2-3
0
С юқори бўлиши натижасида узум
очиқ ҳаводагига нисбатан 3-5 кун олдин қурийди; маҳсулот
чангдан, ёғингарчилик таъсиридан сақланади.
Айрим ҳолларда узум электр манбаалари асосида
ишлайдиган махсус қуритиш қурилмаларида ҳам қуритила-
ди. Қуриган маҳсулот махсус картон қутичаларга жойланиб
иккиламчи қайта ишлаш учун махсус мева-консерва цехла-
рига юборилади. У ерда турли аралашмалардан, бандла-
ридан тозаланиб, зарур бўлса ювилиб, тегишли идишлар-
га жойланади, ёрлиқлар ёпиштирилиб керакли жойларга
жўнатилади. Майиз–тўйимли ва шифобахш озиқ. Таркибида
80% гача қанд (глюкоза, фруктоза), азотли моддалар, орга-
ник кислоталар, клетчатка ва витаминлар бор, узоқ сақла-
нади.
Сунъий қуритиш.
Маҳсулот намлигини кондициясига
етказиш учун чет элда бундай усул кўпинча офтобда қури-
тишнинг охирги босқичида қўлланилади. Ҳамма қуритиш
қурилмаларида узум қуритишни асосий омили қиздирилган
ҳаводир. Қуриткичларнинг бир-биридан фарқи асосан қиз-
дириш ва хомашёга узатиш усули бўйича фарқланади. Кон-
серва саноатида энг тарқалган пар контейнерли ва туннель
типидаги қуритадиган қурилмалардир.
67
УЗУМ ЕТИШТИРИШ
60–
китоб
Do'stlaringiz bilan baham: |