Бепул интернет
. Бугунги кунда интернет провайдерлар арзон
тарифларни таклиф этаётганликларига қарамай, айрим кимсаларда сизнинг
интернетингизга яширинча уланиш фикри туғилиши мумкин.
2.
Трафикни йўлда тутиб олиш
. Электрон почта, ижтимоий
тармоқлардаги аккаунтингизни бузиш ва бошқа ҳуқуқбузарликларни амалга
ошириш. Wi-Fi паролини билган ҳуқуқбузар узатилаётган трафик орқали
олинаётган ахборотга эга бўла олади.
3.
Ишлаб чиқаришдаги жосуслик
. Кўп ҳолатларда ўз ишига нисбатан
масъулиятни тўлақонли ҳис этмаган маъмур томонидан қўл учида созланган
ишхонадаги Wi-Fi ҳуқуқбузар учун “очиқ эшик” вазифасини ўтайди.
Натижада ҳуқуқбузар компаниянинг махфий ахбороти ҳамда ходимларнинг
шахсий маълумотлари учун йўл очилади.
4.
Пентестинг.
(инг. penetration testing – яширинча кириш учун тестдан
ўтиш). Пентестерлар – сўнгги йилларда пайдо бўлган замонавий хакерлар.
Аммо улар буюртма асосида, тармоқ эгасининг розилиги билан иш
кўрадилар.
5.
Қизиқиш.
Тармоқни бузиш учун энг кенг тарқалган сабаблардан
бири. Аксарият ҳолатларда мазкур ҳуқуқбузарликни ёшлар амалга ошириб,
кейин тенгдошлари ўртасида мақтаниб юрадилар
67
.
Ахборот хизмати ходимлари ташкилот сайтини турли хил компьютер
хужумларидан сақлаш учун, аввало уларнинг энг кенг тарқалган турларидан
хабардор бўлишлари мақсадга мувофиқдир.
1.DDoS – ҳужум.
Бундай ҳужумда тармоқ ресурсига аниқ
шаклланмаган пакетлар жўнатилиб, трафик тўлиб қолади ва тизим қотиб
қолади.
!
DDoS
(инг. Distributed Denial of Service) хизмат кўрсатишдан
бош тортиш.
2. MAC Sniffing&Spoofing –
бундай ҳужумларнинг содир бўлишига
WEP ёқилган бўлса-да, MAC‑манзил тармоқ бўйлаб очиқ ҳолда узатилади.
Демак, MAC‑манзилни осонгина йўлда ушлаб қолиш мумкин. Ундан
фойдаланган ҳолда хакер манзилга кириш учун сўров юбориб, ўзининг
ноқонуний хатти –ҳаракатини амалга оширади
68
.
67
Иргашева Д.Я., Лысенко Т.Г. К вопросу обеспечения методов взлома сети. Республиканский семинар: “Информационная
безопасность в сфере связи, информатизации и телекоммуникационных технологий. Проблемы и пути их решения”. Сборник тезисов и
докладов. Государственный комитет связи, информатизации и телекоммуникационных технологий РУз. ГУП “UNICON.UZ”. Центр
научно-технических и маркетинговых исследований. –Т.: 29.10.2013. 44-45 с.
68
Взлом и защита WI-FI// http://protectme.yomu.ru/vzlom-i-zashhita-wi-fi/
74
3.
Do'stlaringiz bilan baham: |