Наргис Қосимова


II БОБ. ИНТЕРНЕТДА ФАОЛИЯТ ЮРИТИШНИНГ ҲУҚУҚИЙ



Download 8,33 Mb.
Pdf ko'rish
bet34/200
Sana03.06.2022
Hajmi8,33 Mb.
#631826
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   200
Bog'liq
онлайн журналистика-намунавий-дастур

 
II БОБ. ИНТЕРНЕТДА ФАОЛИЯТ ЮРИТИШНИНГ ҲУҚУҚИЙ 
АСОСЛАРИ ВА АХБОРОТ ХАВФСИЗЛИГИ 
2.1.
 
ИНТЕРНЕТНИ ХАЛҚАРО МИҚЁСДА ТАРТИБГА СОЛИШ 
МАСАЛАЛАРИ 
Режа: 
1.
 
Жаҳонда интернетни ҳуқуқий тартибга солиш жараёни 
2.
 
Европа Иттифоқининг интернетни ҳуқуқий тартибга 
солишга доир фаолияти 
3.
 
Интернетни бошқаришнинг ҳуқуқий жиҳатлари
 
Тавсия этиладиган адабиётлар
:
 
1.Международно-праовое 
регулирование 
сети 
интернет. 
https://studme.org/91046/pravo/mezhdunarodno-ravovoe 
2. Polanski P.P. Towards a supranational Internet law / Dr. Paul 
Przemyslaw Polanski // Journal of International Commercial Law and Technology. 
– 2006. – Vol.1. – Issue 1. – P. 1-9. 
3. Лукашук И.И. Международное право. Общая часть : учеб. Для студ. 
Юрид. Фак. И вузов / И.И. Лукашук; Рос. Акад. Наук, Ин-т гос. и права; 
Академ. Прав ун-т. – Изд. 3-е, перераб. И доп. – М. : Волтерс Клувер, 2007. – 
432 с. 
4. Пазюк А. Особенности создания и реализации международно-
правовых обычных и договорных норм в сфере управления интернетом. 
https://digital.report/upravlenie-internetom 
 


55 
Калит сўзлар:
ARPAnet, компьютер тармоғи, АҚШ, БМТ, конвенция, 
декларация, қоида, тамойил. 
Интернет – юридик шахс мақомига эга эмас. Шу сабабли у бирон-бир 
халқаро ташкилотга ёки муайян давлатга бўйсунмайди. Интернет-
ресурсларни тақсимлаш бўйича ягона марказ, шу жумладан назорат маркази 
йўқ. Шунинг учун ҳам интернетни ишлатишда фойдаланиладиган 
материаллар ва ахборот ресурслари хусусий мулкка эгалик ҳуқуқига эга. 
Айни пайтда интернетда учта асосий субъектлар гуруҳлари мавжуд: 
1) дастурий таъминотни яратувчиси ва тармоқнинг ахборот 
инфратузилмасининг техник қисми, унинг ишлаши, кенгайтирилиши ва 
ривожланиши; 
2) тармоқдаги ахборотни ишлаб чиқарувчилар ва дистрибюторлар, 
шунингдек, тармоққа уланиш учун хизматларни кўрсатадиганлар; 
3) ахборот ва тармоқ хизматлари истеъмолчилари бўлиб, улар ўз 
навбатида ахборот истеъмолчиларига, хостинг хизматлари истеъмолчиларига 
ва ахборот почтаси хизматларини истеъмолчиларига бўлинади. 
Шундай қилиб, глобал интернет турли мақсадлар, эҳтиёжлар ва 
имкониятларга эга турли субъектлар ўртасида ривожланган муносабатлар 
тизимидир, бунинг натижасида уларнинг фаолияти тартибга солиниши ва 
уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини меъёрий мустаҳкамлаш талаб этилади. 
Интернетни бошқариш жараёнида кўплаб субъектлар, жумладан, фуқаролик 
жамияти, бизнес ва давлат иштирок этади. 1980-йиллардан бошлаб, Европа 
ва АҚШда интернетни ҳуқуқий равишда бошқаришни тартибга солиш 
бўйича фаолият бошланди. Бугунги кунга келиб интернетни ҳуқуқий 
бошқариш бўйича бир қанча босқичлар мавжуд: 
- халқаро; 
- минтақавий (Европа Иттифоқи ва МДҲ доирасида); 
- миллий. 
Европа Иттифоқининг меъёрлари унификацияси Европа Иттифоқи, 
БМТ, Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилоти, Халқаро савдо палатаси. 
БМТнинг Европа иқтисодий комиссияси, БМТнинг савдо ва электрон 
тижоратни қўллаб-қувватлаш Маркази фаолияти доирасида амалга 
оширилади. Ҳар йили Internet Corporation for Assigned Names (ICANN) 
томонидан интернетни бошқариш бўйича халқаро конференциялар 
ўтказилади. Глобал тармоқни бошқариш ҳуқуқи “Ахборот жамияти бўйича 
Жаҳон саммити”нинг Женева босқичида қабул қилинган тамойиллар 
декларациясида мустаҳкамланган бўлиб, унда “Интернет билан боғлиқ 


56 
давлат сиёсати давлатларнинг суверен ҳуқуқидир”, деб белгилаб қўйилган
43

Мазкур соҳада сўнгги ўн йил давомида қуйидаги ҳуқуқий нормалар ишлаб 
чиқилди:

ЮНСИТРАЛнинг “Электрон тижорат тўғрисида” ги қонуни 
(1996). 1998 йили қўшимчалар билан тўлдирилган;

ЮНСИТРАЛнинг “Электрон имзо тўғрисида”ги қонуни (2001);
Европа Иттифоқи томонидан:

“Шахсий маълумотларни автоматик тарзда қайта ишлашдан 
жисмоний шахсларни ҳимоялаш тўғрисида” Конвенция (28 январь 1981 й. 
Страсбург); 

“Шахсий маълумотларни автоматик тарзда қайта ишлашдан 
жисмоний шахсларни ҳимоялаш тўғрисида” Конвенцияга қўшимча протокол 
(8 ноябрь 2001 й.Страсбург); 

Ахборот жамияти хизматларига доир ахборий ва ҳуқуқий 
ҳамкорлик тўғрисидаги Конвенция (4 октябрь 2001 й.); 

Европа Иттифоқининг кибержиноятлар бўйича Конвенцияси (23 
декабрь 2001 й.).
Интернетни тартибга солишни бирлаштиришнинг асосий тамойиллари 
интернетдаги эркин мулоқот тўғрисидаги Декларацияда кўрсатиб ўтилди. 
Булар қуйидагиларни қамраб олади: 

интернетдаги ахборот мазмунига чекловлар қўйилмайди; 

интернетдаги 
ахборот 
мазмунини 
ўз-ўзини 
бошқаришни 
рағбатлантириш; 

ҳимояланмаган болалар гуруҳларини муайян интернет сайтларига 
киришдан ҳимоя қилувчи фильтрлардан фойдаланишдан ташқари 
ахборотни билишга халақит берадиган қулф ва фильтрлардан 
фойдаланишни таъқиқлаш; 

интернет орқали хизматлар кўрсатишни чекловчи рўйхатга олиш 
тизимларидан фойдаланишдан қочиш; 

интернетга киришга тўсқинлик қиладиган тўсиқларни олиб ташлаш 
ёки жамиятнинг айрим тармоқлари учун интернет-сайтларни яратиш 
ва улардан фойдаланиш; 

провайдерлар ўз серверларидан ўтган барча маълумотларни кузатиш 
мажбуриятини олмайдилар; 

махфийлик ҳуқуқини кафолатлаш; 

истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш; 
43
Baranov P.P., Mamychev A.Y., Ovchinnikov A.I. The legitimacy of power and power relations as a multi-level political and legal 
phenomenon: approaches, interpretation and conceptualization // Mediterranean Journal of Social Sciences. 2015. Т. 6. № 5 S3. С. 209-216.


57 

товарлар ва хизматлар ҳаракатларини чеклаш, иқтисодий фаолиятни 
амалга ошириш, битимларни бажариш; 

низоларда адолатли судловнинг асослари ва кафолатларини 
яратиш
44

1997 
йили 
Халқаро 
савдо 
палатаси 
доирасида 
рақамли 
сертификатланган халқаро савдо учун умумий қоидалари ва 1998 йилда 
интернетда реклама ва маркетингнинг умумий тамойиллари ишлаб чиқилди. 
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Европа учун Иқтисодий Комиссияси 
ва Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Савдоларни осонлаштириш ва 
электрон бизнес бўйича маркази 1995 йилда электрон маълумот 
алмашинувининг халқаро тижорий мақсадларда фойдаланиш бўйича 
битимни, 2000 йилда эса Электрон савдо шартномаси қабул қилинди. Европа 
Иттифоқига кирувчи мамлакатларда интернетни ҳуқуқий тартибга солиш 
борасида қуйидаги ҳужжатлар имзоланди: 

масофавий шартномаларга нисбатан истеъмолчилар ҳуқуқларини 
ҳимоя қилиш бўйича Европа Парламенти ва Кенгашининг 1997 йилдаги 
Директиви (масофадан туриб сотиш); 

1997 йилда 
Европа Парламенти ва Кенгашининг шахсий 
маълумотларини қайта ишлаш ва телекоммуникация соҳасида шахсий ҳаётни 
ҳимоя қилиш тўғрисидаги кўрсатмаси; 

1999 йил Европа Парламенти ва Кенгашининг Жамоатчиликка оид 
электрон имзолар учун ҳуқуқий асослари ҳақидаги кўрсатмаси; 

Европа Парламенти ва 2000 йилги Кенгашнинг ички бозорда (Е-
тижорат Директиви) ахборот жамияти хизматларининг муайян ҳуқуқий 
жиҳатлари бўйича, жумладан, электрон тижорат тўғрисидаги кўрсатмаси; 

электрон пул соҳасида институтларнинг бизнес фаолиятини бошқариш, 
амалга ошириш ва назорат қилиш бўйича 2000 йилги Европа Парламенти ва 
Кенгашининг Директиваси; 

2002 йилда электрон маълумотлар соҳасидаги шахсий маълумотлар ва 
махфийликни сақлаш масалалари бўйича Европа Парламенти ва 
Кенгашининг Директиваси; 

интернетдан хавфсиз фойдаланиш ва янги онлайн технологиялар 
бўйича Европа Парламентининг 2004 йилги қарори; 

2004 йилда интернет-тижоратнинг янги қоидалари ва солиққа тортиш 
бўйича кўрсатмаси. 
44
Polanski P.P. Towards a supranational Internet law / Dr. Paul Przemyslaw Polanski // Journal of International 
Commercial Law and Technology. – 2006. – Vol.1. – Issue 1. – P. 5. 


58 
2003 йилда БМТ Бош котиби томонидан интернетни бошқариш бўйича 
ишчи гуруҳи ташкил этилди. 2003 йилда бўлиб ўтган Ахборот жамияти 
бўйича 
Бутунжаҳон 
саммитида 
интернетнинг 
ахборот 
жамияти 
инфратузилмасининг асосий элементи эканлиги тасдиқланди. Ишчи гуруҳ 
интернетни ҳуқуқий тартибга солиш меъёрлари ва ҳаракатларини, гуруҳ 
фаолиятлари ва иш дастурининг параметрларини белгилайди. 
2005 йилда гуруҳ иш режасини тақдим этди
45
.
Айтиш жоизки, жаҳонда интернетни тўлиқ ҳуқуқий тартибга солиш 
учун унинг эволюциясини ва иш фаолиятини белгиловчи қарорларни қабул 
қилишда барча манфаатдор томонларни жалб қилиш лозим. Ахборот 
жамияти бўйича Жаҳон саммитида (WИСС: Женева, 2003) – (Тунис, 2005) да 
тасдиқланган “Интернет бошқаруви” тушунчасига таъриф берилиб, 
“Интернетни бошқаришнинг аниқ таърифи ҳукуматларни, хусусий секторни 
ва фуқаролик жамияти томонидан умумий тамойиллар, нормалар, қоидалар, 
қарорларни қабул қилиш тартиблари ва Интернетни ривожлантириш ва 
улардан фойдаланиш учун шарт-шароитлар яратадиган дастурларнинг 
ролларини бажариш учун ишлаб чиқиш ва қўллашни англатади” дейилади
46

Шунингдек, барча даражаларда манфаатли томон манфаатларини ҳисобга 
оладиган ёндашувни қабул қилиш тавсия қилинади. Интернетнинг 
ривожланишини белгилайдиган мазкур ҳужжат ҳукуматлар, фуқаролик 
жамияти ва хусусий секторнинг тенг иштирокида ўтказилди. 
Шундай қилиб, халқаро интернет ҳуқуқини ривожлантиришда халқаро 
ҳуқуқий битимлар билан қамраб олинмаган муносабатларни ўрнатиш ҳамда 
халқаро ҳуқуқий шартнома нормалари асосида уларни тартибга солиш учун 
асос яратиш муҳим аҳамиятга эга. Интернетни бошқариш соҳасидаги 
шартнома нормалари ўртасидаги мавжуд зиддиятлар ҳукуматлар, фуқаролик 
жамияти ва хусусий секторнинг тенг иштироки билан тузилган халқаро 
ҳуқуқий битимлар орқали ҳал қилиниши керак. Бундай шароитларда тегишли 
халқаро ҳуқуқий шартнома меъёрларининг қонунийлиги кафолатланади ва 
уларни амалга ошириш самарали бўлади. 

Download 8,33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   200




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish