4. Қидирув тезлиги.
Қидирув тезлиги юкнинг қаршилиги билан
чамбарчас боғлиқ. Мисол учун, “Рамблер Интернет Холдинг” масъулияти
чекланган жамияти маълумотларига кўра, бугунги кунда иш соатларида,
тахминан бир сонияда 60 та сўровлар Рамблер қидирув тизимига киради.
Ушбу юк шахсий сўровни қайта ишлаш вақтини камайтиришни талаб
қилади. Бу ерда фойдаланувчининг ва қидирув тизимининг манфаатлари бир
38
хил: ташриф буюрувчи имкон қадар тезроқ натижаларни олишни истайди ва
қидирув сўровлари қуйидаги сўровларни ҳисоблашни секинлаштирмаслик
учун сўровни иложи борича тезроқ ишлаши керак.
5. Кўриниши.
Натижаларнинг кўриниши қидиришнинг муҳим
қисмидир. Кўп сўровлар учун қидирув тизими юзлаб ёки ҳатто минглаб
ҳужжатларни топиб беради. Сўровнинг ноаниқлиги ёки қидиришнинг
нотўғри бўлиши сабабли, биринчи саҳифаларида ҳар доим ҳам фақат керакли
маълумотлар мавжуд бўлмайди.
Қидирув тизимларининг яратилиш тарихи ва тараққиёт
босқичлари.
Интернет
ривожланишининг
бошланғич
даврида
фойдаланувчиларнинг сони кам бўлиб, мавжуд ахборотнинг миқдори
нисбатан кичик эди. Тармоқнинг ахборот ресурсларига киришни ташкил
этишнинг биринчи усулларидан бири сайтларнинг очиқ-ойдин каталогларини
яратиш, ушбу манбага қараб гуруҳларга ажратилган ресурсларга уланиш
бўлган. Биринчи қидирув тизими Yahoo.cом 1994 йилнинг баҳорида иш
бошлаб, унинг каталогидаги сайтлар сони сезиларли даражада ортиб кетгач,
каталогга керакли маълумотларни қидириш қобилияти қўшилди. Тўлиқ
маънода бу қидирув тизими эмас эди, чунки қидирув майдони фақатгина
интернет-ресурслар эмас, балки каталогнинг мавжуд ресурслари билан
чегараланган эди. Биринчи, ҳозирги кўринишдаги тўлиқ қидирув тизими
1994 йилда яратилган WebCrawler лойиҳаси бўлди. Илк қидирув
тизимларидан W3Catalog, Aliweb, JumpStation 1993 йилда, 1994 йилда
WebCrawler, Infoseek, Lycos; 1995 йилда - AltaVista, Daum, Open Text, Web
Index, Magellan, Excite, SAPO, Yahoo; 1996 йилда - Dogpile, Inktomi, Рамблер,
HotBot, Ask Jeeves; 1997 йилда Northern Light, Яндекс, 1998 йилда Google,
1999 йилда AlltheWeb, GenieKnows, Naver, Teoma, Vivisimo; 2000 йилда
Baidu, Exalead; 2003 йилда Info.com; 2004 йилда Yahoo! Search, A9.com,
Sogou; 2005 йилда MSN Search, Ask.com, Нигма, GoodSearch, SearchMe; 2006
йилда wikiseek, Quaero, Live Search, ChaCha, Guruji.com; 2007 йилда wikiseek,
Sproose, Wikia Search, Blackle.com; 2008 йилда DuckDuckGo, Tooby,
Picollator, Viewzi, Cuil, Boogami, LeapFish, Forestle, VADLO, Powerset; 2009
йилда Bing, KAZ.KZ, Yebol, Mugurdy, Scout; 2010 йилда Cuil, Blekko, Viewzi;
2012 йилда WAZZUB; 2014 йилда Спутник ишга туширилди.
Интернет эндигина ривожланаётган даврда Тим Бернерс-Ли СERN
сайтида веб-серверлар рўйхатини тўлдириб борар, NCSA сайтидаги
What's
New!
бўлимида янги сайтларнинг ҳаволаларини берарди. Аммо сайтлар сони
кўпайгач, буни амалга ошириш қийинлашади. Интернетдаги қидирув
тизимига асосланган биринчи дастурАрчи (ингл.
archie
— “в” ҳарфсиз архив
39
сўзи) бўлиб, 1990 йилда Монреал шаҳридаги Макгилла университетининг
талабалари - Алан Эмтэж, Бил Хилан ва Ж. Питер Дойч томонидан
яратилади. Дастур FTP-серверлардаги барча файлларнинг рўйхатларини
юклаб оларди. Аммо Арчи дастури файллар мазмунини аниқлаб бермас эди.
1991 йилда Миннесота университетининг талабаси Марк Маккэхил
томонидан яратилган Gopher протоколи янги Veronica ва
Jughead
дастурларининг яралишига олиб келди. Улар Gopher тизимида сақланган
файллар ва сарлавҳаларни топа олар эди. Veronica (ингл.
Very Easy Rodent-
Oriented Net-wide Index to Computerized Archives
) сарлавҳаларнинг калит
сўзлари орқали файлларни чиқариб берарди. 1993 йилда АҚШлик олим
Мэтью Грэй томонидан Perl тилида ёзилган “World Wide Web Wanderer” —
бот (Matthew Gray)ни яратди. Мазкур робот Wandex қидирув индекси орқали
ишларди. Худди шу йили Aliweb робот томонидан амалга ошириладиган
қидирув тизими ишга туширилади. 1994 йилда ишга туширилган WebCrawler
қидирув тизими ҳар қандай веб саҳифадаги файлларни калит сўзлар орқали
топа оларди. Шу йили Карнеги- Меллон университетида ишлаб чиқилган
Lycos қидирув тизими ишга туширилиб, ундан кейин, Magellan, Excite,
Infoseek, Inktomi, Northern Light ва AltaVista яратилади. 1995 йилда унга
рақобатбардош Lycos ва AltaVista қидирув тизимлари яратилди. 1997 йили
Сергей Брин ва Ларри Паейж Стенфорд университетида амалга
оширилаётган тадқиқот лойиҳаси доирасида Google қидирув тизимини
яратишди. Сергей Брин ва Ларри Пейжлар калит сўзларнинг матнда
ишлатилишига ҳамда веб-саҳифаларга бериладиган ҳаволаларнинг кўплигига
қараб уларни биринчи ёки қолган бетларда кўрсатади. Google интерфейси
жуда ҳам содда бўлиб, унда ортиқча нарса йўқ. Кўпгина қидирув тизимлари
Mystery Seeker, Yahoo! Google тамойили асосида ишлай бошлашди
40
.
Do'stlaringiz bilan baham: |