Литература:
1. Выготский Л. С. Воображение и творчество в детском возрасте. — М., 1967–
93с.
2. Кряжева Л. Н. Развитие эмоционального мира детей. Популярное пособие для
родителей и педагогов. — Ярославль: Академия развития, 1996. — 192 с.
3. Мухина В. С. Детская психология. — М.: НОРМА-ИНФРА, 2012. — 544 с.
327
ФИО авторов:
О.Н.Ражабова, Н.А.Гаппарова
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари
Академияси катта ўқитувчилари
Название публикации:
«ХОРИЖИЙ ТИЛЛАРНИ ЎҚИТИШДА ЎҚИШГА ВА
ЁЗИШГА ЎРГАТИШНИНГ АҲАМИЯТИ»
Аннотация:
Ушбу мақолада чет тилида ўқишга ва ёзишга ўргатишнинг
мақсад ва мазмуни, тил ўрганишда учрайдиган қийинчиликлар ва уларни
бартараф этиш усуллари ёритиб берилган.
Калит сўзлар:
ўқиш техникаси, тил материаллари, ўқиш тури, ёзувнинг
ўрни, ёзув механизмлари.
Аннотация:
В данной статье речь идёт о целях и содержании обучения
чтению и письму, возможных трудностях, возникающих при обучении данным
видам речевой деятельности и способах их устранения.
Ключевые слова:
техника чтения, языковой материал, виды чтения,
роль письма, механизмы письма.
Annotation:
The article analyzes the matter of aim and demand of teaching
reading and writing as well as existing difficulties and methods of their elimination.
Key words:
reading technique, language materials, types of reading, the role of
reading, mechanism of writing.
Кишиларнинг турмуш, таълим ва ишлаб чиқариш соҳаларидаги
фаолиятларида
ўқишдан
кенг
фойдаланилади.
Ўқиш
кишиларнинг
коммуникатив-ижтимоий фаолият соҳасига таалуқли бўлиб, унда у ёзма
шаклдаги сўз орқали муомалани таъминлайди. Ўқиш орқали матндан маълумот
олиш турли фаолиятларни амалга оширишга хизмат қилади. Ўқишда, бошқа ҳар
қандай фаолиятдаги каби, мазмун ва жараён режалари мавжуд бўлиб,
биринчисига доимо катта аҳамият берилади.
328
Чет тилида матнни ўқишда-кўз билан кўраётган ҳарфлар, ҳарф
бирикмалари, сўзлар, гапларни овоз чиқариб, чиқармай ўқиш ва ўқиганнинг
мазмунини тушуниш, ўқиб маълумот олиш мумкин.
Ўқиш-таниш тил материаллари асосида нотаниш мазмунли матнни ўқиб
маълумот олиш, мазмунини тушунишдир. Ўқиш орқали ўқувчи, ўрганилаётган
мамлакат тили, маданияти, ҳаёти, тарихи, урф-одати билан танишади, маълумот
олади.
Чет тилида ўқишга ўргатиш учун аввало ҳарф ва ҳарф бирикмалари,
товушларни ўқилиши кабиларга жуда катта аҳамият бериш лозим. Ўқитувчи
дастлаб бир бўғинли сўзларни, кейин икки бўғинли сўзларни ва ҳоказо
кенгайтириб машқлар бериши, аввал ўзи ўқиб кейин тил ўрганувчилар
такрорлаши лозим. Ўқишнинг шакллари 4 та:
1.
Овоз чиқариб ёки баланд овоз билан ўқиш;
2.
Овоз чиқармай ёки ичида ўқиш;
3.
Якка ўқиш;
4.
Жўр бўлиб ўқиш.
Овоз чиқариб ўқиш шакли кўпинча ўқиш техникасини ўргатишда кенг
фойдаланилса, овоз чиқармай ўқиш эса ўқиганни мазмунини тушунишда
ишлатилади. Якка ўқиш эса овоз чиқариб ўқиш орқали амалга ошади. Жўр бўлиб
ўқиш техникасидан ифодали ўқишни ўргатишда қўлланилади.
Ўқишни ўргатишда тил ёки тайёрлов ва нутқ машқлари қўлланилади.
Ўқишни ўргатишда қўлланиладиган тил ёки тайёрлов машқлари тил
материалини тушуниш билан боғлиқ бўлган малакаларни ҳосил қилишга
кўмаклашади. Тил ёки тайёрлов машқлари ўқиш техникасини шакллантириш ва
ривожлантириш, ўқишнинг тилшунослик ва психологик механизмларини барпо
қилишга қаратилгандир.
Юқорида айтиб ўтилган машқлар воситасида ўқувчилар чет тили
ҳарфларини бир-биридан ва ўзбек тили ҳарфларидан фарқлашга, уларни тўғри
329
ўқишга ўрганадилар. Бундай машқлар орқали матнда учрайдиган тил
материаллари устида иш олиб борилади.
12
Ўқишнинг танишиш учун ўқиш турида машқ қилиш учун ҳамда уни
шакллантириш учун тил жиҳатдан осон бўлган катта ҳажмдаги матнлардан
фойдаланилади. Бошланғич пайтларда ўқувчиларга қандай ўқишни кўрсатиш
учун ўқиш синфда ўтказилади. Кейинроқ эса матннинг ўзини уйга кўчирилади,
дарсда эса тил ўрганувчиларнинг матн мазмунини тушунганлигини
текширилади.
Синчиклаб ўқиш турини ўргатишда илмий-оммабоп тусдаги кичик
матнлар ишлатилади. Аввалги ўқиш туридаги каби, матнни аввал синфда кейин
эса мустақил вазифа сифатида ўтказилади. Иш бутун матнга кўз югуртириб
чиқишдан бошланади. Кейин матн қайтадан диққат билан ўқиб чиқилади.
Тушунганликни текшириш усули сифатида энг кўп ҳолларда айрим қисмларни
она тилига таржима қилишдан ҳам фойдалинилади.
Таълимий ўқишда тушунганлик саволлар, тўғри, нотўғри тузилган гаплар
ёрдамида текширилади. Кўз югуртириб ўқиш турини ривожлантиришда
қуйидагича топшириқлар бериш мумкин: матн ёки мақоланинг нима ҳақида
эканлигини аниқланг, бирон киши ёки нарса ҳақида матнда ёзилган жойни
топинг, газетада ёзилган мақолани топинг ва ҳ.к. Тегишли топшириқни
бажарилиши тушунганликни текшириш вазифасини бажаради.
Изланиб ўқиш турида ўқувчи матндан ўзини қизиқтирадиган фикрни,
маълумотни, далилни, топшириқни тез топиш мақсадида уни ўқийди.
Дарсликдаги матнни ўқиётганда бундай далил ва топшириқни ўқувчига
ўқитувчи томонидан олдиндан берилади.
Ўқишни ўргатишда тил ёки тайёрлов ва нутқ машқлари қўлланилади.
Ўқишни ўргатишда қўлланиладиган тил ёки тайёрлов машқлари тил
материалини тушуниш билан боғлиқ бўлган малакаларни ҳосил қилишга
12
Жалолов Ж. Гапириш нутқ фаолияти тури ва малака сифатида// Чет тил ўқитиш методикаси, -Т.: Ўқитувчи нашриёти,
2012.
330
кўмаклашади. Тил ёки тайёрлов машқлари ўқиш техникасини шакллантириш ва
ривожлантириш, ўқишнинг тилшунослик ва психологик механизмларини барпо
қилишга қаратилгандир.
Юқорида айтиб ўтилган машқлар воситасида тил ўрганувчилар чет тили
ҳарфларини бир-биридан ва ўзбек тили ҳарфларидан фарқлашга, уларни тўғри
ўқишга ўрганадилар. Бундай машқлар орқали матнда учрайдиган тил
материаллари устида иш олиб борилади. Улар нотаниш матндаги
қийинчиликларни бартараф қилишга ва унинг нотаниш мазмунини тушунишга
ўқувчиларни тайёрлайди. Матн мазмунини тушунишни таъминловчи машқлар
нутқ машқлари ҳисобланади.
Матнлар устида ишлаш учта босқичдан иборат:
-
матн олингунча қадар бўлган босқич;
-
матн устида ишлаш босқичи;
-
матн ўқилгандан кейинги босқич.
Матндаги лексик ва грамматик материал устида ишлаш биринчи босқичда
бажарилади. Матн қисмларини овоз чиқариб ёки овоз чиқармай синфда ўқиш
иккинчи босқичда амалга оширилади. Матн мазмунини бошқа мавзуга кўчириш
учинчи босқичнинг вазифасидир.
Ҳозир чет тил ўқитиш методикасида ёзув, ёзма нутқ атамалари турлича
талқин қилинаяпти. Ёзув, ёзиш деганда нотўғри асосан тил белгиларини ёзма
қайд қилиш маъноси, ёзма нутқ деганда эса нутқни мустақил тури фикрни ёзма
баён қилиш тушуниляпти.
Ёзилган матнлар, ҳикоя, эртаклар ҳам ўзгаларнинг ёзган ёзма нутқидир.
Биз ёзма матнларни ўқиб маълумот оламиз. Ўқиб маълумот олиш психологияси,
методикаси анча чуқур ишланган. Ёзма нутқнинг иккинчи қисмида ёзув чуқур
ишланмаган. Унинг сабаби ёзувга аҳамият берилмаган, ҳамда уни тил
ўргатишнинг воситаси деб қаралганидир. Ҳозир ёзувни ўргатиш, устида ишлаш
мақсад, воситачилиги, муҳимлиги тушунилиб етилди. Ёзувни ўргатиш мазмуни
ҳам кенгайди.
331
Чет тили устида ишлаганда ёзувнинг ўрни муҳимдир, фойдаси каттадир.
Ёзув орқали биз фикримизни, ўзгалар нутқини, маълумотни ифодалаймиз, ёзув
оркали фикр алмашамиз, фикрни ўзгаларга берамиз. Ёзув борлиги,
яратилганлиги сабабли бизга кўп маълумотлар, воқеалар, поэма, шеърлар,
асарлар, тарихий воқеа маълумотлар сақланиб қолинган, шунингдек ёзув орқали
ҳозирги маълумот, асар, кашфиётлар, қилинаётган ишлар, воқеалар, ўзгаришлар,
шоир, ёзувчи асарларини келажак авлодга етказамиз.
13
Ёзув мақсад сифатида ўргатилганда, устида ишлаганда уни асосан фикр,
маълумотни ёзма ифодалашга, баён килишга ўргатиш, нутқ тури қилиб ўргатиш
етакчи қилиб белгиланади.
Мустақил ёзма ишлар бажариш каби машқлар ҳамда орфографик
диктантлар, тингланган матн, нутқларни ёзма қисқача баён қилишлар ҳам
ўтказилади.
Грамматикадан ёзма машқлар бажартириш грамматик материалларни,
замонларни, сўз туркумларини, сўроқ гапларни пухта ва мустаҳкам ўзлаштириш
калитидир. Тил материаллари бўйича ёзма машқлар бажартирмаслик тил
материалларини хотирада сақлашга салбий таъсир қилади.
Ёзма ишлар, тестлар тез-тез ўтказиб турилиши ўрганилаётган
материалларни билим, кўникма малакалардан оммавий ҳамда тил ўрганувчини
бир вактда текширишга, назорат қилишга ёрдам беради. Ёзма ишларнинг
натижаси ўқитувчининг келажакда ўзини ёзув бўйича ишини қандай методик
ташкил қилишни аниқлаб беради.
Ёзув устида ишлашнинг мазмуни бор. Уни билмасдан, аниқламасдан
туриб, ёзув бўйича нималарни ўргатишни биз билмаймиз,унинг методикасини
ишлаб чиқа олмаймиз. Ёзув устида ишлашнинг мазмуни деганда ёзув бўйича
нималарни ўргатиш ва улар билан нималар қилиш тушунилади. Ёзув устида
ишлаганда товуш –ҳарф мувофиқлиги, имло, фикрни ёзма баён қилиш
муҳимдир,шунинг учун ёзув устида ишлаш ҳарф, ҳарф бирикмалари орқали
13
Зарипова Р.А. Чет тиллар ўқитиш методикасидан қўлланма, - Т.,: Ўқитувчи, 1986.
332
сўзлар, гаплар тузиш, фикрни ёзма баён қилиш, ўзгалар нутқини ёзиш
ўргатилади, ривожлантирилади.
Ёзувнинг қуйидаги механизмлари бор:
1. Ҳарфлардан сўз ясаш;
2.Сўз ва сўз бирикмаларидан ёзма ахборотлар тузишдан ташкил топади.
Маълумки, ёзув механизми биринчи босқичнинг асосида малака
даражасига етказилиши керак бўлган ёзув ва имлони эгаллаш, иккинчи босқич
заминида эса фикрни маълум ёзув коди ёрдамида ифодалаш, яъни нутқ
малакасини эгаллаш ётади. Ўқитувчи мана шу механизмларни, ёзув мазмунини
ўргата олса тил ўрганувчилар ёзувни амалда қўллай оладилар. Аммо лингвистик
қийинчиликлар ҳам мавжуд. Булар қуйидагилар:
1. Ҳарфларни босма ва ёзмасини тўғри ёза билишлик;
2. Ҳарф бирикмаларини тўғри ёза билишлик;
3. Сўзларни хатосиз ёзиш, уларни маъносини билиш;
4. Сўзлар орқали грамматика, сўзлар тартиби нуқтаи назаридан фикр,
гапларни туза билишлик.
Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, чет тилида ўқиш ва ёзишга
ўргатишнинг энг муҳим жиҳатларидан бири, мазкур жараённи тегишли тил
муҳитида олиб бориш лозим. Ана шундагина чет тилида ўқишга ва ёзишга
ўргатишнинг сифати ва самарадорлиги ошиши мумкин. Тил ўрганувчилар
муайян чет тилда одатдагидан кўпроқ гапириш, муҳокама қилиш, ўқиш, эшитиш
имкониятига эга бўладилар, натижада уларнинг ёзма нутқлари ривожига ҳам
ижобий таъсир қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |