хавфсизлиги тўғрисида” деб номланди.
Қонун 15 моддадан иборат. Ушбу қонуннинг мақсади гидротехника
иншоотларини лойиҳалаштириш, қуриш, фойдаланишга топшириш, уларни
реконструкция қилиш, консервациялаш ва тугатишда хавфсизликни
таъминлаш бўйича фаолиятни амалга оширишда юзага келадиган
муносабатларни тартибга солишдан иборат.
Қонунда
гидротехника
иншоотлари,
фойдаланувчи
ташкилот,
фавқулодда вазият, гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги, хавфсизлик
декларацияси, хавфсизлик мезонлари, гидротехника иншооти авария
хавфининг йўл қўйиладиган даражаси каби тушунчаларга таъриф берилган.
Бундан ташқари қонунда Вазирлар Маҳкамаси, маҳаллий давлат ҳокимияти
органларининг ваколатлари кўрсатиб берилган ҳамда гидротехника
иншоотларининг хавфсизлиги устидан давлат назорати ҳақида сўз
юритилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги катта ва
алоҳида муҳим сув хўжалиги объектларининг техник ҳолатини ҳамда бехатар
ишлашини
назорат
қилиш
давлат
инспекцияси
гидротехника
иншоотларининг хавфсизлиги устидан давлат назоратиии амалга оширувчи
махсус ваколатли орган ҳисобланади.
Гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги тўғрисидаги қонун
ҳужжатларини бузишда айбдор бўлган шахслар қонунда белгиланган
тартибда жавобгар бўлишлари алоҳида белгилаб қўйилган (15-модда).
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан 2000 йил 31
августда қабул қилинган “Радиациявий хавфсизлик тўғрисида”ги қонун
алоҳида ўрин тутади. Ушбу қонуннинг мақсади радиациявий хавфсизликни,
фуқаролар ҳаёти, соғлиги ва мол-мулки, шунингдек, атроф муҳитни
ионлаштирувчи нурланишнинг зарарли таъсиридан муҳофаза қилишни
таъминлаш билан боғлиқ муносабатларни тартибга солишдан иборат.
Фавқулодда вазиятлар ичида ўзининг келтирадиган кулфатлари билан
радиациявий авариялар алоҳида ажралиб туради. Бошқа турдаги фавқулодда
вазиятларнинг инсон соғлигига келтирадиган зарари тезда кўзга кўринмайди.
Шунинг учун ушбу қонун аҳоли ҳаёти ва саломатлигини муҳофаза қилишда
муҳим ўрин тутади.
Ушбу қонун V бўлим ва 28 модадан иборат бўлиб, уларда асосий
тушунчаларга таъриф берилган, радиациявий хавфсизликни тартибга солиш,
радиациявий хавфсизликни таъминлашга қўйиладиган талаблар, радиациявий
авария содир бўлганда радиациявий хавфсизликни таъминлаш каби
масалалар кўриб чиқилган. Қонуннинг I бўлимида ушбу қонуннинг мақсади,
қонунда қўлланиладиган асосий тушунчалар, радиациявий хавфсизликни
таъминлашнинг
асосий
тамойиллари,
фуқароларнинг
радиациявий
хавфсизликни таъминлашдаги ҳуқуқ ва мажбуриятлари, фуқароларнинг
ижтимоий муҳофазаси масалаларига ўрин берилган.
Иккинчи бўлим “Радиациявий хавфсизликни таъминлаш соҳасини
тартибга солиш” деб номланади ва радиациявий хавфсизликни таъминлаш
соҳаси давлат томонидан қандай тартибга солинади, назорат қандай олиб
15
борилади, давлат экспертизаси қандай бўлади каби саволларга жавоб беради.
Радиациявий хавфсизликни таъминлаш соҳасидаги давлат назоратини
саноатда ва кончиликда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш
агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги,
Ўзбекистон Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ва Ўзбекистон
Республикаси давлат божхона қўмитаси амалга оширади (8-модда).
“Радиациявий хавфсизликни таъминлашга доир талаблар” III бўлимда
(12-22-моддалар) келтирилган. Бўлимда табиий радионуклидлар таъсир этиш
чоғида, озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқаришда ҳамда ичимлик
сувидан
фойдаланишда,
тибиий
рентгенорадиологик
муолажалар
ўтказилганда хавфсизликни таъминлаш тартиблари ёритиб берилган.
“Радиациявий авария содир бўлганда радиациявий хавфсизликни
таъминлаш”ни IV бўлимдаги 23-25-моддалар баён этади. Бу бўлимда
фуқаролар ва атроф муҳит радиациявий авариялардан муҳофаза
қилинишлари шартлиги (23-модда) билдирилган ва ионлаштирувчи
нурланиш манбаларидан фойдаланувчининг авария содир бўлган пайтдаги
мажбуриятлари (24-модда) келтирилган.
V бўлим – “Якуний қоидалар” халқаро шартномалар, низоларни ҳал
этиш ва қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарликка бағишланган.
Охирги вақтларда юзага келган айрим вазиятлар республикамиз
ҳудудида террористик ҳаракатлар ҳам содир бўлиши мумкинлигини кўрсатиб
берди. Республикамиз ҳукумати аҳоли хавфсизлигини таъминлаш учун 2000
йил 15 декабрда “Терроризмга қарши кураш тўғрисида” махсус қонунни
қабул қилди.
Қонуннинг
мақсади
терроризмга
қарши
кураш
соҳасидаги
муносабатларни тартибга солишдан иборат бўлиб, асосий вазифалари этиб
шахс, жамият ва давлатнинг терроризмдан хавфсизлигини таъминлаш,
давлатнинг суверенитетини ва ҳудудий яхлитлигини қимоя қилиш,
фуқаролар тинчлиги ва миллий тотувликни сақлашдан иборат.
Қонун “Умумий қоидалар”, “Давлат органларининг терроризмга қарши
кураш соҳасидаги ваколатлари”, “Террорчиликка қарши операциянинг
ўтказилиши”, “Террорчилик ҳаракати оқибатида етказилган зарарни қоплаш
ва жабрланган шахсларнинг ижтимоий реабилитацияси” ҳамда “Терроризмга
қарши курашда иштирок этаётган шахсларнинг ҳуқуқий ва ижтимоий
қимояси” деб номланувчи V бўлимдан иборат бўлиб, 31 моддани ўз ичига
олади.
Терроризмга қарши курашни амалга оширишда давлат бошқарув
органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи
бошқариш органлари, жамоат бирлашмалари, корхоналар, муассасалар ва
ташкилотлар, мансабдор шахслар, фуқаролар кўмаклашишлари зарурлиги 6-
моддада белгилаб берилган.
Терроризмга қарши курашишни Ўзбекистон Республикаси Миллий
хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги, Давлат чегараларини ҳимоя
қилувчи қўмита, Давлат божхона қўмитаси, Мудофаа ҳамда Фавқулодда
вазиятлар вазирлиги амалга оширади (8-модда). Жумладан, Фавқулодда
16
вазиятлар вазирлиги фавқулодда вазиятлардан аҳолини муҳофаза қилиш,
террорчилар ҳаракат қилаёттан зонада жойлашган алоҳида муҳим,
тоифаланган ва бошқа объектлар барқарор ишлашини, шунингдек
террорчилик оқибатларини тугатиш юзасидан вазирликлар, давлат
қўмиталари, идоралар ва маҳаллий давлат Ҳокимияти органларининг
фаолиятини мувофиқлаштиради ҳамда тадбирлар ўтказади ҳамда қонун
ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади (14-модда).
Do'stlaringiz bilan baham: |