Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


Болаларда биринчи ва иккинчи сигнал системасининг ўзаро



Download 1,69 Mb.
Pdf ko'rish
bet79/183
Sana01.06.2022
Hajmi1,69 Mb.
#625393
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   183
Bog'liq
20-y-Yosh-fiziologiyasi-va-gigiena-oquv-qollanma-A.X.Ortiqov-S-2010y (1)

Болаларда биринчи ва иккинчи сигнал системасининг ўзаро 
таъсири 
 
Биринчи сигнал системасининг асосий қонуниятлари иккинчи сигнал 
системасида ҳам рўёбга чиқади. Биринчи ва иккинчи сигнал системалари бош 
миядаги нерв жараёнларининг шакллари ҳисобланади ва турли даражада 
мураккаблиги билан фарқ қилади. Одамнинг ҳаёт шароити яхши бўлганда 
иккинчи сигнал системаси маълум даражада биринчи сигнал системасини ва 
ҳис-туйғу фаолиятини бошқариб туради. Ҳаёт давомида биринчи ва иккинчи 
сигнал системаси ривожланиб боради. 
Боғча ёшидаги болаларда кечикувчи шартли рефлекслар бошқа рефлекс-
ларга нисбатан жуда қийинлик билан секин ҳосил қилинади. Кечикувчи шартли 
рефлексларни тез-тез ҳосил қилиш мудраш, уйқучанликка, баъзан физиологик 
уйқуга сабаб бўлади. Улар тез-тез ва кучли ҳосил қилиб турилса, бунинг 
натижасида айрим ҳолларда болалар нерв системасида вақтинча ўзгаришлар 
пайдо бўлади. Шартли рефлекснинг кечикиши фақат шартли таъсирловчилар 
табиати билан эмас, балки бола нерв системасининг типи, ҳолати билан ҳам 
белгиланади. Болаларда таъсирловчилар аста-секин нозик табақаланади. 
Болаларда қиёсий тормозланиш қийинлик билан вужудга кэлтирилади
аста-секин машқ қилиб туриш билан у такомиллаша боради. Масалан, болада 
қизил коптокка ҳаракат шартли рефлекси ҳосил қилинган бўлса, коптокнинг 
ранги ёки ҳажми бир оз ўзгартирилганда қиёсий тормозланиш ҳосил бўлади. 
Бундай тормозланиш организмнинг ташқи муҳит таъсирларига мослашишига 
имкон беради. Ўқитувчи дарс беришда таққослаш, солиштириш ва бошқа 
усуллардан фойдаланади. У қўшишни айириш билан, ўлик ва тирик табиатдаги 
ҳодисаларни ўзаро солиштириб кўриш усулларидан фойдаланади. 
Машқ қилиш йўли билан қиёсий тормозланиш ортиб, иккинчи сигнал 
системаси биринчи сигнал системаси асосида шакллана боради. А.Г. Иванов-
Смоленский (1929) болаларда биринчи ва иккинчи сигнал системалари 
орасидаги ўзаро боғланишнинг ривожланишини схема равишда қуйидаги 
босқичларга бўлади: 


100 
1. Биринчи сигнал системасининг бевосита шартли рефлекслари. Бунда 
ташқи бевосита таъсирловчилар (кўриш, эшитиш, сезги, ҳидлаш, таъм билиш) 
органларга таъсир қилиб, бола организмида ҳаракат ёки вегетатив реак-
цияларни пайдо қилади. Иккинчи сигнал системаси шаклланмаганидан шартли 
рефлексларда сўз иштирок этмайди. Бундай шартли рефлекслар бола ҳаётининг 
биринчи ойларида ҳосил қилинади.
2. Сўз таъсирида бевосита шартли рефлекслар ҳосил қилиш. Масалан, 
боланинг тили чиқишидан анча олдин атрофидаги одамларнинг сўзларига 
вегетатив шартли рефлекслар ёрдамида жавоб қайтаради. Бундай шартли 
рефлекслар бола 6 ойлик бўлганида, айниқса ёшига тўлганда ҳосил бўлади. 
3. Бевосита сўзга шартли рефлекслар ҳосил бўлиши. Бундай шартли 
рефлекслар кишилар ва нарсаларнинг номларини ва ҳодисаларни бола маълум 
сўзлар билан боғлашга ўрганиши натижасида вужудга келади. Бола юқорида 
айтиб ўтилган икки гуруҳ шартли рефлексларга учинчи гуруҳ шартли 
рефлексларни боғлайди. 

Download 1,69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   183




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish