ǀ ISSUE 4
ǀ 2022
Scientific Journal Impact Factor (SJIF 2022=4.63) Passport: http://sjifactor.com/passport.php?id=22230 121 UZBEKISTAN | www.caajsr.uz эканлиги бўлиб, бу ҳолатда талаб этилган механик хоссани олиш имконияти
бўлмайди. Лекин ҳозирги вақтгача мой легирланган пўлатларни тоблашда ўрин
алмашмайдиган совитгич ҳисобланади.
АСОСИ ҚИСМ Тоблашнинг сифатини аниқлайдиган асосий омил –
бу совитиш режими
ҳисобланади. Бу ҳолатда мезон бўлиб, икки критик зоналардаги совитиш режими
хизмат қилади: аустенитнинг энг кам барқарор бўладиган соҳасидаги (600–
500
0
С) зона; мартенситли ўзгаришлар соҳаси M
б
–
M
о
. Мартенситли ўзгариш
ҳароратининг юқориги интервалида тез совитиш тавсия этилади, шунинг учун
юқори совитиш тезлиги юқори қаттиқлик ва тобланиш чуқурлигини олишни
таъминлайди. Мартенситли ўзгариш ҳароратининг пастки интервалида дарзлар
ҳосил бўлишни камайтириш мақсадида секин совитиш тавсия этилади. Баъзи
тадқиқотчилар томонидан мартенситли ўзгаришлар ҳароратлари интервалида
аксинча совитиш тезлигини ошириш тавсия этилмоқда ва бунда дарз кетишлар
ҳосил бўлишининг камайишига олиб келишини алоҳида таъкидламоқдалар
.
Пўлатда дарзлар асосан мартенситли ўзгаришлар жараёнида пўлатнинг ҳажми
ошириши натижасида юзага келадиган кучланишнинг биринчи тури ҳисобига
юзага келади. Бу асосан γ→α ўзгаришларда деформация деталнинг ҳажмида бир
хил вақтда бошланмаслиги ва деформациялаш даражаси деталнинг алоҳида
участкаларида турлича бўлиши билан тушунтирилади. γ→α ўзгаришлардаги
деформациялаш даражаси нисбатан ўзгарган фазалар (қолдиқ аустенит миқдори
билан) ҳажми билан аниқланади, бу эса ўз навбатида мартенситли ҳароратлар
интервалидаги совиш тезлигига боғлиқ. Агар M
б
–
M
о
интервалидаги юзада
совитиш тезлиги деталь марказининг совитиш тезлигига тенг бўлса, яъни
совитиш бир текисда бўлса, у ҳолда юзадаги қатламлар ва ўзакдаги
деформациялар даражаси бир хилда бўлади, бу эса ўз
навбатида катта
структурали кучланишларнинг биринчи турининг юзага келишини бартараф
этади. M
б
–
M
о
интервалда мойда совитиш сувда совитишга нисбатан тобланадиган
деталнинг кесими бўйича
бир текисда совиши аниқланган. Шундай қилиб,
дарзларни юзага келтирадиган асосий омил тезлик эмас, балки пастки ҳароратлар
интервалдаги совитишнинг бир текисда рўй бериши ҳисобланади. Бунда тез
совитиш тобланадиган деталнинг ҳажмида γ→α ўзгаришларнинг бир вақтда содир
бўлиши ошганда мақсадга мувофиқдир.
Умуман шундай хулоса
қилиш мумкинки, пўлатни тоблашда ҳамма
ҳароратлар интервалида бир текисда тез совитиш оптимал ҳисобланади. Лекин
шунга ўхшаш хоссаларга эга бўлган совитиш муҳити ҳалигача топилмаган. Сув