Олмослар
билан
тобланган пўлатларга ишлов беришда, ундаги
углероднинг темирдаги кимёвий бирикмаси сабабли тез ейилгани учун жуда кам
ҳолатларда қўлланилади.
Адабиётлар таҳлили шуни
кўрсатдики, бугунги кундаги металларга ишлов
беришнинг юқори самарали усули, юқори тезликда тиғли ишлов бериш бўлиб,
унумдорлиги, иқтисодий самарадорлиги ва ишлов берилган детал сирт
қатламининг сифатини таъминлаш бўйича энг мақбул услуб ҳисобланади.
Юқори тезликда тиғли ишлов бериш анаънавий ишлов беришга нисбатан
кесишнинг қуйидаги хусусиятлари билан характерланади:
[10].
1)
кесишнинг тезлиги
V
кр
нинг баъзи қийматларига эришилганида кесиш
ҳарорати пасая боради ва қиринди ҳосил қилиш жараёни буткул ўзгаради;
2)
анъанавий механик ишлов беришга нисбатан кесиш кучи бир мунча
пастлиги;
3)
технологик тизимининг юқори частотали тебранишларининг
мавжудлиги;
CENTRAL ASIAN ACADEMIC JOURNAL
OF SCIENTIFIC RESEARCH
ISSN: 2181-2489
VOLUME 2
ǀ
ISSUE 4
ǀ
2022
Scientific Journal Impact Factor (SJIF 2022=4.63)
Passport:
http://sjifactor.com/passport.php?id=22230
115
UZBEKISTAN |
www.caajsr.uz
4)
пластик
деформация мавжудлиги сабабли синиқ қиринди элементар
қириндини кўринишига ўтиши;
5)
кесиб ишлов беришда пайдо бўладиган иссиқлик ажралишини
камайиши, биринчидан, кесувчи асбоб ейилади, иккинчидан, детал сирт
қатламининг сифатига салбий таъсир кўрсатади
[11].
Қўлланиш
соҳаси –
авиация ва космос саноати учун ўта муҳим деталларни
ишлаб чиқариш, машина
,
прибор, ва автомобилсозликларда штамплар ва
прессформаларни ишлаб чиқишда ва ҳ.к. қўлланилади.
Механик ишлов беришни бошқаришда мураккаб мақбуллаштириш
масаласини ечишга тўғри келади. Кесиш жараёнини бошқариш учун ишлов
бериш зонасида кечаётган жараённинг моҳиятини тушуниб етиш керак.
“Кесиш жараёнини технологик тизимнинг барча ташкил этувчиларининг
хоссаларини тарқалиши шароитида кесувчи асбоб ва ишлов берилувчи
материалнинг ўзаро таъсирланишини мураккаб физик
-
кимёвий мехаинзм деб
қараш мумкин. Кириш параметрларини аниқловчи, бошқарилувчи ва пайдо
бўлувчиларга бўлиш мумкин” [
7].
Аниқловчи параметрларга –
ишлов берилувчи материал, механик ишлов
бериш усули, сирт қатлами аниқлигига ва сифатига қўйилган талаблар киради.
Бошқарилувчи параметрларга –
ишлов бериш технологиясини ишлаб
чиқишда ёки иш вақтида танлаш мумкин бўлган параметрлар, яъни дастгоҳ
модели, кесувчи асбоб, ишлов бериш режимлари ва ҳ.к.лар киради
[12].
Пайдо бўлувчи параметрлар –
ишлов бериш вақтида пайдо бўлади ва кесиш
жараёнига таъсир кўрсатади, буларга қўйимнинг нотекислиги, заготовка алоҳида
қисмларининг механик хоссаларининг бир текисда эмаслиги каби параметрлар
киради.
Кесиш зонасида кечадиган жараёнларни куч, кесиш тезлиги ва ҳарорат
каби функционал параметрлар ёрдамида баён этиш мумкин. Уларнинг ёрдамида
сирт қатламининг хоссалари, унумдорлик, иқтисодий кўрсаткичлар каби чиқиш
параметрлар қийматларини топиш мумкин бўлади
[13].
В.К.
Старков кўрилган параметрларни ўзаро таъсир тизими моделини
таклиф этган, бунда кесиш жараёни чиқиш параметрларини аниқловчи,
бошқарилувчи ва таъсир этувчи параметрларнинг функционал алоқаси орқали
прогнозлаш мумкин бўлади. Бунда кесиш жараёнининг физик механизмини
очишда муаллиф уларнинг ўзаро алоқасини шакллантириш деб ҳисоблайди. Ушбу
ишда ўтказилган тадқиқотларга асосан сирт қатламининг талаб этилган сифатини
ва максимал унумдорликни таъминлайдиган кесиш жараёнини бошқаришнинг
навбатдаги модели таклиф этилади (
3
–
расм)
[14].
CENTRAL ASIAN ACADEMIC JOURNAL
OF SCIENTIFIC RESEARCH
ISSN: 2181-2489
VOLUME 2
Do'stlaringiz bilan baham: |