Keywords:
Cotton, saw gin machine, saw cylinder, vibration, bending, elastic
element, base, bearing, inertia.
CENTRAL ASIAN ACADEMIC JOURNAL
OF SCIENTIFIC RESEARCH
ISSN: 2181-2489
VOLUME 2
ǀ
ISSUE 4
ǀ
2022
Scientific Journal Impact Factor (SJIF 2022=4.63)
Passport:
http://sjifactor.com/passport.php?id=22230
103
UZBEKISTAN |
www.caajsr.uz
КИРИШ
Пахтани дастлабки ишлаш техника ва технологиясини такомиллаштириш ва
уларни илмий асосларини яратиш бўйича кенг миқёсда илмий
-
тадқиқот ишлари
олиб борилмоқда. Жумладан
,
пахта тозалаш корхоналарининг асосий машинаси
ҳисобланган аррали жиннинг ишлаш самарадорлигини, иш унумдорлигини
ошириш, ишчи органларини ресурстежамкор конструкциялари билан жиҳозлаш,
уларнинг мустаҳкамлигини ошириш, машинанинг эксплуатация ишончлилигини
такомиллаштириш, таъминлаш жараёни математик моделларини ишлаб чиқиш ва
оптимизация усуллари ёрдамида олинаётган пахта толасининг табиий сифатини
сақлаб қолиш муҳим аҳамият касб этмоқда.
Ушбу вазифалар билан боғлиқ равишда, ресурсларни тежовчи, толанинг
пишиқлик хусусиятларини оширувчи, тебраниш ва шовқинни камайтирувчи,
унумдорликни оширувчи ва толанинг табиий хусусиятларини максимал даражада
сақлаб қолишга имкон берувчи жин машинасининг қайишқоқ подшипникли
таянчга эга бўлган аррали цилиндри янги конструкциясини ишлаб чиқиш
масаласи бугунги кунда саноат олдидаги муҳим масалалар қаторига кўтарилди.
АСОСИЙ ҚИСМ
Аррали жиннинг ишчи органларини такомиллаштириш, ресурсларни тежаш,
машина иш унумдорлигини, ишчи органларини мустаҳкамлигини ошириш, ишлаб
чиқарилаётган махсулот сифатини яхшилаш масалалари чет эллик ва
мамлакатимизнинг қатор олимлари
томонидан кўриб чиқилган. Аммо, хозиргача
маълум бўлган ишларда жин машинасида аррали цилиндр валининг эгилиши ва
тебранишлари сабабларини аниқлаш, уларни камайтиришга хизмат қиладиган
техник ечимлар ишлаб чиқиш бўйича чуқур назарий ва тажрибавий тадқиқотлар
олиб борилмаган.
Ушбу тадқиқотнинг мақсади жин машинаси аррали цилиндри
қайишқоқ элементли подшипник таянчининг ресурстежамкор, титрашга барқарор
конструкциясини ишлаб чиқиш ва параметрларини асослашдан иборат.
Аррали жин машинасида юритиш механизми ва параметрларини асослаш
бўйича олиб борилган чуқур назарий ва тажрибавий тадқиқотлар жин аррали
цилиндрининг иш давомида турли даража ва йўналишларда тебраниши ва бу
ҳолат жараёнда кўплаб салбий оқибатларни келтириб чиқаришини кўрсатмоқда.
Олиб борилган тадқиқотлар натижасида бундай тебранишларни сўндиришнинг
бир варианти сифатида жин машинаси аррали цилиндри учун қайишқоқ элементи
бўлган таянчли конструкцияси ишлаб чиқилди [
1].
Аррали цилиндрининг иш давомида вертикал ва горизонтал йўналишларда
турли
частота ва амплитудада тебраниши ва бу ҳолат жараёнда кўплаб салбий
CENTRAL ASIAN ACADEMIC JOURNAL
OF SCIENTIFIC RESEARCH
ISSN: 2181-2489
VOLUME 2
Do'stlaringiz bilan baham: |