ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ / СОВРЕМЕННОЕ ОБРАЗОВАНИЕ
2017, 9
сингиб кетган бўлиб, бу ҳатто адабиётларда
акс этади. Масалан, «Алпомиш» достонида
Барчинойнинг қўйган шартлари – чавандозлик
пойгаси, ёй тортиш, мерганлик, яъни минг
қадамдан танга пулни уриш, кураш мусобақаси
каби баҳслар халқимизнинг асрий анъаналари
бўлиб, уларда ёш авлодни баркамол қилиб
тарбиялашдек улуғвор ғоялар акс этган.
Айниқса, достоннинг Алпомиш билан Қоражон-
нинг учрашувидаги кўришиш саҳнаси ғоят таъ-
сирли талқин қилинган. «Қоражон маҳрам-
ларига амр қилди: «Дўстим билан кўришгин»,
– деб. Маҳрам халқи нозик келади, қўл учида
кўришаётир. «Қалайсан?», – деб сиқинқираб
юборди, маҳрамларнинг панжаси бир-бирига
ёпишиб, қапишиб, янчилиб кетди-ю. Қоражон
билан Алпомиш ёйди қулочди, иккови хулқи
муҳаббат билан кўришди. «Қалайсан, дўстим,
омонсанми?», – деб сиқинқираб юборди.
Қоражоннинг етти қобирғаси синди, иши тин-
ди, таппа тушиб ётиб қолди. Алпомиш айтди:
«Нима қилди, дўстим?». Қоражон сир берма-
ган киши бўлиб: «Бола кунда тутадиган қуёнчиқ
касалим бор эди. Шул вақт тутиб қолди», –
деди. Алпомиш айтди: «Белгили касал бўлса,
тузалиб ол эса». Қоражон айтди: «Ростингни
айтгин, шул кўришганингми ё уришганингми?»
Алпомиш айтди: «Нима қилдиларинг – уриша-
ман. Кўришганим эди». «Кўришганинг шул
бўлса, уришганинг қандай экан?...»
1
.
Алпомиш Қоражон маҳрамларининг қўлини
сиқиб кўришганда улар панжаларининг «ян-
чилиб» кетиши, Қоражон билан бел сиқиб
кўришганда эса унинг «етти қовурғасининг си-
ниши» тасвирлари бежиз эмас. Чунки Алпо-
миш халқимизнинг миллий спорт ўйинлари
воситасида ғоят чиниққан ҳолда камолга етган
миллий қаҳрамони тимсолидир. Масалан,
Алпомиш ва Қоражоннинг бел сиқиб кўри-
шувида халқимизга хос миллий кураш элемен-
ти мавжуд бўлиб, кураш азалдан халқимиз
полвонларини мард, танти, кучли ва айни
пайтда, ғоят камтарин инсонлар бўлганлигини
ўзида намоён этади. Полвонлар ҳеч қачон
«мен полвонман» деб кўксига урмаган, балки
улар ўзининг ҳақиқий полвонлигини кураш
майдонида исботлаганлар. Шу сабабли халқ
1
Усмонхўжаев Т.С. Умумий ўрта таълим мактаблари-
нинг 9-синфи учун дарслик. 1-қисм. – Т.: «Ўқитувчи»,
2014. -31-б.
уларни шарафлаб, исмларига «полвон» номи-
ни қўшиб айтган. Достонда кураш ўйинига хос
қоидалардан бири келтирилади. Кўкалдош би-
лан курашаётган Алпомишга Барчиной шундай
дейди:
Мардлар олишмайди силтаб отади,
Майдон бўлса, иш кўрсатиб кетади…
2
Ушбу сўзлар замирида курашнинг ҳалол
ўйин эканлиги, «силтаб отган» полвонгина
ҳақиқий ғалабага эришиши, мард полвонгина
майдонда «иш кўрсатиши», яъни ўз куч-
қудратини намоён этиши лозимлиги айтилган.
Албатта, бу каби талқинларни ўзбек халқ
оғзаки ижодининг кўплаб намуналарида
кўришимиз мумкин. Шунингдек, Собиқ
Иттифоқ халқларининг ўйинларини тўплам хо-
лида чоп этган В.Н.Всеволодский-Гернгросс
ҳам халқ ўйинларини учта катта гуруҳга ажра-
тади: драмматик, спорт ва орнаментал. Шу-
ниндек, Я.Р.Вилькин беларус халқ ўйинларини,
С.Л.Паролов туркман халқ ўйинларини илмий
тадқиқ қилганлар. Ўзбек халқининг анъанавий
ўйинлари, унинг ёш авлод тарбиясидаги ўрни
ва аҳамиятига М.Қошғарий, Байхақий, А.Навоий,
З.М.Бобур, З.Восифий, С.Айний, Ғ.Ғулом,
А.Қаҳҳор, Ойбек, Ў.Ҳошимов, Н.Сафаров,
Ш.Холмирзаев, Тоғай Мурод каби адиблар-
нинг асарларида катта эътибор берилган.
Бундан англашиладики, миллий халқ ўйин-
лари соғлом авлод тарбиясида ҳал қилувчи
аҳамият касб этади.
Миллий халқ ўйинларининг ҳар бирида
халқимиз маданияти, урф-одатлари ҳамда
қадриятларига хос бўлган фазилатлар ўз та-
жассумини топади. Масалан, «арқон тортиш»
ўйинида ўзаро жамоавийлик, аҳиллик; кураш
баҳсида ҳалоллик, мардлик; чавандозлик
мусобақасида эпчиллик, чапдастлик; «бекин-
мачоқ» ўйинида топқирлик, ҳушёрлик каби
хислатлар тарбияланади. Шунинг учун ҳам
ўқитувчи ҳамда мураббийлар машғулотларда
халқ ўйинларини тўғри танлаши, уларни
таълим-тарбиявий жиҳатдан самарали ташкил
қилиши зарур.
«Ўйинни тўғри танлаш ва мақсадга мувофиқ
йўсинда ўтказиш жуда муҳим аҳамиятга эга.
Аммо ўйин ҳамма вақт ҳам тарбиявий вазифа-
2
Ўша жойда, 42-б.
67
МАКТАБ ТАЪЛИМИ / ШКОЛЬНОЕ ОБРАЗОВАНИЕ
Do'stlaringiz bilan baham: |