17
Амалдаги қонунчиликка зид келади.
4.4.2.
Шартнома тузилгунга қадар Амалдаги қонунчилик,
Универсал шартнома ва
банкнинг бошқа локал меъёрий ҳужжатларига мувофиқ Мижоз, Мижоз Вакили ва
Бенефициар мулкдор ҳақидаги тақдим этиш пайтига ишончлилиги ва ҳаққоний
маълумотларни (ахборотларни) ва ҳужжатларни тақдим этиш.
Мижоз томонидан тақдим этилувчи ҳужжатлар уларнинг Банкка тақдим этилиш
санасига амалдаги бўлиши керак. Хорижий тилда тўлиқ ёки уларнинг бирон бир қисмида
тузилган, Банкка тақдим этилувчи ҳужжатлар, зарурат туғилганида Амалдаги қонунчилик
билан ўрнатилган тартибда тасдиқланган давлат ёки рус тилига таржимаси билан кузатиб
борилиши керак, ҳужжатнинг таржимаси талаб этилмайдиган Амалдаги қонунчилик билан
кўзда тутилган ҳолатлар бундан мустасно. Амалдаги қонунчилик билан кўзда тутилган
ҳолатларда Мижоз томонидан Банкка тақдим этилувчи хорижий расмий ҳужжатлар Банк
томонидан фақат имзони ҳаққийлигини тасдиқлаш учун ҳужжатни
имзолаган шахс ким
сифатида иштирок этганлиги ва ҳужжат тасдиқланган муҳр ёки штампнинг босма
нусхасининг ҳақиқийлигини легаллаштириш мавжудлигида (консуллик легаллаштириши),
ёки туширилган апостил билан қабул қилинади.
4.4.3.
Мижоз, Мижоз Вакили, Бенефициар мулкдор ҳақидаги маълумотларнинг
ўзгартирилганлиги ҳақида (ШТҲ
маълумотлари, уни алмаштириш, ҳамда яшаш жойи
бўйича рўйхат ўтиш ҳақидаги маълумотларнинг, телефон рақамининг,
жумладан мобил
телефон рақамининг, факсларнинг, электрон (почта) манзилнинг, ва бошқа
маълумотларнинг ўзгариши ҳолатида) уларни ўзгартирилиши санасидан 3 (Уч) календар
кун давомида Банкнинг Контакт-Маркази ёрдамида Банкни хабардор қилиш. Ҳужжатларга
киритилган барча ўзгартиришлар улар Банкка тақдим этилган пайтдан бошлаб Банк учун
амал қилади.
Банк томонидан Мижоздан сўровнома (шахсий) маълумотларининг ўзгартирилиши
ҳақида хабарноманинг олинмаслигида мувофиқ олдинги хабардор қилиш пайтидан ёки
Мижознинг, Мижоз Вакилининг, Бенефициар мулкдорнинг
бирламчи идентификацияси
пайтидан 12 (Ўн икки) ой давомида (жиноий фаолиятдан олинган даромадларни
қонунийлаштириш, терроризмни молиялаштириш ва оммавий қирғин қуролини
тарқатилишига қарши курашиш тўғрисидаги қонунчиликка биноан), Банк Мижоз
томонидан аввал тақдим этилган маълумотни тасдиқланган ҳисоблайди.
Банк Мижоз томонидан тақдим этилган маълумотлар ва контакт маълумотлар
ўзгартирилганлиги ҳақида хабарномани ўз вақтида олинмаслиги натижасида юзага келган
оқибатлар учун жавобгарликни ўз зиммасига олмайди.
Мижознинг аввал тақдим этилган сўровнома (шахсий) маълумотларини ўзгартириш
учун, охирги Банкка Кодли сўзни тақдим этиб Банкнинг Контакт-Марказига ёки юқорида
кўрсатилган маълумотларнинг Банкнинг тегишли иловаларни қўллаш
билан масофавий
талқин қилиниш имконияти мавжудлигида ёки Банк томонидан белгилаб берилган учинчи
томонни жалб қилган ҳолда мурожаат қилиши керак.
4.4.4.
Банк талаби бўйича ва/ёки Амалдаги қонунчилик билан кўзда тутилган
ҳолатларда, Манфаатдорлар фойдасига Амалиётни ўтказгунга қадар ҳужжатларни,
жумладан агентлик шартномалари, топшириқ бериш, комиссиялар, ишончли бошқарув
шартномалари ва бошқа фуқаролик-ҳуқуқий
шартномаларни, ҳамда Манфаатдорлар
бўйича идентификацион маълумотларни/ҳужжатларни тақдим этиши.
4.4.5.
Агар Мижоз оммавий мансабдор шахсларга тегишли ёки уларнинг Вакили,
ишончли шахси, турмуш ўртоғи ёки яқин қариндоши (тўғри ўсиб борувчи ва пастлаб
борувчи шажара бўйича (ота-она ва
болалар, боб, буви ва неваралар, қондош ёки тўлиқ
қондош бўлмаган (умумий ота ёки онага эга бўлганлар) ака-укалар ва опа-сингиллар, боқиб
олувчилар ва боқиб олинганлар) ҳисобланса, Банкни жиноий фаолиятдан олинган
даромадларни қонунийлаштириш, терроризмни молиялаштириш ва оммавий қирғин
қуролини тарқатилишига қарши курашиш тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ Банкни
хабардор қилиш.
18
4.4.6.
Агар Мижоз АҚШ фуқароси бўлиб қолган ёки аввал фуқаро ҳисобланган,
АҚШда доимий бўлишга рухсатга эга бўлган (доимий яшовчи карточкаси (I-551 шакл
(Green Card)), жорий календар йил давомида камида 31 кун ва 3 йил давомида камида 183
кун, жумладан жорий йил ва бевосита олдинги икки йил давомида бўлса, АҚШ
фуқаросининг ижтимоий суғурталаш Рақамига (Social Security Number) ёки АҚШ солиқ
тўловчисининг Якка тартибдаги идентификацион рақамига (Individual
Taxpayer
Identification Number) эга бўлганда, Банкни хабардор қилиш.
4.4.7.
Банкнинг сўрови олинган кундан кейин кейинги 2 (икки) календар кун давомида
Универсал шартномага мувофиқ Банк томонидан сўралган маълумотларни ва ҳужжатларни
тақдим қилиш.
Банк кўрсатиб ўтилган маълумотларни текшириш ва аниқлаштириш учун
ахборотларнинг расмий манбаларидан фойдаланиш ҳуқуқига эга.
4.4.8.
Банк Тарифлари ва Шартномаларига мувофиқ Банк фойдасига комиссияларни
тўлашга ва/ёки бошқа тўловлар учун етарли бўлган пул маблағларини Ҳисобрақамда
мавжудлигини таъминлаб, тегишли Шартномалар ва Банк Тарифларининг шартларига
мувофиқ Банкка Универсал шартнома билан кўзда тутилган комиссион мукофотларни ва
бошқа тўловларни тўлаш.
4.4.9.
МБХдан фойдаланиш ҳолатида Универсал шартнома ва Банк Тарифлари, ва
МБХ доирасида Томонларнинг муносабатларини тартиблаштирувчи бошқа ҳужжатларнинг
шартларига риоя қилиш.
Do'stlaringiz bilan baham: