2020-
2025 йилларда Ўзбекистон Республикасининг
статистикани ривожлантиришнинг миллий стратегияси
119
соҳага доир қонунчилик ҳужжатларини тизимлаштириш йўли
билан ягона қонунга бирлаштириш орқали расмий статистика
шаффофлигини ошириш;
мустақил ва ваколатли орган сифатида Давлат статистика
қўмитаси мавқеини ошириш. Ўзбекистон Республикасининг конституциявий
ва ҳуқуқий асосларини ҳамда ҳокимият вакиллик органлари ўртасида
ваколатлар тақсимотини ҳисобга олган ҳолда, статистика соҳасида
ягона
ва мустақил сиёсатни юритишга зарур бўлган ҳуқуқ ва ваколатларни бериш
орқали статистика органлари фаолияти мустақиллигини таъминлаш учун
Давлат статистика қўмитаси бевосита Ўзбекистон Республикаси
Президентига бўйсиниши лозим;
ҳудудий статистика органлари ходимларини лавозимга
тайинлашда
Давлат
статистика
қўмитаси
раиси
ваколатларини
кенгайтириш. Давлат статистика қўмитаси раиси ҳудудий статистика
органлари (вилоят, шаҳар, туман) раҳбарларини лавозимга тайинлаш
ва лавозимдан озод этишда мустақил танлаш қилиш ҳуқуқига эга бўлиши
керак;
статистик фаолият соҳасида идоралараро ҳамкорликни
такомиллаштириш мақсадида зарур норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини
ишлаб чиқиш;
самарали ҳамкорлик ва ахборот алмашинувини таъминлаш
мақсадида статистика ташкилотлари ўртасидаги мавжуд келишувларни
такомиллаштирилаётган қонунчилик асосида қайта қўриб чиқиш;
мамлакатнинг бутун миллий
статистика тизимини ташкил
этувчи, маълумотларни ишлаб чиқарувчи давлат идораларида
статистика бўйича алоҳида бўлинмаларни ташкил этиш;
давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг маълумотлари
ва бошқа ҳужжатларини статистик мақсадларда фойдаланиш учун олиш
ва уларга киришни яхшилаш бўйича маълумот алмашинуви қоидаларини
такомиллаштириш;
2020-
2025 йилларда Ўзбекистон Республикасининг
статистикани ривожлантиришнинг миллий стратегияси
120
статистика идоралари ва бошқа
статистика ташкилотлари
фаолиятидаги сўнгги ўзгаришларни ҳисобга олиш;
статистик маълумотларнинг долзарблигини оширишда муҳим
аҳамият касб этувчи, фойдаланувчилар ва маълумотлар ишлаб
чиқарувчилар ўртасидаги мунтазам ўзаро ҳамкорлик механизмларини
яратиш;
расмий статистика ишлаб чиқарувчилари, уларнинг ҳуқуқ
ва мажбуриятларини аниқ
белгилаш;
давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг маълумотлар
базаларини шакллантириш, юритиш ва фойдаланиш методологиясини
ишлаб чиқиш;
рўйхатга олиш тадбирларини ўтказиш ҳамда фуқаролар
ва субъектларнинг уларда иштирок этиши ва сўровномаларга
жавоб
бериш масъулияти бўйича тартибларни киритиш;
статистик маълумотларни тарқатиш сифатини назорат қилиш
тартибини белгилаш.
“Расмий статистика тўғрисида”ги қонун лойиҳаси БМТнинг расмий
статистикасининг асосий тамойилларига ва Расмий статистика
тўғрисидаги намунавий қонун стандартларига мос келади.
Do'stlaringiz bilan baham: