Foy dalanilgan adabiyotlar;
1. 5-SINF BOTANIKA DARSLIGI
2. ,,QIZIQARLI BOTANIKA’’ -1975YIL
3. INTERNET TARMOQLARI
13
Июнь 2021 10-қисм
Тошкент
ЗАМОНАВИЙ ЛОЙИҲА ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ ВА УЛАРДАН ОЛИЙ ТАЪЛИМДА
АДАБИЁТ ДАРСЛАРИДА ФОЙДАЛАНИШ
Allaberdiyeva Durdona,
Qoraqalpoq davlat universiteti 2-kurs talabasi
Annototsiya.
Ushbu maqolada muallif ahamiyatini Замонавий лойиҳа технологиялари ва
улардан олий таълимда адабиёт дарсларида фойдаланиш ochib berishga urungan.
Kalit so’zlar
:oliy ta’lim. Pedagogika, texnologiya, taraqqiyot, loyiha, metod.
Давлатимизнинг ривожланган мамлакатлар қаторидан ўрин олиши учун замонавий
иқтисодиёт, фан, маданият, техника, технология асосида мутахассислар тайёрлашнинг
такомиллашган тизимига босқичма-босқич ўтилмоқда. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълим
тизимини тубдан ислоҳ қилиш ва кадрлар тайёрлаш миллий дастурини замонавий илмий
тафаккур ютуқларига, илғор ажрибаларга таянган ҳолда, узлуксиз таълим тизимини барча
академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларида таълим жараёнини таъминловчи омил
ҳамда илмий – услубий технология сифатида амалга оширишдир.
Педагог ўз мутахассислиги бўйича ўзлаштирган билимидан қатъий назар, таълим
жараёнига қадам қўяр экан, педагогик - психологик билимлар, педагогик технологиялар
ва ўқитиш-ўргатиш услублари йиғиндиси бўлган зарур педагогик кўникмаларни эгаллаган
бўлиши керак.
Бугунги жамият ташаббускор, ижтимоий етук, рақобатбардош, ўз навбатида жамиятнинг
ҳаёти ва фаолиятининг барча соҳаларида ўзини ижобий томондан реализация қилишга
йўналган, ўзини ўраб турган оламга мослаша оладиган ва уни ижодий ўзгартира оладиган
ёш инсонларга эҳтиёжманд. Бугун вужудга келган вазият мавжуд борлиқнинг ўзгарганидан
далолат беради ва фақат муаммони мустақил кўра оладиган эмас, балки масалани шакллантира
оладиган ва уни ҳал қилишни уддалайдиган шахсий сифатларни шакллантиришни назарда
тутади. Педагогик планда таълимнинг сифати – бу унинг талабалар томонидан муайян
билимлар йиғиндисини ўзлаштиришгагина қаратилгани эмас, балки айни пайтда шахсни,
унинг билиш қобилиятларини, ҳаётий муҳим компетентлигини ва шахсий сифатларини
ривожлантиришга ҳам қаратилган. Бундай ёндашувда ҳар қандай шакллар, методлар,
технологиялар таълимнинг муҳим масалаларидан бирининг контекстида – таълим учун,
ўз-ўзига таълим бера олиш ва шахсни ривожлантириш учун максимал даражадаги/энг яхши
шароитларни таъминлашдир.
Юқорида айтилган фикрлар олий таълим муассасаларининг таълим жараёнида меҳнат
бозори талаб қилинадиган, рақобатбардош, ҳаракатчан (мобил), фаол мустақил шахсларни
шакллантиришга ёрдам берадиган инновацион таълим технологияларидан фойдаланишнинг
зарурлигидан далолат беради. Ана шундай технологиялардан бири – талабанинг ижодий,
конструкторлик ва лойиҳалаш қобилиятини очадиган лойиҳа асосида ўқитишдир.
Оммавий тажрибада лойиҳа методидан фойдаланиш тез-тез учрайди, одатда, техникага оид
фанларни лойиҳалаштириб ўқитишни ҳамма педагоглар ҳам истайвермайди, чунки лойиҳа
технологияси асосида ўқитиш техника фанларини ўқитишда мақбул ҳисобланади, бироқ
уни гуманитар ва иқтисодий фанларни ўқитишда ҳам қўллаш мумкин.
Шу ўринда “лойиҳалаштирилган таълим”, “лойиҳалар методи”, “лойиҳавий/лойиҳа-
лаштирилган ўқув фаолияти” каби тушунчаларга аниқлик киритсак. Лойиҳалаштирилган
таълимга дидактик тизим сифатида қараш мумкин, лойиҳалар методига эса – тизимнинг
компоненти сифатида, фақат билимларни интеграциялаштирадиган эмас, балки долзарб
аҳамият касб этган билимларни қўллаш, янгиларини ўзлаштиришни кўзда тутган педагогик
технология сифатида қараш мумкин. Ўқитишда масалаларни комплекс ҳал қилиш, шу
жумладан, талабаларни ғояни ишлаб чиқишдан то уни амалга оширишгача бўлган қайта
ўзгартириш (ўзгартирадиган) фаолияти жараёнига жалб этиш мақсадидаги ижодий
лойиҳаларни бажариш учун турли хил методлардан фойдаланилади.
Агар лойиҳалар методи ўқитиш жараёнида асосий, қолган методлар ёрдамчи вазифани
бажарса,буни лойиҳалаштириб ўқитиш дейиш мумкин. Тажрибада, кўп ҳолларда лойиҳалар
методи (технологияси) катта ўрин эгаллайди, лойиҳавий таълим жуда кам ўқитувчилар
томонидан, одатда, “Технология” фанини ўтганда қўлланилиши кузатилади.
14
Do'stlaringiz bilan baham: |