ТЕЛЕГРАММ КАНАЛ «ВРАЧИ УЗБЕКИСТАНА» - https://t.me/vrachi_uzbekistana
55
Узунликда ва эни бўйича тайёрланади, олдиндан соғ оёқ ёки қўлга
мўлжаллаб ва четларидан марказига томон сустроқ ўраб борилади. Лонгета
хўллангач, осилиб турган холатида иккала кафт ёрдамида силлиқланади.
Букилган жойларда (масалан, тирсак бўғими ёки товон) лонгета қирқилади ва
ортиқча қисми устма-уст кўйилади ёки эркин бурмалари силлиқланади.
Лонгета оёқ ёки қўл айланасининг 1/2-2/3 га қамраб олиши керак
Айланма гипс боғлами қўйилгач, 24-48 соат мобайнида уни назорат қилиш
керак чунки шиш пайдо бўлиб, сиқиши ва оғир асоратларга олиб келиши
мумкин, ҳатто ишемик контрактура, фалажлик ва қўл ёки оёқ гангренаси юз
бериши эҳтимол.
Хамма турдаги гипс боғламлар (32-расм) гипсли лонгеталарга ва айланма
боғламларга бўлинади. Айланма боғламлар дарчасимон ва кўприксимон
бўлади.
ТОРТМА
Хозирги пайтда кўп тарқалган турларига елимли ва скелет тортмалар киради.
Елимли тортмалар унинг скелет турига нисбатан кам холларда ишлатилади.
32-расм.
Гипс боғламларининг турлари.
а —
гипс лонгетаси;
б —
айланма гипс боғлами;
в
— коксит гипс боғлами;
г —
гипс корсети;
д —
контрактурани тўғриловчи гипс боғлами;
е —
кўприксимон гипс боғлами.
ТЕЛЕГРАММ КАНАЛ «ВРАЧИ УЗБЕКИСТАНА» - https://t.me/vrachi_uzbekistana
56
Елимли чўзиш
. Бу усул учун кўрсатмалар кам ва синишлар бурчак остида,
периферия бўйича ва энига кўзғалганда ишлатилади. Бунда юк хатто сон
суяги синганда хам 4-5 кг дан ошмаслиги керак Боғлам терига
ёпиштириладиган дока тилишлари ёки ёпишқоқ пластир ишлатилади. Энли
пластир (6-10 см) ён томонлар учун, энсизи (3-4 см) ўраш учун ишлатилади.
Махсус елим (рух-желатинали — Унна пастаси, Финк клеоли) ишлатиш хам
мумкин. Елимли тортма қуруқ ва тоза
терига кўйилади.
Сонга ёпишқоқ пластир билан тортма куйидагача амалга оширилади: 8-10
смлик пластир тасмалари узунасига соннинг ташки ва ички томонидан (чов
бурмасидан то соннинг ички дўнглигагача) ёпиштирилади. Лейкопластирнинг
пастки эркин учларига таёкчалар тикиб кўйилади, ўртасидан ип боғланиб юк
осилади. Ёпишқоқ пластир энсиз пластир ёрдамида ўралади. Болдирга ёпишқоқ
пластир яхлит, кенг тасмаси билан ташқарисидан кичик болдир суяги
бошчасидан ташки тўпиқкача ва ичкаридан катта болдир суяги дўнгадан ички
тўпиққкача ёпиштирилади. Фанер тахтача ўртасидаги тешикчадан
ип ўтказилиб
тахтача ёпишқоқ пластир билан ўралади. Юк 3 кг дан ошмаслиги керак
Елка суяги синганда ёпишқоқ пластир
боғлами (33-расм) тасмалар узунлигача
елканинг ташқари томонидан, елка
бўғимидан ташқи дўнгигача ва қўлтиқ
остидан ичкари дўнгигача кўйилади.
Пластир эни 6-8 см. Пластир учларига
юк осиш учун ёгоч таёкчалар уланади.
Билакка пластир тасмалар узунлигича:
биттаси — тирсак бурмасидан то кафт-
билак
бўғимигача,
эркин
халқа
қолдириб, иккинчиси - кафт-билак
бўғимидан тирсак ўсигигача ёпишти-
рилади. Эркин халқага ўртаси тешик
тахтача ўрнатилади. Елимли тортмани
қўйиш учун олдин терига клеол
суртилади, 2-3 минут ўтгач фланел
тасмалар
ёпиштирилади
ва
улар
ёпишқоқ пластир билан кўндалангига
ўралади. Елимли тортмада юк 2-3
кило-граммдан ошмаслиги керак Елимли
тортмани тери касаликларида ишлатиш
ман этилади.
33-расм. Қўлни ёпишкок
пластир ёрдамида
тортиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |