ТЕЛЕГРАММ КАНАЛ «ВРАЧИ УЗБЕКИСТАНА» - https://t.me/vrachi_uzbekistana
511
Паралитик гумбази ошиб кетган оёқ панжаси кўпинча кўшимча
деформациялар билан биргаликда учрайди (от туёги ва гумбазлари ошиб
кетган панжа, от туёги гумбази ошиб кетган — ташқарига буралган панжа,
товон гумбази-ошик оёқ панжаси ва бошқалар). Энг яхши натижани оёқ
панжаси апоневрозини Вреден усулида киркиш ва биринчи бармоқтш
букувчи узун мушакни биринчи кафт суягининг суяк каналига кўчириш
беради. Юмшоқ тўқималарда қилинадиган операциялар суякларда
деформация йўқдигида кўрсатма хисобланади. Деформация бўлганда оёқ
панжаси ўрта қисмини понасимон резекция ва уч томонлама артродез қилиш
кўзда туғилади. Кўпинча, биринчи кафт суягини остеотомия кшшш ва бир
вактнинг ўзида бармоқдарни ёзувчи узун мушакка уни «осиб» кўйилади.
Операциядан сўнг узоқ, вакт ортопедик пойафзал кийилади, чунки куп
бармоқдарда деформация ривожланиб кетиши мумкин.
Оёц-қўлларнинг
калталаниши.
Бир
томонлама
полиомиелитдан
зарарланишда деярли хар вакт оёқнинг калталаниши кузатилади, ёшга караб
у ортаверади. Қоида бўйича калталаниш болдирга тегишли соннинг калталиги
учраса, у камгина 0,5-3 см орасида кузатилади. Оёқдар калталиги 2 см дан 15
см гача бўлиши мумкин. Оёқлар кал-талигини бартараф қилиш учун тавсия
қилинган усуллар (суякдан крзикчаларни юбориш, суякусти пардасини
кўчириш, ўсиш зона-лари со\асини шикастлаш, Бир усулида сунъий кон
айланишни кучайтириш, симпатэктомия, гормонлар билан даволаш ва
бош-калар) натижаси етарли эмас, фақат Зацепин усулида суякли козик-чалар
билан ўсиш зонасини кўзгатиш беморларнинг ярмида 0,5-3 см узайиш
беради. Шунинг учун х,озирги вактда сог оёқни калта-лаштирилади ёки
калта оёқди узайтирилади (кўпчилик муаллифлар шунга тарафдор).
Оёқларни узайтириш чаноқ-сон ва тизза бўғимицаги деформациялар
бартараф қилингач амалга оширилади. Операцияга кўрсатма учун калталик
камида 3,75 см бўлиши керак чунки ундан кам калталикларни ортопедик
пойафзал ҳисобига компенсация қилиш мумкин. Кўп калталанишларда (10
см дан кўпрок) кетма-кет сон ва болдирни узайтириб натижага эришиш
мумкин. Узайти-ришнинг энг кўп тарқалган усули Дедова усули катта
болдир суягини 7,-симон остеотохмия қилиш ва суяк бўлакларини
дистракцион аппаратларда (Илизаров, Сиваш, Калнберз, Гуду-шаури,
Соломонов ва бошқалар аппаратларида) тортишдан иборат. Шу билан бирга
ахилл пайи, олдинги катта болдир, узун ва калта кичик болдир
мушакларининг пайлари узайтирилади, кичик болдир суяги остеотомия
қилинади (309-расм). 10-12 кундан сўнг хар куни 1 мм дан оширмай оёқ
узайтирилади. Мўлжалдаги узайтиришга эришилгач оёқ аппаратда суяк
кадоги ҳосил бўлгунча колдирилали (операциядан сўнг уч ойлар чамасида).
Do'stlaringiz bilan baham: |