ТЕЛЕГРАММ КАНАЛ «ВРАЧИ УЗБЕКИСТАНА» - https://t.me/vrachi_uzbekistana
463
Баркарорлик индекси 1 дан (деформация тўлиқмустахкамланган) го 0
(кийшиклик мутлак харакатчан) гача ўзгариб туради. Одатда, индекс 0,3 дан
1,0 гача ўзгариши мумкин.
Сколиозда
деформациянинг
кучайиши
беморнинг
ёшига,
кийшайишнинг даражаси ва турига, шунингдек этиология сига хам боғлиқ,.
Деформациянинг кучайиши одатда боланинг жуда тез ўсиш даврига тўғри
келиб, ўсиш тўхташи билан тугайди. Лекин бу холат полиомиелитдан кейин
пайдо бўлган сколиозга тааллукди эмас, чунки бу холатларда у ўсиш
тўхтагандан кейин ҳам ривожланиши мумкин. Демак бола канча эрта касал
бўлса, деформациянинг кучайиш хавфи шунча кўп, канча кеч огриган бўлса,
сколиознинг ривожланишига шароит шунча кам бўлади. Сколиознинг
ривожланиши бола ўсиши билан кучайиб бориб, энг юқори чўккмси балогатга
етиш даврига: кмзларда 11-13 ёшга, ўгил болаларда 14-16 ёшга тўғри келади. Шу
вактдан бошлаб ривожланиш даражаси аста-секин камайиб бориб, ўсиш
даврининг охирида (17-20 ёшларда) тугайди.
Бола ўсишининг тўхташини ёнбош суяги канотининг (Риссер зонасининг)
суякланиш тестига кўра кузатиш мумкин, ёнбош суяги билан ўсиш
зонасининг («ўрок»нинг) тўлиқбирикиб кетиши ўсишнинг тўхтаганлигидан
далолат беради.
Электромиографик текшириш ёки мушакларнинг хронаксиметрияси
мушак системасининг холатини аниқлаш имконини беради. Нейроген турдаги
сколиозларда бу жуда мухимдир.
Кўпчилик
муаллифлар
сийдик
ва
коннинг
биокимёвий
кўрсаткичларига кўп аҳамият беришади. Чунки улар кандайдир даражада сколиоз
келиб чиқишининг сабабларини, баъзан эса сколиозда бўладиган чукур
ўзгаришлар (аминокислоталар ва мукополисахаридлар алмашинувининг
бузилиши) ва бошқаларни аниқлашга ёрдам беради.
К а с а л л и к н и н г о л д и н и о л и ш ва д а в о л а ш . Сколиоз
ривожланишининг имкониятини хисобга олиб ва унинг тахминан пайдо
бўлиш вактини билиб, кўпчилик холларда эса унинг келгусида қандай
кечишини билган холда касалликнинг олдини олиш чораларига катта аҳамият
бериш керак
Бола 3 ёшга тўлгунга кадар уни тўғри овкатлантириш, очиқ хавода
бўлиши, ухлаш гигиенаси, болани чиниктириш эх.тимол тутилган
рахитнинг олдини олишда катта аҳамиятга эга. Жараён ривожланишга
мойил бўлса, тана мушакларини силаш, ванна, гипсли ётокда ётиш тавсия
этилади.Мактабгача ёшдаги болаларнинг ёток ўрни уларнинг бўйига тўғри
келиши керак Бола қаттиқ тушакда бошига кичкина ёстик кўйган холда
ухлаши ва бола ёнбоши билан ётганида кийшайиш ёйи остига болишча қўйиш
керак Мактаб ўкувчиларига жиддий эътибор бериш керак Чунки 7-9 ва 12-14
ёшда сколиознинг энг кучли ривожланиш даври кузатилади. Агар касаллик
кучаймаса, амбулаторияда даволаш
Do'stlaringiz bilan baham: |