ТЕЛЕГРАММ КАНАЛ «ВРАЧИ УЗБЕКИСТАНА» - https://t.me/vrachi_uzbekistana
442
Туша кийшик бўйинликни жарртоушк йули билан даволашнинг бошқа
йули — шикастланган тўш-ўмров-сўргичсимон мушакни лавсан тасма
ёки консервацияланган пайдан фойдаланиб пластик узайтиришдир.
Операциядан сўнг каллани гиперкоррекция холатида тутиб туриш учун
торакокраниал (кўкрак-бош) гипсли бокламидан фойдаланилади.
КЛИППЕЛ
-
ФЕЙЛ КАСАЛЛИГИ
Бу касаллик бўйин умуртка-ларининг бир-бири билан кўшилиб ёпишиб
кетиши, бўйин ва курак қисмида деформация билан кечади. Бунда умуртка
бўримлари бўлмас-лиги туфайли бўйин калта бўлиб, ҳаракати чекланиб
қолади. Бундай касаллик «бўйни йўқ», «калта бўйин» деб аталади.
К л и н и к а . Бунда ташхис қўйишда рентгенография катта ёрдам беради.
Бундай беморларнинг энгаги анча пастга эгилган бўлиб, баъзан кўкрагига
тегиб туради, бўйин мушаклари таранглашган бўлиб, кийшик бўйин
аломатлари (умурт-Каларнинг ён томонга, олдинга эгилиши — сколиоз ёки
кифоз, кўк-рак ва куракнинг кжррига кўтари-лши) юз беради (279-расм).
ТЕЛЕГРАММ КАНАЛ «ВРАЧИ УЗБЕКИСТАНА» - https://t.me/vrachi_uzbekistana
443
Д а в о л а ш. Бола ёш вактида силаш, укапали (массаж), даволовчи
гимнастика, тўғриловчи мосламалар такиб юриш тавсия қилинади.
Даволашнинг асосий мақсади — бўйин умурткаларида харакатни
ривожлантиришга қаратилган. Бола 5 ёшдан ошгандан кейин операция йўли
билан даволанади — ёпишиб қолган умурткалар бир-биридан ажратилади.
Керак бўлса, миопластика кдлиниб, шакли бузилган қовурға олиб
ташланиб, курак пастга туширилади. Иккиламчи неврологик белгаларига
караб бошқа операциялар хам қилинади.
ГРИЗЕЛ КАСАЛЛИГИ
Гризел касаллиги Гризел кийшик бўйинлик ёки атлантнинг бурилиб силжиши
дейилади. Атлантнинг бурилиб силжиши натижасида кийшайиш бурун-халкум ва
томокнингшамоллаши хароратнинг кўтарилиши билан кечади. Ўткир даражада
кесиб ўгган касалликдан кейин бўйин кийшайиб қолиши, Гризел атлантининг
олдинги ўсимтасига каллага бириктирувчи атлантнинг II бўйин умурткасини
тишсимон ўсимтаси атрофида айлантирувчи умуртка олди мушакларининг
қисқариш натижаси деб тушунилади. Шамоллаш ёки шамоллаган еридан
келаётган импульсга умуртка олди мушаклари баркарор контрактура билан
жавоб бериб, атлантнинг шилжиши ва калланинг кийшайишига олиб келади.
Атлантнинг силжиши ва кийшик бўйиннинг келиб чиқишида, шубхасиз бўйин
бойлам аппаратининг кучсизлиги сабаб бўлади.
Клиника. Касаллик болаларда, кўпинча, киз болаларда 6-10 ёшида
учрайди. Касаллик иситма чиқиши билан ўткир холатда ўтиб, бўйин
кийшайиб колади. Гизел бу холатни атлантнинг сурилиши билан
тушунтиради, одатда, бу холат касалликнинг ўткир давридан сўнг эрталаб
бўлади. Бу умуртка погонаси ёнидаги каллага ва атлантнинг олдинги
қисмига ёпишувчи, иккинчи томондан II бўйин умурткасининг сўргичсимон
ўсимтаси атрофида каллани харакатга келтирувчи мушакларнинг кискариши
натижасида бўлади. Атлантнинг сурилиш ва кийшик бўйиннинг келиб
чиқишида бўйинни богловчи тўқималарнинг кучсизлиги сабаб бўлади. Бу
касалликда бош бир томонга энгашган бўлади. Тўш-ўмров-сўргичсимон
ўсик калла кийшайган томонда бўшашиб, карши томонда таранглашади.
Таранглашган мушак томонда нарвонсимон ва бўйиннинг орқа мушаклари
каттиклашади. Бўйин пайпаслаб кўрилганда II бўйин умурткаси орқа
ўсимтасининг буртиб тургани сезилиб, халкумнинг орқа сатхида атлантнинг
сурилиши натижасида хосил бўлган дўмбокча кўринади. Калланинг бурилиши
натижасида атлантнинг сурилишига караб дўмбокчанинг гок кўтарилиб,
гоктушиб туриши кузатилади.
Каллани карама-карши томонга буриш чекланади. Калланинг бурилиши
атлантэпистрофеал бўғимда бўлмай, балки умуртканинг куйи бўлими
хисобига бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |