ТЕЛЕГРАММ КАНАЛ «ВРАЧИ УЗБЕКИСТАНА» - https://t.me/vrachi_uzbekistana
262
Сон ўрта учликдан синганда турлича кўзгалиш рўй бериши мумкин. Бу
турдаги синишда узунасига ўки бўйлаб кўзгалиш характерлидир
(169-расм,
б).
Сон диафизи пастки учлигидан синганда болдир мушаги қисқариши
натижасида дистал бўлак орқага силжийди. Шунда тизза ости артерияси
шикастланиши мумкин. Проксимал бўлак яқинлаштирувчи мушаклар
қисқариши натижасида ичкарига тортилади (169-расм, в).
Т а ш х и с. Сон диафизи синганда қийинчилик тукдирмайди.
Функциянинг бузилиши ва кучли оғриқ. синган сохада кузатилади. Синган
юзада деформация аниқлади. Юқори учликдан синганда «галифе» симон
деформация типик хисобланади. Диафиз бўйлаб харакат пайдо бўлади. Айрим
пайтларда тери остидан бўртиб турган суяк бўлагини пайпаслаш мумкин
бўлади. Суяк бўлаклари силжиганда сонда мутлак калталикрўй беради. Суяк
гирчиллаши кузатилади, айникса, синган суякни оғриқсизлантиргунча уни
аниқлаш ман этилади. Икки юзада қилинган рентгенография синиш
характерини аниқлашга имкон яратади.
Д а в о л а ш. Одатда сон диафизи синганда гипс боғлами мустакил усул
сифатида ишлатилмайди. Асосий даволаш усули скелетдан тортишдир,буни катта
болдир суяги ёки сон суяги дўмбокдари устидан кегай ўтказилиб амалга
оширилади ва оёқ, стандарт Белер шинасига кўйилади.
Сон суяги диафизи юқори учлигидан синганда оёқ танадан
узоқдаштирилган холда қолдирилади. Агар ўрта учликдан синиб проксимал
бўлак ташқарига силжимаган бўлса, оёқ скелетдан тортиш мосламасида
танадан узоқлаштирилмаган холда қолдирилади.
Сон суяги пастки учлигидан синганда скелетдан тортиш усули ўз
хусусиятлигига эга бўлиб, куйидагилардан иборат бўлади:
1.
Дистал бўлакни орқага тортувчи, болдир мушагини бўшаштириш
учун даволашни тиззани 90° гача буқилган холатда ўтказиш керак
2.
Скелетдан тортишни сон суягининг дўмбокдари сохасидан
ўтказиб, болдир ва сон ўки бўйлаб хосил бўлган биссектрис бурчак
йўналиши бўйича амалга оширилади. Бу дистал бўлакни оддинга тортиш
учун оптимал шароит яратади.
Дистал бўлак остита энли дока пахтадан ёстикча кўйилади. Айрим холларда
суяк бўлакларини ўрнига қўйиш учун кўшимча ён томонига ёки олдинги-орқа
қисмига тортувчи гомшокдалка мосламаси қўлланилади.
1,5-2 ойдан кейин скелет тортма олиб ташланади ва 3-3,5 ойга коксит
гипс боғлами кўйилади. Скелетдан тортиш муддати тугагач, беморларни
функционал усулда, гипс боғлами кўйилмасдан даволаш мумкин. Функционал
усулда даволаш хам кўстлар синишларини даволашга ўхшайди. Функционал
усулда даволанганда сингандан 2-2,5 ой ўтгач қўлтиктаёк ёрдамида оёқни енгил
босишга рухсат берилади.
Жаррохлик усулида даволашга зарурат туғилса, шикастланишнинг биринчи
Do'stlaringiz bilan baham: |