ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
МИРЗО УЛУҒБЕК НОМИДАГИ
ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ УНИВЕРСИТЕТИ
Геология ва геоинформацион тизимлар факультети
УМУМИЙ ГЕОЛОГИЯ
Мавзу: МЕТАМОРФИЗМ
Тошкент 2020
МЕТАМОРФИЗМ
Тоғ жинсларининг юқори ҳарорат, босим ва газ ҳамда эриган компонентлар
таъсиридан ўзгариши
метаморфизм
дейилади.
Метаморфизм жараёнида тоғ жинсларининг кимёвий ва минерал таркиби,
структураси, ётиш ҳолати ўзгаради. Чўкинди ва магматик тоғ жинслари, баъзан
метаморфик
жинсларнинг
ўзи
ҳам
метаморфизмга
учрайди.
Буларни
метаморфлашган жинслар
дейилади.
Метаморфизм кечадиган ер ичида 5 км дан 20 км гача чуқурликдаги табиий-
кимёвий жараёнларни биз бевосита кўраолмаймиз, уларни фақат ер юзасида очилиб
қолган тоғ жинсларини кузатиш орқали ўрганиш мумкин.
Метаморфизм омиллари
Метаморфизм омиллари деганда дастлабки жинсларнинг ўзгаришига олиб келувчи
сабаблар тушунилади. Уларнинг орасида ҳарорат, босим ва тоғ жинслари билан ўзаро
таъсирга киришадиган кимёвий фаол бирикмалар (эритмалар, флюидлар) асосий ўринда
туради.
Ҳарорат -
минерал ҳосил бўлиш
жараёнига таъсир кўрсатувчи ва пайдо
бўладиган
минераллар
мажмуасини
белгилайдиган муҳим омил ҳисобланади.
Тоғ жинасларининг метаморфик қайта
ўзгариши 250-1100°С ҳарорат оралиғида
кечади.
Геотермик градиент
Чуқурлик ошган сари ҳарорат ҳам қонуний равишда ошиб боради (геотермик градиент).
Тектоник фаол вилоятларда геотермик градиент 50-100 град/км га боради, қадимий
платформаларда эса градиент қиймати 10-30 град/км ташкил этади. Демак бир хил
чуқурликдаги чўккан турли минтақадаги жинслар турлича ҳарорат таъсирига учрайди.
Литостатик босим
тоғ жинсларининг
чуқурликларга
чўкиши
билан
боғлиқ.
Чуқурликдаги жинслар турли томондан, шу
жумладан
устида
ётувчи
жинсларнинг
босимига учрайди. Умумий ҳолда литостатик
босим чуқурлик сари ошиб боради.
Стресс босим
аниқ ифодаланган йўналиш
векторига
эга
бўлади,
уни
ташкил
этувчиларидан бири иккинчисига нисбатан
қиймати бўйича юқоридир. Стресс босимнинг
сабаби бўлиб тектоник ҳаракатлар таъсирида
ер пўстининг йирик блоклари сурилиши
ҳисобланади. Босим катталиги минераллар
таркибига ва ички структурасига таъсир
қилади.
Метаморфик жинслар учун одатда фақат метаморфизм жараёнларида вужудга
келадиган ўзига хос (типоморф) минераллар характерли бўлади. Уларнинг орасида
хлоритлар, актинолит, тремолит, эпидот, дистен, андалузит, силлиманит, графит,
серпентин, гранат, кордиерит, ставролит, диопсид ва бошқаларни кўрсатиш мумкин.
Минтақавий (динамотермал) метаморфизм
йирик майдонларни қамраб олади,
деформация ва бурмаланиш минтақаларида содир бўлади.
Ультраметаморфизм
жуда чуқурда (15 - 20 км), геосинклинал вилоятларнинг ороген
босқичида вужудга келади.
Автометаморфизм.
Магматик тоғ жинсларидаги ҳароратнинг пасайиши натижасида
улардаги учувчи ва тез ҳаракатланувчи компонентлар ҳамда гидротермал суюқликлар
таъсирида ўзгариш жараёнига
автометаморфизм
дейилади.
Динамометаморфизм
ер ёриқлари зонасида юқори ҳарорат шароитида йўналган
босим (стресс) остида вужудга келади ва тоғ жинсларининг қайта кристалланмасдан
туриб бурдаланиши ва талқонга айланишидан иборат бўлади. Динамометаморфизм
маҳсулотларининг бурдаланиш даражаси бўйича тектоник брекчиялар, катаклазитлар
ва милонитлар ажратилади.
Термал метаморфизм.
Магма литосферанинг юқори қатламларига кўтарилишида
чўкинди ва бошқа жинсларни ёриб чиқиб, атрофдаги тоғ жинсларини ўзининг юқори
ҳарорати билан қизитади, бир қисмини эритади ва улар билан кимёвий реакцияга
киришиб, ўзгартиради.
Контакт метморфизимида
магма сув ва карбонат кислотаси билан бирга бошқа
элементларни бериб ёки қабул қилиб, атрофдаги жинсларнинг кимёвий таркибини
ўзгартиради. Бу жараёнда скарнлар, маъданли, метасоматик жинслар пайдо бўлади.
АДАБИЁТЛАР:
1. Jo`liev. A.X., Chiniqulov. X. Umumiy geologiya (Oliy o`quv yurtlarining geologiya
fakulteti talabalari uchun darslik). Тошкент, «Университет», 2005.
2. Chiniqulov Kh. Litologiya (darslik). Toshkent, «Yangi asr avlodi», 2008.
3. Бетехтин А.Г. Курс минералогии. - М.: Государственное научно-техническое
издательство литературы по геологии и охране недр, 1961.
Do'stlaringiz bilan baham: |