144
бизнес ва хусусий тадбиркорликни доимий равишда замонавий технологиялар
ва янги банк хизматлари билан таъминлашдан иборат бўлган "Bussines Leasing"
компаниясининг фаолият юритиши; Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони билан 2004 йил 7 июлда хусусий тадбиркорликка келажакда янада
яхши шароитлар яратиш, бизнес муҳитини такомиллаштириш,
республика
тадбиркорларининг хорижий тадбиркорлар билан алоқаларини ўрнатиш,
маҳаллий товар ишлаб чиқарувчиларнинг ташқи бозордаги фаолликларини
ошириш, мамлакатимизга хорижий сармояларни кўпрок, жалб қилиш
мақсадида Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг ташкил қилиниши кабилар
ҳам мамлакатимизда тадбиркорликка катта эътибор берилаѐтганлигидан
далолат беради.
Хусусий тадбиркорликни ривожлантиришни жадаллаштириш ва унинг
ЯИМдаги улушини кўпайтириш, бозор иқтисодиѐти талабларига мос товар ва
хизматлар бозорини шакллантириш ҳамда маҳсулот экспортини оширишда:
- хорижий инвестицияларни кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик фаолиятига
жалб этишни рағбатлантириш
механизмини такомиллаштириш;
- давлат ташкилотларининг хусусий тадбиркорлик фаолиятига аралашувини
чеклаш;
- хусусий тадбиркорларнинг ресурслар ва сотиш бозорларида иштирокини
кенгайтириш;
- молиявий қўллаб-қувватлаш ва қўшимча солиқ имтиѐзларини жорий
этишдаги асосий вазифалар жумласидандир.
Тадбиркорлик
мамлакатнинг
нафақат
ялпи
ички
маҳсулотини
шакллантиришда асосий бўғин, балки аҳоли бандлиги ва даромадлари
манбаининг такомиллашуви ҳамда миллий фаровонликка эришишнинг муҳим
омилидир. Миллий иқтисодиѐтнинг рақобатбардошлиги иқтисодий
фаолият
жараѐнлари ва унинг натижаларини акс эттирувчи кўрсаткичларда кичик
бизнес улушининг юқори бўлишига ҳам боғлиқ эканлиги шубҳасиздир.
Кам харажат ҳисобига янги иш ўринлари яратиш имконияти, йирик бизнес
кириб бора олмайдиган бозор сегментларини эгаллай олиш қобилияти, айниқса,
хизмат кўрсатиш соҳасида ва унча катта бўлмаган маҳаллий ресурс базаларини
ўзлаштиришда жуда қулай ташкилий шакл эканлиги кичик бизнесни
ривожлантиришнинг аҳамияти беқиѐслигини кўрсатади. Шу сабабли ҳам
кичик бизнесни жадал ривожлантириш масаласи маҳсулот ишлаб чиқаришни
маҳаллийлаштириш, хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш ва шунингдек,
мамлакатнинг экспорт салоҳиятини ошириш масалалари билан чамбарчас
боғланган.
Кичик бизнесни ривожлантириш борасида
амалга оширилган чора-
тадбирларнинг натижаси қуйидагилар орқали намоѐн бўлади:
- кичик бизнеснинг мамлакатимиз ЯИМдаги улуши 2009 йилда 50,1 фоизга
етганлиги;
- иш билан банд ходимлар пул даромадларининг 70 фоизи айнан кичик
бизнес соҳасида шаклланаѐтганлиги;
- кичик бизнес корхоналарининг мамлакат экспортидаги улуши 2009 йилда
14,3 фоизга етганлиги ва ҳ.к.
145
Кичик бизнес субъектларини молиявий қўллаб-қувватлаш, уларни
кредитлаш ҳажмининг ошиши соҳани ривожлантиришнинг муҳим омили
ҳисобланади. 2009 йилда саноат соҳасида фаолият юритаѐтган кичик
корхоналар ва микрофирмалар учун ягона солиқ тўлови ставкасининг 8
фоиздан 7 фоизга туширилиши натижасида 23,6 млрд. сўм миқдоридаги маблағ
мазкур корхоналар ихтиѐрида қолдирилди.
Шу йили кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига 1 трлн. 850
млрд. сўмдан ортиқ кредитлар ажратилди (11.3.1-расм). Бу 2001 йилгига
нисбатан қарийиб 11 марта, 2005 йилдагига нисбатан 4 марта кўп.
Do'stlaringiz bilan baham: