41
Барқарор ривожланиш миллий мезонлари
3.2.1.- чизма
Иқтисодий мезонлар:
-тайѐр маҳсулот бирлиги ҳисобига энергия ва хом ашѐ сарфини
камайтириш;
-замонавий технологияларни жорий этиш йўли билан ишлаб чиқариш
самарадорлигини ѐки табиий ресурслардан фойдаланиш самарадорлигини
ошириш;
-Ўзбекистон
Республикасида
бозорнинг
хусусий
секторини
ривожлантиришга кўмаклашиш.
Экологик мезонлар:
-атроф-муҳитнинг сақланишига ва ѐмонлашишининг олдини олишга
кўмаклашиш;
-табиий хом ашѐ сарфини ва ишлаб чиқариш чиқитларини камайтириш;
-хом ашѐдан такрорий фойдаланишга ва тикланаѐтган табиий ресурслардан
фойдаланишга йўналтирилган технологияларни жорий этиш;
-атроф-муҳитга салбий таъсирни камайтириш.
Ижтимоий мезонлар:
-аҳолининг иш билан бандлигининг ўсишига ва ҳақиқий даромадларининг
ошишига кўмаклашиш;
-лойиҳани амалга оширишга жалб этилган ходимларнинг ва лойиҳа амалга
оширилаѐтган ҳудудда яшайдиган аҳолининг соғлиғини яхшилаш;
-аҳолининг табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш масалаларидан
хабардорлигини ошириш.
Тавсия этилаѐтган инвестиция лойиҳаси барча Барқарор ривожланиш
миллий мезонларини қондириши шарт эмас, лекин кўрсатиб ўтилган
мезонларга мувофиқ мамлакатнинг барқарор ривожланишига салбий таъсир
кўрсатмаслиги керак.
Экологик
мезонлар
Ижтимоий
мезонлар
Иқтисодий
мезонлар
Барқарор ривожланиш миллий
мезонлари
44
ҳисоблаб чиқилган қувватини (ишлаб чиқариладиган маҳсулотнинг йиллик
ҳажми
ва
номенклатурасини),
шунингдек
иқтисодий
самарадорлик
кўрсаткичларини, шу жумладан экспорт ҳажми тўғрисидаги маълумотларни ўз
ичига олиши керак.
Лойиҳанинг тасдиқланган ДТИА (ДТИҲ) параметрлари, шу жумладан,
харажатлар турлари бўйича молиялаштиришнинг чекланган лимитлари асосида
лойиҳа ташаббускори томонидан, белгиланган тартибда:
а) молиялаштириш манбалари белгиланади ва келишилади;
б) пудратчиларни ва лойиҳа бўйича харид қилинадиган технологик - асбоб-
ускуналарни етказиб берувчиларни аниқлаш учун танлов ҳужжатлари ишлаб
чиқилади.
Халқаро молия ва иқтисодиѐт институтлари (ХМИИ) - давлатлараро
битимлар асосида ташкил этилган, Ўзбекистон Республикасида инвестиция
лойиҳаларини
молиялаштирувчи
(ҳамкорликда
молиялаштирувчи)
институтлардир.
Хорижий ҳукумат молия ташкилотлари (ХҲМТ) - Ўзбекистон
Республикасида инвестиция лойиҳаларини молиялаштирувчи (ҳамкорликда
молиялаштирувчи) хорижий ҳукумат молия ташкилотларидир.
ХМИИ ва ХҲМТ қарз маблағлари жалб этилган ҳолда рўѐбга
чиқариладиган лойиҳаларни кўриб чиқиш ва тайѐрлаш икки босқичда амалга
оширилади.
Биринчи босқичда лойиҳа ташаббускорлари "Давархитектқурилиш"
қўмитаси, Иқтисодиѐт вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда Ташқи иқтисодий
алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигига ХМИИ(ХҲМТ)нинг баҳолашдан
олдинги миссиялари ҳисоботлари асосида тайѐрланган, лойиҳа қийматининг
дастлабки баҳосини ва жалб этиладиган қарз маблағлари миқдорини ўз ичига
олувчи лойиҳани амалга ошириш зарурлиги тўғрисида таклифлар киритадилар.
ХМИИ(ХҲМТ)нинг
лойиҳани
молиялаштириш/ҳамкорликда
молиялаштириш юзасидан розилиги олинган тақдирда уларнинг баҳолаш
комиссиялари ҳисоботлари асосида Ўзбекистон Республикаси билан
ХМИИ(ХҲМТ) ўртасида ўзаро англашув тўғрисидаги меморандум белгиланган
тартибда
имзоланади.
Иккинчи
босқичда
лойиҳа
ташаббускори
ХМИИ(ХҲМТ)нинг баҳолаш миссияси ҳисоботи асосида ТИАни ишлаб чиқади
ва айни бир вақтда кўриб чиқиш учун ваколатли экспертиза органларига
тақдим этади.
Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиѐт жамғармаси маблағлари
ҳисобига молиялаштиришга(ҳамкорликда молиялаштиришга)тавсия этилаѐтган
инвестиция лойиҳасининг ДТИА(ДТИҲ) ва ТИА(ТИҲ) ушбу бўлимда баѐн
қилинган талабларни ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилади (3.3.1-чизма).
Лойиҳаолди ҳужжатлари - қабул қилинган параметрларга кўра лойиҳани
амалга оширишнинг имконияти ва мақсадга мувофиқлигини, шунингдек унинг
ҳаѐтийлигини асослаб берувчи ҳужжатлар йиғиндиси ҳисобланади
Do'stlaringiz bilan baham: