8 листдан кам 10 листдан ошмаслиги шарт Тақризчи мақола ичига киритилиши шарт (575. 1)


- Таҳлил ва натижалар (Analysis аnd results)



Download 468,84 Kb.
Pdf ko'rish
bet5/9
Sana28.05.2022
Hajmi468,84 Kb.
#614029
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
АХБОРОТ ХАТИ ЎЗМУ ИЛМИЙ ЖУРНАЛИ

- Таҳлил ва натижалар (Analysis аnd results). 
Д.Векслер умумий 
интеллектнинг компонентларини ўзида акс эттирувчи, бироқ интеллектнинг 
анъанавий коэффициентидан фарқланувчи тафаккур турлари диапазони 
мавжудлигини биринчи бўлиб маълум қилди [6] (IQ). 1940 йилда камдан-кам 
цитата олинадиган “умумий интеллектдаги ноинтеллектуал омиллар” 
мақоласида Д.Векслер ҳар бир “тўлиқ” ўлчамда “умумий қобилиятларнинг 
ноинтеллектуал жиҳатлари”га эътиборни қаратди. Олим “ноинтеллектуал 
элементлар” деганда нафақат психиканинг умумий ишга лаёқатини, балки 
унинг аффектив-бошқарув компонентларини ҳам тушунган, унинг шарофати 
билан инсон узоқ муддат унга аҳамиятли бўлган соҳадаги муаммоларга 
боғланиб туради [7]. Шунингдек, мақолада муаллиф “когнитив” ва 
“аффектив” деб номлаган – ижтимоий ва эмоционал қобилиятлар ҳам 
муҳокама қилинган. Афсуски, бу омиллар Векслернинг IQ тестига 
киритилмаган, чунки у пайтларда бунга кам эътибор қаратилган. Векслер 
интеллектуал қобилиятларни вербал ва новербал турларга (тасаввурга бўлган 
қобилият)ажратган ва турли кишиларда у ёки бу гуруҳ устунлик қилишини 
кўрсатиб берган [8]. 
Р.Стенбергнинг назариясида интеллект шахснинг атроф-муҳитга 
мослашишига хизмат қилувчи информацион тизим сифатида қаралади. 
Триархик назариянинг асосий мазмуни қуйидагича: “Интеллектни ақлий ўз-
ўзини бошқариш, бутун ҳаётни конструктив мақсадга йўналтирилган усул 
ёрдамида ақлий бошқариш сифатида белгилаш мумкин” [9]. Ақлий ўз-ўзини 
бошқариш уч асосий элементни ўз ичига олади: атроф-муҳитга мослашиш, 
янги атроф-муҳит таъсирини танлаш ёки шахс билан мос муҳитни танлаш ва 
атроф-муҳитни шакллантириш.



Р.Стенбергнинг 
уч 
қисмдан 
(триархик) 
иборат 
назариясида 
интеллектнинг шахс ҳаётининг уч жараёни билан боғлиқлигига урғу 
берилади: ички информацион жараёнлар, тажриба ва ташқи олам. Мазкур 
концепцияга мувофиқ, интеллектга уч турдаги психик жараёнлар (ёки 
компонентлар) таъсир қилади: 
– метакомпонентлар, муаммони ҳал қилиш жараёнини бошқарувчи ва 
унинг тавсифини ўз ичига олувчи, муаммони ҳал қилиш жараёнида 
босқичларни ажратиш ва якуний ечим ҳақида хулосалар; 
– ўзида муайян масалани ҳал қилиш билан боғлиқ бўлган жараёнларни 
ўзида акс эттирувчи, шу билан бирга, уни трансформация қилиш йўли билан 
бажарилувчи компонентлар;
– бўлғуси маълумотлар учун фойдали бўлган ўқитиш хусусияти ва 
сақланиши билан таъминланадиган, қўлга киритилган билимлар компоненти. 
Олим 
интеллектнинг 
бошқа 
концепцияларида 
асосий 
урғу 
бажариладиган компонентларга берилаётгани (яъни олдин эгалланган 
билимлар таҳлили), тажриба ҳамда метакомпонентларга етарлича эътибор 
берилмаётганини танқид қилади. Буларни ҳисобга олиш ижтимоий, амалий 
ва эмоционал интеллект соҳаларида ўлчовни кенг ёйиш имконини берар эди 
[10]. 
Р.Стенберг ўзининг интеллект моделида интеллектуал омилларга катта 
эътибор қаратади. Интеллектнинг донолик, ижодкорлик ўртасидаги ўзаро 
муносабатини 
кўриб 
чиқиш 
натижасида 
муаллиф 
интеллектни 
тасвирлайдиган учта биополяр параметрни аниқлади: 
1) амалий вазифаларни ҳал қилиш қобилияти (ишбилармонлик, 
ақллилик, билимларни қўллашдаги ўзгарувчанлик) – нутқий қобилият 
(аниқлик ва нутқ равонлиги);
2) интеллектуал интеграция (фарқларни кўриш қобилияти ва турли 
нуқтаи 
назарларни 
мувофиқлаштириш) 
– 
мақсадга 
йўналганлик 
(маълумотларни селектив қидириш, тиришқоқлик); 



3) контекстуал интеллект (олам ҳақидаги билим ва шахсий тажрибадан 
фойдаланиш) – мавжуд тафаккур (зийраклик, фикрлаш тезлиги, мавҳум 
фикрлаш қобилияти) [11]. 
Швейцариялик психолог Ж.Пиаже интеллект муаммосига ўз шахсий 
нуқтаи назаридан келиб чиққан ҳолда ёндашади. У кўп ҳолларда тафаккур 
тушунчаси ўрнига “интеллект” терминини ишлатади, баъзан психологик 
атамалардан бирмунча узоқлашади ва ҳоказо. Ж.Пиаже интеллект 
назариясини иккига ажратиб, уларни интеллект функциялари ҳамда 
интеллект даврлари деб номлайди. Ж.Пиаже мулоҳазасига кўра, 
интеллектнинг асосий функциялари қаторига уюшқоқлик (тартиблилик) ва 
адаптация (мослашиш ,кўникиш) киритилган бўлиб, улар интеллектнинг 
функционал инвариантлиги деб юритилади. Муаллиф интеллектнинг 
қуйидаги босқичларини ажратади: 
а) сенсомотор интеллекти (туғилишдан то 2 ёшгача); 
б) операциялардан илгариги тафаккур даври (2 ёшдан 7 ёшгача); 
в) конкрет (яққол) операциялар (ақлий ҳаракатлар) даври (7-8 ёшдан 11-
12 ёшгача); 
г) формал (расмий) операциялар ( ҳаракатларни амалга ошириш) даври. 
Ж.Пиаженинг фикрича “интеллектнинг ўсиши болада нутқ пайдо бўлишидан 
илгари бошланади. Интеллектнинг куртаги боланинг дастлабки тартибсиз 
хатти-ҳаракатларида ўз ифодасини топади” [12]. Кейинчалик мақсадга 
йўналтирилган ҳаракатлар актини амалга ошириш натижасида ва таҳлил 
қилиш ёрдамида интеллектнинг генетик илдизини ўрганиш учун муҳим 
имкониятлар яратилади. Ж.Пиаже конкрет операциялар даври предметлар 
билан алоқада эканлигини таъкидлаб, психологияда олға силжиш ясайди. 
Формал (расмий) операциялар даврига тасниф берилганда эса предметлар 
билан тобора алоқа йўқола бориши қайд қилинади. Интеллектнинг ўсиши 
инсон операциялар системаси билан қуролланишидан иборат эканлиги айтиб 
ўтилади. Интеллектнинг тараққиёт палласида ақлий ҳаракатлар йиғиқ ҳолда 
содир бўлади. Интеллект даврининг ўзаро ўрин алмашиши тафаккур 



ўсишини билдиради, даврнинг кетма-кетлиги эса ривожланишнинг ички 
қонуниятларини ифодалайди.
Ж.Пиаженинг интеллект назарияси жаҳон психологияси фани учун 
муҳим аҳамиятга эга бўлиб, унда объектив “клиник” метод қўлланилган, 
интеллектнинг генетик илдизлари очиб берилган, интеллект билан 
предметлар ўртасидаги хусусиятларнинг ўзига хослиги ёритилган, 
интеллектуал фаолиятда субъектнинг ўзгариб бориши эмпирик материаллар 
ва назарий мулоҳазалар билан исботланган. Шуни таъкидлаш жоизки, аста-
секин интеллект томонларининг кўплиги илмда тасдиқланди. 

Download 468,84 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish