Ривожланишида нуқсони бўлган болалар диагностикаси


Инфантилизм туридаги психик жисмоний



Download 2,23 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/74
Sana28.05.2022
Hajmi2,23 Mb.
#612991
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   74
Bog'liq
Rivojlanishda nuqsoni bo`lgan bolalar diagnostikasi

Инфантилизм туридаги психик жисмоний
ривожланиши сустлагиган болалар
Психик ва жисмоний ривожланишнинг вакгинчалик сустлашиши бола 
организмига турли салбий зарарлар таъсири натижасида юзага ч келади. 
Уларга, масалан, хромосомаларнинг бузилиши, ҳомилалик даврида марказий 
нерв тизимининг жароҳатланишлари, эндокрин етишмовчиликлар, асфиксия 
ёки тугилишдаги енгил жароҳатлар, нурланиш ва ҳ.к.лар киради.
Кўрсатиб ўтилган сабаблар умумий ҳолсизланишга, организмнинг 
заифлашуви ва ривожланиш суръатининг бўзилишга олиб келади. Бундай 
болаларда жисмоний ва психик ривожланишнинг сустлашиши кузатилади. 
Инфантил болалар одатда бўйи паст, гавда тузилиши тўғри бўладилар, 
болаларнинг кўпчилигида жинсий тизимнинг ривожланмай колиши жинсий 
етилишнинг оркада колиши ва иккиламчи жинсий белгиларнинг кеч 
ривожланишига олиб келади.
Инфантил болалар тенгдошларидан психик ривожланишда орқада 
ко л ад ил ар. Қизиқишлари доираси ўйин фаолияти билан чегараланади. Уйин 
жараёнида улар ўзига-ўзи хизмат қилиш маликаларини ўзлаштирадилар, 
аммо ундан кам фойдаланадилар. Мустакил ўйин мазмунли, қизиқарли ўлиб 
кўп вакт давом этиши мумкин.
Инфантил болаларнинг лугат захираси бой; улар ҳикоя, эртак ва 
ҳ. к л ар нин г маъносини, мазмунини тушуна оладилар. Ёрдамдан яхши 
фойдалана оладилар. Сухбат жараёнида ва топишрикпарни бажаришда 
аввалги тажрибаларини қўллай олиш кўникмасига эга бў ладил ар.


Инфантил 
болалар 
учун 
хулкнинг 
мураккаб 
шаклларининг 
ривожланмай колганлиги хосдир. Уларда фаолиятнинг барча турларининг 
фаоллиги функционал пасайган бўлади.
Мактабда ўкишда бундай болалар катта қийинчиликларга дуч 
келадилар, зарур вактда фаол равишда ишлай олмайдилар, тез толиқиб, 
чалгийдилар. Шунинг учун улар мактабдаги малака ва билимларни 
кийинчилик билан ўзлаштирадилар.
Олигофренларда фаркли инфантил болалар фаол фаолият даврида 
диқкатларини жамлай оладилар (одатда қисқа вакт оралигида) ва ақлий 
имкониятларини намоён этадилар. Аммо психик фаолиятдаги бузилишлар 
натижасида кийин ўзлаштирувчи ўқувчилар орасига кўшилиб қоладилар.
Махсус даволиш (умуммустаҳкамловчи терапия, симптоматик дав олов, 
сув муолажалари, гимнастика ва бошкалар), бола имкониятларини эътиборга 
олган ҳолда ўқитиш (енгиллаштирилган кун тартиби, якка ҳолдаги педагогик 
ёрдам ва х.к.), уйда яхши шароит яратиш бундай болаларнинг 
ривожланишига ижобий таъсир кўрсатади.
А с т е н и к б о л а л а р
Болаларда 
астеник 
холат 
соматик 
ва 
юкумли 
касалликлар, 
жароҳатланишлардан сўнг юзага келади.
Астеник ҳолат учун касалликнинг xapaicrepn ва бола организмининг 
ҳимоя хусусиятларига боғлиқ марказий нерв тизимининг салбий таъсирларга 
бўлган турли реакциялари хосдир. Салбий таъсирларга реакция қисқа вақг 
давом этиши мумкин. Алохида ҳолларда узоқроқ ва огир давом этадиган 
нерв-психик заифлашув кўринишидаги, кон ва лимфа айланишидаги 
ўзгаришлар намоён бўлади.
Касалликдан сўнг марказий нерв тизимининг енгил жароҳатланиш 
холларида болалар таълим олишда ўз тенгдошларидан вақгинчалик орқада 
коладилар. Оғирроқ ҳолларда эса уларни синфда колдирилади, баъзан эса 
ёрдамчи мактабга ўтказиш масаласи кўрилади.
Астеник болаларда тез нерв дармонсизлиги, фаол диққатнинг заифлиги 
ва тарқоқлиги, иш куни давомида фаолият самаралилигининг бир хил 
бўлмаслиги, 
иш 
кобилияти, 
хотиранинг пасайиши 
(содда масала, 
мисолларнинг ва ҳ. к ларнинг шартларини эслаб кол олмайдилар) кузатилади. 
Ёзувда ҳарфларни ташлаб кетиш, сўзни охиригича ёзмаслик, ҳарфларни 
алмаштириш ва бошка хатолар кузатилади. Толиқиш натижасида хатолар 
сони кўпаяди, харгинлик кузатилиб машғулотларга қизиқиш йўқолади.
Астеник болаларда кўпинча қизариб кетиш, оқариб кетиш, кўп терлаш 
(айниқса, кафтларнинг) каби вегетатив реакциялар, уйқу ва иштаҳанинг 
бузилиши, бош огриги ва бошқа ўзгаришлар кузатилади.


Астеник болаларда ёруглик ва товуш таъсирларига сезгирлик кучайган 
бўлади. Бу болаларда кайфиятнинг ўзгариб туриши, йиғлоқлик ва аразчанлик 
кузатилади. Баъзиларига берилувчанлик, апатия хос бўлади.
Астеник болалар олигофренияга Караганда анча юқори ақлий 
фаолиятга қобилиятли бўладилар. Аммо дифференциал ташхис килиш 
кўпинча кийин бўлади. Шунинг учун астеник боланинг ҳақиқий 
имкониятларини аникдашга анча кўп вакт сарфланади.
Бундай 
болаларни соматик заифлашган болалар учун махсус 
санаторий (оромгоҳ)ларга юбориш маъкул. Бундан ташқари, амбулатория 
шароитида комплекс даволаш ни (қатъий ўрнатилган кун тартиби, спорт 
билан шугулланиш, сув муолажалари, бадантарбия, физиотерапия ва дори- 
дармон билан даволаш) ўтказиш мумкин.
Кулай, авайлаш шароитидаги таълимда ва зарур бўлган даволов 
ишлари борилганда астеник болалар аста-секин чиниқиб борадилар ва 
жисмоний жихатдан ривожланадилар. Миянинг функцитонал фаоллигини 
оширишга ёрдам берадиган шароит яратилганда қисман компенсация юзага 
келади, натижада бола умумтаълим мактабида ўқиши мумкин.

Download 2,23 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   74




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish