I-боб. “ИҚтисодийхавфсизлик” фанига кириш, ИҚтисодий хавфсизликнинг моҳияти ва таркибий элементлари



Download 322,63 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/5
Sana28.05.2022
Hajmi322,63 Kb.
#612850
  1   2   3   4   5
Bog'liq
1 мавзу; “ИҚТИСОДИЙХАВФСИЗЛИК” ФАНИГА КИРИШ, ИҚТИСОДИЙ ХАВФСИЗЛИКНИНГ 210222223917



I-БОБ. “ИҚТИСОДИЙХАВФСИЗЛИК” ФАНИГА КИРИШ, 
ИҚТИСОДИЙ ХАВФСИЗЛИКНИНГ МОҲИЯТИ ВА ТАРКИБИЙ 
ЭЛЕМЕНТЛАРИ 
 
1.1.
 
“Иқтисодий хавфсизлик” фанининг предмети, объекти ва мақсади 
1.2.
 
Миллий хавфсизлик ва унинг таркиби 
1.3.
 
Иқтисодий хавфсизликнинг турлари ва таркибий элементлари 
 
1.1. “Иқтисодий хавфсизлик” фанининг предмети, объекти ва 
мақсади 
Мамлакат иқтисодиётини ривожланишида иқтисодий хавфсизлик 
алоҳида ўринга эга бўлиб, унинг ҳолати турли ижтимоий-иқтисодий 
қарорлар қабул қилишда муҳим ўрин тутади. 
Бизга маълумки, мамлакат иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш ҳар 
бир давлат учун муҳим аҳамият касб этади. Иқтисодий хавфсизликни 
таъминлашнинг долзарблиги унинг миллий хавфсизлиги, барқарорликни 
таъминлаш масалалари, жаҳон ҳамжамиятининг замонавий шароитларида 
асосий таҳдид ва иқтисодий тизимдаги ҳар қандай ўзгаришлар турли хавф-
хатар ва таҳдидларнинг намоён бўлиши билан бирга кечади. Шунинг учун 
иқтисодий хавфсизликни таъминлаш, унда бўладиган таҳдидларнинг олдини 
олиш масаласи юзага келади. 
“Иқтисодий хавфсизлик” фанининг предмети - бир томондан иқтисодий 
тизимнинг объектив ҳимояланиш ҳусусиятлари, унга хавф соладиган куч ва 
омилларга қарши туриш механизмини, иккинчи томондан, давлатнинг 
ҳимоячи сифатидаги функциялари, шу мақсадда ташкил этиладиган 
институтлардан иборат. 
“Иқтисодий хавфсизлик” фанининг объекти - мамлакат иқтисодиёти ва 
унда амалга ошадиган жараёнлардан иборат. Хусусан, табиий бойликлар, 
инсон ресурслари, меҳнатга лаёқатли аҳоли, ишлаб чиқариш фондлари, 
кўчмас мулк, молиявий ресурслар, хўжалик тизимлари, минтақалар, оила ва 
инсон каби омиллар иқтисодий хавфсизлик ўрганадиган объектлар бўлиб 
ҳисобланади. 
Иқтисодий хавфсизлик фаннинг мақсади мамлакат иқтисодий 
хавфсизлигини ўрганиш орқали миллатнинг иқтисодий хавфсизлигини 
таъминлаш ва унинг муниципиал шаклланишини баҳолашга оид назарий 
билим ва амалий кўникмаларга эга бўлган зарур билимлар билан 
қуроллантиришдан иборат. Ушбу фан ўз олдига қуйидаги вазифаларни 
қуяди: 
-
иқтисодий
хавфсизликнинг назарий асосларини 
иқтисодий даражада 
ўрганиш; 


-
миллий иқтисодий хавфсизликка таҳдидларни аниқлаш, таҳлил 
қилиш услублари ва воситаларини мунтазам тушуниб бориш; 
-
миллий иқтисодий хавфсизликка таҳдидларни бартараф этиш 
усулларини ўзлаштириш; 
-
миллий 
иқтисодий 
хавфсизлик 
даражасини 
белгиловчи 
кўрсаткичлари тизимидан фойдаланиб таҳлил қилиш ва уларни баҳолаш 
бўйича кўникмаларни шакллантириш; 
-
турли даражадаги миллий манфаатларнинг зиддиятини ҳисобга олган 
ҳолда иқтисодий хавфсизликни таъминлашнинг алоҳида йўналишларини 
стратегик ва тактик бошқарув қарорларининг самарадорлигини баҳолаш ва 
ривожланиш усулларини ўзлаштириб, иқтисодий муаммолар
бўйича ечимлар 
қабул қилишдан иборатдир. 
Хавфсизлик муаммоси мустақил давлатчиликнинг шаклланиши ва 
жамиятда ижтимоий, сиёсий, иқтисодий манфаатларнинг қарор топиши 
билан бир пайтда вужудга келади. Чунки шу вақтдан бошлаб, барқарорлик, 
ривожланиш билан бир қаторда хавф-хатар, турли-туман таҳдидлар ҳам 
пайдо бўлиб, уларни ҳисобга олиш, уларга асосланиб, давлат стратегияси ва 
сиёсатини ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш мамлакат хавфсизлигини 
таъминлашнинг муҳим шарти ҳисобланади. 
“Хавфсизлик” тушунчаси Робер маълумотномасига кўра 1190 йилда 
пайдо бўлди. Бу тушунча ўзини ҳар қандай хавф-хатардан ҳимояланган деб 
ҳисобловчи инсон руҳининг хотиржам ҳолатини ифодалаган
1
. Ушбу маънода 
мазкур тушунча Ғарбий Европа ҳалқлари лексиконида XVII асргача 
қўлланган. Тарихнинг кейинги даврларида давлат тузилмаларининг 
шаклланиши билан боғлиқ равишда хавфсизлик тушунчаси моддий, сиёсий 
ва иқтисодий соҳаларда давлат қурилиши, бошқариш органлари 
тенденцияларига мос келадиган реал хавф-хатар (жисмоний ва 
маънавий)нинг йўқлиги натижасида вужудга келадиган тинчлик ҳолати 
маъносини англатган
2

XX асрнинг охирларига келиб, “хавфсизлик” ва “миллий хавфсизлик” 
тушунчалари бизнинг лексиконимизда тез-тез қўллана бошлади. Бу инсоният 
ривожланишининг мураккаблашуви, ядро, атом ва бошқа оммавий қирғин 
қуролларининг кенг тарқалиши, экологик вазиятнинг оғирлиги, янги хавфли 
касалликларнинг вужудга келиши, терроризм хавфининг кучайиши, 
тоталитар тузум емирилганидан кейин дунёнинг қарама-қарши қутбларга 
бўлиниши барҳам топгандан кейинги давлатлар ўртасидаги мувозанатнинг 
бузилиши, янги мустақил давлатларнинг пайдо бўлиши, уларда бозор 
ислоҳотларининг амалга оширилиши билан изоҳланади. Дунёдаги бундай 
1
Основы экономической безопасности. – М., 1996. с. 3. 
2
Экономическая безопасность хозяйственных систем. Учебник. – М.: изд-во РАГС, 2001. - с. 8. 


ўзгаришлар хавфсизлик, умумий ва миллий хавфсизлик муаммоларига 
бўлган эътиборни янада кучайтирди.
“Хавфсизлик” тушунчаси кўп қиррали бўлиб, турли маъноларда талқин 
этилади. Ўзбек тилининг изоҳли луғатида “хавф - қўрқинч, қўрқиш, воҳима, 
ҳадиксираш, бирор хатарли ҳодиса ёки фалокат содир бўлиш эҳтимоли, 
хатар, хавотирланиш, хавфсираш, хавотир, ташвиш” маъносида, “хавфсизлик 
– хавф-хатарнинг йўқлиги, хавф бўлмаган ҳолат, хавфсизлик тъминланган”, 
деб таъриф берилган
3

Хавфсизлик инсоният ҳаётининг турли соҳаларида вужудга келадиган 
хавф-хатардан ҳимояланиш, кафолатланиш маъносини англатади. Хавф-
хатар эса давлат ва жамият ривожланишига, нормал амал қилишига таҳдид 
солувчи потенциал ёки реал куч, омил ҳисобланади. Хавф сабаб-оқибат 
нуқтаи-назардан шахснинг ҳаёти ва соғлиғига бевосита зиён етказувчи ҳамда 
мамлакат ер майдонининг
қисқариши ёки ёмонлашуви, ижтимоий ва 
маънавий турмуш тарзининг бузилиши, емирилиши билан боғлиқ хавф 
бўлиши мумкин. Вужудга келиши манбаларига кўра халқаро, миллий, локал 
(ҳудудий), хусусий (корхона ва шахсга доир) хавфларга ажратилади. 
Шунингдек, инсон ҳаёти соҳалари ва фаолияти турлари бўйича ҳам хавфнинг 
намоён бўлиш шакллари ўрганилади
4

Хавф-хатар намоён бўлишининг кескин шаклларига табиий, ижтимоий 
катаклизмалар, портлашлар ва ларзалар, кризислар, тангликлар, революция, 
қўзғолон, исён, уруш, қуролли тўқнашувлар киради (1-расм). 
Хавфсизлик кўп қиррали бўлиб, у бутун инсоният, давлат ёки 
иқтисодий тизимнинг нормал фаолият юритиши, ривожланиши учун нохуш, 
салбий, зарарли таъсирлардан, хавф-хатарлардан сақланиш, ҳимояланиш 
ҳолатини ифодалайди. Хавфсизлик умумий тарзда зиён етказиш учун 
потенциал шароитларнинг йўқлиги, хавфдан сақланиш, ҳимояланиш ва 
ишончлиликни англатади. Бу тушунча кишилар ва жамият ҳаёт 
фаолиятининг аниқ специфик соҳаларида ўзига хос хусусиятларга эга бўлади. 
Хавфсизлик қандай соҳада, қандай шакл ва қиёфада намоён бўлмасин 
уларнинг барчаси умумийлик хусусиятига эгадир. Умуман, хавфсизлик хавф-
хатардан ҳимояланиш шарти ва стратегияси сифатида ижтимоий тизим, 
шахс, жамият ва давлат ҳаёт-фаолиятининг нормал амал қилишини 
таъминлашга йўналтирилган бўлади
5

3
Ўзбек тилининг изоҳли луғати: 80000 дан ортиқ сўз ва сўз бирикмаси. Ж. IV. Тартибот-Шукур. Таҳрир 
ҳайъти. Т.Мирзаев (рабар) ва бошқ.: ЎзР ФА Тил ва адабиёт ин-ти. – Т.: “Ўзбекистон миллий 
энциклопедияси” Давлат илмий нашриёти. 2008. – 372 б. 
4
Экономическая безопасность: учебник для вузов // Под общ. ред. Л.П.Горчаренко. – 2-е изд., перераб. и 
доп. – М.: Издательство Юрайт, 2018. – с. 9. 
5
Экономическая безопасность хозяйственных систем. Учебник. –М.: Изд-во РАГС, 2001. с.7. 



Download 322,63 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish