Ўқув фаолияти натижалари:
Тингловчилар:
- муаммоли
савол,
масала
ва
вазиятларни ҳал этиш орқали ўз
тасаввурларини аниқлаштиришади;
- матнли,
муаммоли
топшириқлар
билан
танишадилар
ва
амалда
бажарадилар;
- ҳамкорлик
технологияси
асосида
ишларни амалга оширадилар.
Таълим бериш усуллари:
Маъруза,
тушунтириш,
мунозара,
муаммоли таълим, ―Т чизмаси‖ методи.
Таълим бериш шакллари:
Маъруза, гуруҳий.
Таълим бериш воситалар:
(техник ва дидактик): ўқитувчи нутқи,
видеопроектор, компъютер, слайдлар,
маркерлар, ватман ва А3 форматли
қоғозлар, скотч.
Таълим бериш шароити:
Замонавий техник воситалар билан
жиҳозланган аудитория.
Мониторинг ва баҳолаш:
Оғзаки назорат: савол-жавоб, ўз-ўзини
назорат қилиш, ѐзма тестлар орқали
рағбатлантириш.
1.2. Маъруза машғулотнинг технологик харитаси
Иш босқичлари ва
вақти
Фаолият мазмуни
Ўқитувчи
Тингловчи
Ташкилий қисм
(10 минут)
1. Давоматни аниқлаш.
2. Гуруҳ билан бирга «Танишув»
машқи ўтказилади
1-босқич.
Ўқув машғулотига
кириш
(10 минут)
1.1. Мавзунинг
номланиши,
мақсад
ва
кутилаѐтган
натижаларини баѐн этади.
1.2. ―Чархпалак‖
технологияси
ўтказилади.
1.3. Модулнинг
тузилмавий-
мантиқий
чизмасини
тақдим
этади:
модуллар
ва
ўқув
модулларига қисқача таъриф
беради.
1.4. Мавзу
миқѐсида
бажариладиган
методик
ва
ташкилий
ишлар
билан
таништиради.
1.5. Мавзунинг назорат тизими ва
баҳолаш
мезонларини
тушунтиради.
Тинглайдилар,
ѐзиб
оладилар.
―Чархпалак‖
технологияси асосида
савол-жавоб
ўтказилади.
Саволлар
билан
мурожаат
этадилар,
аниқ
тасаввурлар
тизимига
эга
бўлишади.
Назорат қайдномасини
тўлдиришади.
19
2-босқич.
Асосий босқичи
(50 минут)
2.1. ―БББ‖
машқида
кўзда
тутилган жадвал устунларини
тўлдириш сўралади ва таҳлил
этилади.
2.2. Мавзу
бўйича
маъруза
матнининг режаси ва асосий
тушунчалари билан танишиш
таклиф этилади.
2.3. Тақдимот
технологияси
ѐрдамида
асосий
назарий
маълумотлар баѐн этилади. Жалб
қилувчи
саволлар
билан
мурожжат этади, мавзунинг энг
асосий тушунчаларини ажратиб
кўрсатади,
ҳар
бир
ўқув
бирилиги
бўйича
хулосалар
келтирилади.
―БББ‖
машқи
жадвалида
келтирилган устунлар
тўлдирилади ҳамда ўз
фикрларини
баѐн
этадилар.
Тинглайдилар, савол-
жавобларда иштирок
этадилар, маърузанинг
муҳим
қисмини
дафтарларига
қайд
этадилар.
3-босқич.
Якуний босқич
(10 минут)
3.1. ―БББ‖ машқининг ―Билиб
олдим‖
устунини
тўлдириш
сўралади.
3.2. ―БББ‖
машқини
ўқитиш
орқали
тингловчиларнинг
умумий
тасаввурлари
аниқланади.
3.3. Аниқ
тасаввурлар
шаклланмаган қисмлари қайта
тушунтирилади.
3.4. Мустақил иш учун тест
саволларини ечиш топшириқ
сифатида берилади ва уни
баҳолаш
мезонлари
билан
таништиради.
―БББ‖
машқини
тугаллашади.
Дарс-машғулот
жараѐнида
олган
билим
ва
маълумотларини
аввалгиси
билан
таққослайдилар.
Ўз
тасаввурларини
бойитади
ва
тўлдирадилар.
20
Режа:
1. Интерфаол таълим ҳақида тушунча.
2. Мактабгача
таълим муассасасида машғулотларда интерфаол
усулларни қўллаш.
3. Интерфаол таълим турлари ва унинг шакллари.
1.1-асосий режа: 1. Интерфаол таълим ҳақида тушунча.
1.1-асосий режанинг баѐни:
Бугунги кунда интерфаол таълим технологияларини қўллаш асосида
ўқитиш самарадорлигини ошириш даврнинг асосий вазифалардан бири
бўлиб қолмоқда. Шу сабабли интерфаол таълим технологияларини қўллаш
асосида ўқитиш самарадорлигини ошириш юқори савияда ўқитишни
таъминлаш ва малакали кадрларни замонавий таълим дастурлари асосида
тайѐрлашдан иборат.
Интерфаол таълим технологияларини қўллаш асосида ўқитиш
самарадорлигини ошириш объекти - барча узлуксиз таълим тизимининг
барча босқичларида фаолият юритаѐтган таълим муассасалари бўлиб, унда
амалга ошириладиган асосий таълим-тарбия жараѐнлари ҳисобланади.
Таълим муассасаси ўсиб келаѐтган шахсни ўқитиш жараѐнида уларга таълим
олиш шароитлари ва имкониятларини яратади. Талабаларнинг билимга
эҳтиѐжлари ва қобилиятларини шакллантириш ҳамда ривожлантиришга
қаратилган бўлиши ўқитувчи фаолиятини ва масъулиятини оширади.
―Технология‖ юнонча сўз бўлиб, ―течне‖ - маҳорат, санъат ва ―логос‖ -
тушунча, фан демакдир. Технология сўзи замирида жараѐнларни амалга
ошириш усуллари ва воситалари хақидаги билимлар йиғиндиси, объектда
содир бўладиган сифат ўзгаришлар тушунилади.
Тарбиячилар ўз иш фаолиятини қуйидаги технологик жараѐнга
бўйсундиришлари керак:
- тартибга солиш
- бир тизимга келтириш
- олдиндан лойиҳалаштириш.
Яъни ушбу таълим - тарбия жараѐнини босқичма – босқич амалиѐтга
жорий этиш. Бунда таълим -тарбия жараѐни қуйидаги кетма-кетликда
лойихалаштирилади:
1. Таълим-тарбияни юқори даражада самарали ташкил этиш учун
мақсад ва вазифаларни аниқ белгилаш.
2. Таълим-тарбия натижасини олдиндан қайд этиш.
3. Ўқув машғулотларини тўлиқ ўзлаштиришга эришиш учун зарур
таълим воситалари, шарт-шароитларини тайѐрлаш.
21
4. Олдиндан қайд этилган, аниқ кафолатланган натижага эришиш учун
зарур тадбирлар тизимини ишлаб чиқиш ва таълим-тарбия жараѐнини
ташкил этишдан иборат.
Do'stlaringiz bilan baham: |