Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ПУЛ-КРЕДИТ СИЁСАТИНИНГ 2022 ЙИЛ ВА 2023-2024 ЙИЛЛАР ДАВРИГА МЎЛЖАЛЛАНГАН АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИ 10 Шарт-шароитлар Таъсир этувчи омиллари ва каналлар Асосий сценарий Муқобил сценарий 1. Пандемия билан боғлиқ вазият Пандемия билан боғлиқ вазият барқарорлашиб боради,
вакциналаш мувафаққиятли давом эттирилади.
Вируснинг янги штаммлари пайдо бўлиши туфайли карантин
чоралари локал тарзда яна кучайиш эҳтимоллари ошади.
3. Олтин нархи Олтиннинг хавфсиз актив сифатидаги роли
2022-2024 йилларда босқичма-босқич пасайиб боради.
Олтиннинг хавфсиз актив сифатидаги роли сақланиб қолиб,
2022 йилда ўсувчи динамикага эга бўлади,
2023 йилдан пасайиб боради.
2. Ташқи талаб Ташқи фаолликнинг тикланиши фонида асосий савдо
ҳамкорларда ташқи талаб ортиб, экспорт ҳажми ўсиб
боради. Жаҳон иқтисодиётида 2022 йил ва ундан кейинги
йилларда ХВЖ базавий сценарийси бўйича ўсади.
Логистика ва инсон ҳаракатланишида қийинчиликларнинг
сақланиб қолиши экспорт ҳажми ўсиш суръатига салбий
таъсир кўрсатади. Жаҳон иқтисодиётида 2022 йилда яна
пасайиш кузатилиши мумкин.
Пул ўтказмалари ҳажми узоқ йиллик тренд доирасида
ўсувчи динамикага эга бўлади.
Пул ўтказмаларида 2022 йилда ўсиш динамикаси
кузатилмайди, 2023-2024 йилларда ўсиш секин
суръатларда тикланади.
Нефт нархи 2022 йилда юқори даражада сақланиб қолади
(бензин нархига ташқи босим маълум
даражада сақланиб қолади).
Нефть нархи 2022 йилда пасаювчи динамикага эга бўлади
(ички бозорда бензин нархига пасайтирувчи таъсир
кўрсатади).
Тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларда
2022 йилда ўсиш кузатилмайди ва 2023-2024 йилларда
секин тиклана бошлайди.
Жаҳон иқтисодиётининг тикланиши билан ривожланган
давлатларда 2022 йил иккинчи ярмидан пул-кредит
сиёсатини қатъийлаштириш фазасига ўтилади ва молия
бозорларида фоиз ставкалари босқичма-босқич ошиб
боради.
2022 йилда ҳам ривожланган ва ривожланаётган
давлатларда жорий пул-кредит сиёсати шароитлари
сақланиб қолади ва уни нисбатан қатъийлаштириш
2023-2024 йилларга кечиктирилади.
Асосий савдо ҳамкорлар валюталарида кескин ўзгаришлар
кузатилмайди. Миллий валюта курси нисбатан барқарор
шаклланиб, реал самарали алмашув курсига нисбатан кучли
босим юзага келмайди ва РСАК узоқ муддатли тренд
доирасида шаклланади.
Ташқи қарз юкининг ортиши, нефть нархининг пасайиши ва
бошқа салбий омиллар таъсирида асосий савдо ҳамкорлар
валюта курслари юқори суръатларда қадрсизланиши мумкин.
Бу, ўз навбатида, реал самарали алмашув курсининг
тренддан узоқлашишига олиб келади.