РЕПО,
СВОП
ва
депозит аукционлари
ўткази-
лиши назарда тутилди.
Бироқ, 2021 йилнинг ўтган
даврида банк тизимида умумий
ликвидликнинг сезиларли ортиши
кузатилиб,
улар
томонидан
ўртачалаш меъёрининг мунтазам
равишда бажарилиши ҳисобига
ушбу
операцияларга
талаб
бўлмади
.
Аксинча, май-июль ойларида
умумий ликвидликнинг сезиларли
ортиши
сабабли
Марказий
банкнинг
жалб
этиш
операцияларига
талаб
ошди.
Натижада мазкур ҳолат
депозит
аукционлари ҳажми
ва
Марказий
банк облигацияларининг чиқа-
рилиш графигига тузатишлар
киритишни тақозо этди.
Май ойида пул бозоридаги
фоиз
ставкаларининг
пасая
бошлаши билан Марказий банк
облигациялари қолдиғи бўйича
лимитлар
5 трлн.
сўмдан
7,5 трлн.
сўмгача ва икки ҳафталик депозит
аукционлари ҳажми
100 млрд.
сўмдан
200
млрд.
сўмгача
оширилди. Июнь ойида ҳам уму-
мий
ликвидлик
ҳажмининг
ортишда давом этиши ва бозорда
фоиз
ставкалари
пасаювчи
динамикасининг сақланиб қоли-
шига жавобан Марказий банк
облигациялари қолдиғи лимити
10 трлн.
сўмгача ва икки ҳафталик
депозит аукционлари ҳажми эса
500 млрд.
сўмгача оширилди
(18-
расм)
.
18-
расм. Марказий банкнинг қисқа муддатли пул-кредит операциялари
қолдиғи динамикаси
(ой давомида ўртача кунлик қолдиқ, млрд. сўм)
Do'stlaringiz bilan baham: |