272
3.
Танланган ёғочдан керакли ўлчамдаги тайёрланмалар кесиб олиш.
4.
Тайёрланмани керакли ўлчамга эга бўлгунга қадар рандалаш.
5.
Буюмнинг бириктириладиган элементларида ўйиқлар, тешиклар
очиш ва тирноқлар чиқариш.
6.
Тайёр элементларни ўзаро
бириктириш, елимлаш, михлаш ва
ҳоказо.
7.
Тайёр бўлган буюмни пардозлаш буёқ суртиш.
Дарс давомида юқорида кўрсатилган жараёнларни амалга оширишда
кетадиган махсулотларни ҳар бир операцияни
амалга оширишда кетадиган
вақтни ( иш вақтини) аниқлашда ўқитувчи алоҳида эътибор бериш лозим.
Чунки булар итқисодий аҳамиятга эга бўлиб, кам маҳсулот сарфлаб сифатли
товар ишлаб – чиқаришга, пировард натижада, иқтисодий самарадорликка
эришишга олиб келади. Иқтисодий самарадорлик эса фойда, яъни пул билан
ҳисобланади.
Юқорида баён қилинганларга
асосан энди, 7 – синфда ўқитиладиган
меҳнат дарсида “Ёғоч тўқмоқ ясаш” мавзусида дарс ўтишни кўриб чиқамиз.
Бу мавзуда дарс ўтаётганда энг аввало ёғочдан ясалган тўқмоқнинг
вазифасини айтамиз, ўзини кўрсатамиз. Уни ясаш жараёнини кўрсатувчи
технологик харитаси кўрсатилиб, ўқувчиларга барча жараёнлар, тўқмоқнинг
ўлчамлари айтилади. Ёғоч тўқмоқлар ўқувчилар устахонада танишадиган
дастлабки асбоблардан биридир.
Ёғоч тўқмоқнинг қўлланилиши соҳаси жуда кенг, улар юпқа лист
металлга ишлов беришда ҳам, дуродгорлик ишларида ҳам ( дастгоҳ ва
рандаларни
созлашда, исканаларни ишлатишда, деталларни елимлаб
бириктиришда ва ҳоказоларда) жуда керакли асбоб бўлиб ҳисобланади.
Тунукасозлар ва дурадгорликлар ёғоч пластмассадан қилинган каллак
шаклли ва катталиги ҳар хил бўлган тўқмоқлардан фойдаланадилар.
Тўқмоқни тайёрлаш технологияси тушунтирилиб ўқувчиларга политехник
таълим ва тарбия бериш мумкин. Шу билан бирга уларга қўйидаги ишларни
бажариш йўли билан иқтисодий билимлар ва тарбия бериш мумкин.
1. Битта ёғоч тўқмоқ ясаш учун кетадиган материаллар миқдорини
аниқлаш.
2. Кетадиган материалларнинг бозор баҳосидаги қийматини
пулда
ҳисоблаш.
3. Шу ишни бажариш учун берилиш лозим бўлган иш ҳаққи ва
амортизация харажатларини ҳисоблаш ва тўқмоқларни таннархининг
аниқлаш.
Юқоридагиларга асосан битта ёғоч тўқмоқнинг нархини ҳисоблаш
учун қуйидагича калькуляция тузиш мумкин.
Т\Р Сарфланадиган
материаллар
номи
Ўлчов
бирлиги
Матери-
аллар
Нархи
(сўм)
Сарфланадиган
материаллар
Илова
Миқдори (м
3)
Қиймат
273
и (сўм)
1.
Қора
қайин
тахта
м
3
2500000
0.003
750
2.
Оқ қайин
м
3
2000000
0,002
400
3.
Бурама мих
дона
15000
5
150
4.
Ёғли лак
кг
20000
0,05
1000
5.
Елим
кг
7500
0,02
150
6.
Иш
ҳақи
ва
амортизация
35%
910
7.
Жами харажат
3510
8.
Сотувдаги
нархи
5000
Энди сарфланган тахталарнинг нархини ҳислблаймиз.
Қора қайин учун
П
қ.қ.
= (V
каллак
+ V
начек
) . 2500000= 300 *10
-6
м
2
* 2500.000 = 750 сўм
П
о.қ
= V
даста
. 2000.000 = 200 * 10
-6
м
3
* 2000.000 = 400 сўм
Ёғоч тўқмоқ учун сарфланган материалларнинг нархи 3600 сўм бўлиб,
уни 35 фоизи тахминан 910 сўмни ташкил қилади.
Агар ҳар бир технология фани ўқитувчиси юқорида кўрсатилган
тартибда дарс жараёнида ясаладиган буюмларнинг тан нархини аниқлаш
йўлларини кўрсатиб, ҳисоблашларни ўқувчиларга
уйга вазифа сифатида
берса, уларнинг ҳам контрукторлик, ҳам иқтисодий қобилиятлари
ривожланади.
Do'stlaringiz bilan baham: