Градостроительные нормы и правила



Download 2,54 Mb.
Pdf ko'rish
bet18/209
Sana19.05.2022
Hajmi2,54 Mb.
#605018
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   209
Bog'liq
2.08.02-rus-uzb

2.79.
 
Турар-жой (ётоқхона) ва ўқув хоналари, маданий-маърифат ва даволов-
соғломлаштиришга мўлжалланган хоналари таги ва устига юқори ёнғин юки бор 
хоналарни жойлаштиришга йўл қўйилмайди; ёнувчан ашъёларни сақлаш учун ёки 
қайта ишлаш учун устахоналар, омборча хоналарини томошабинлар ва активлар 
заллари остига, болалар муассасалари ва мактаблар, интернат-мактабларнинг ётоқ 
корпуслари ва мактаблар қошидаги интернатлар, ногиронлар ва қариялар учун 
ижтимоий марказлар, даволов муассасалари стационарлари, санаторияларнинг ётоқ 
корпуслари ва дам олиш муассасалари биноларининг ертўла ва цокол қаватларига 
жойлаштирилишига йўл қўйилмайди. 
2.80.
 
Бир вақтнинг ўзида 50 дан ортиқ кишига мўлжалланган хоналарнинг остки 
қисмида 
В 
категорияли 
ишлаб 
чиқариш 
хоналари 
ва 
омборхоналар 
жойлаштирилишига йўл қўйилмайди, шу жумладан омборчалар, устахоналар, 
лабораториялар (ўқув лабораторияларидан ташқари), ёғ тўлдирилган жиҳозли 
трансформатор подстансиялари ва бошқалар. 
2.81.
 
Автоматик ёнғин ўчиргич қурилмалари назарда тутилган оловбардошлик 
даражаси I-II бўлган жамоат биноларида 9 қават баландлигигача (тепасигача) бўлган 
ички ёпиқ ҳовли-атриум қурилишига, ички очиқ зинапояларга қўйиладиган талабларга 
монанд (ушбу нормаларнинг 2.101 бандига асосан), рухсат этилади.
Тутун чиқаргич фонарларининг очиқ кесими майдони ҳисоб бўйича аниқланади.
Лойиҳада юқори ёритгичлар фонарлари сексияларининг автомат ва масофадан 
очилилиши кўзда тутилиши керак. Фонарлар сецияларининг очилишини масофадан 
бошқариш ёнғин пости ёки биринчи қаватда жойлашган бино бўйича навбатчининг 
хоналаридан амалга оширилиши даркор.
Даҳлиз ёки атриум тепа қопламаси ойнали бўлса синиб тушишидан ҳимоя назарда 
тутилиши даркор.
2.82.
Кенг корпусли, ёпиқ атриумли ва майдони 600 м

гача ички очиқ ёруғлик 
аэрацияли ҳовлиси бор биноларда композицион-режавий ечимлар қўлланилганда 
ёнғин ўчиргувчи машиналарнинг ўт ўчириши учун бино ташқи ҳар бир томонидаги 
машина йўлакларидан бино ҳар қайси хонасига кира олиш шароитини таъминлаш 
керак, бунда бинонинг фасад қисмига ёнғин ўчиргувчи машинага улаш учун 
чиқарилган патрубкали ёнғинга қарши сувқувури кўзда тутилиши керак. Бино 
деворларининг бир йўналиши бўйича машина кириш йўлаклари орасидаги масофа 60 
м дан ошмаслиги шарт.
Биноларнинг ички ҳовлисига, жумладан майдони 600 м
2
дан ошиқ атриумларга 
ёнғин ўчиргувчи машина кириши учун йўлаклар кўзда тутилиши керак.
2.83.
Баландлиги 4 қават ва ундан ортиқ биноларда эшикларга, фрамугаларга 
(эшикларда, перегородкаларда ва деворларда, зинапоя катаги деворларини ҳисобга 
олган ҳолда) ва перегородкаларга шаффоф ёруғлик ўтказувчи қисмлар сифатида, 
оловбардошлик чегараси ЕI 15 дан кам бўлмасликни таъминловчи, тобланган ёки 
арматурали ойна ва ойнаблоклар қўлланилиши керак. Баландлиги 4 қаватдан кам 
бўлмаган биноларда шаффоф ёруғлик ўтказувчи қисмлар тури чегараланмайди.
Баландлиги 4 қаватдан ортиқ биноларда зинапоя катаги эшиклари, умумий 
йўлакка олиб борувчи лифт холлари ва тамбур-шлюз эшиклари шаффоф қисмларсиз 
ёки арматурали ойна қисмларидан иборат бўлиши керак.
2.84.
Г1-Г4 гуруҳидаги ашъёлардан бўлган икки томонга суриладиган 
перегородкаларнинг икки юзаси, оловбардошлик чегараси EI 30 ни таъминлайдиган 


ШНК 2.08.02-09 стр 22 
ёнмас НГ гуруҳидаги ашъёлари билан ҳимояланиши шарт. 
2.85.
Жамоат бинолари ва иншоатларининг интерьери отделкасида полимер 
ашъёлардан қўллаш учун, фойдаланишда ёнғин хавфсизлигини ҳисобга олган ҳолда, 
ЎзР давлат санитар назорати рухсатини олиш шарт. 
2.86.
Болалар мактабгача муассасаларининг мусиқа ва жисмоний тарбия билан 
шуғулланиш заларининг ва эвакуация йўлакларининг девор ва шиплари НГ гуруҳидаги 
ёнмас ашъёлардан бўлиши керак; бошқа хоналарда пардозлаш Г1 гуруҳидаги ёнувчан 
ашъёлардан бўлиши мумкин.
2.87.
Ўриндиқлари сони 1500 тагача бўлган ёпиқ спорт залларининг, фаоллар 
залларининг, томошабинлар залларининг, конфренц-залларнинг, сиғдраолишлик 
миқдори 50 ва ундан ортиқ аудиторияларнинг, ҳамда оловбардошлик даражаси I ва II 
бўлган чакана савдо корхоналарининг бинолари хоналаридаги девор ва шипларининг 
отделкаси НГ ва Г1 гуруҳидаги ашъёлардан кўзда тутилиши шарт.
Ўриндиқлар сони 1500 дан кўп залларда, кутубхона ва архивларнинг сақлаш, 
архивларда хизмат каталоглари ва рўйхат хоналарида пардоз НГ гуруҳидаги ёнмас 
ашъёлардан бўлиши керак.
Мусиқа театри залларида (сиғдраолишлик миқдоридан қатъий назар) девор ва 
шипларнинг безаки ёнмас ёки қийин ёнувчан НГ ва Г1 гуруҳларидаги ашъёлардан 
бўлиши шарт.

Download 2,54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   209




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish