/аnastomosis anterio /
ва орқа деворларига
/
аnastomosis posterior /
қўйилиши мумкин. Иккала ҳолда ҳам ошқозонга оч ичакнинг иккита
қовузлоғи олиб ўтилади, улардан бири – орал- олиб келувчи, иккинчиси - каудал -олиб
кетувчи қовузлоқ бўлади.
Шунга кўра гастроэнтерсанастомоз қўйишнинг 4 та усули бўлиши мумкин: 1. Gast-oer/
teroanastomosis antecolica anterior /Wolfler, 1881/
2. Gastroenteroanastomasis a.. tecolica, posterior /Монастирский, 1885/.
3. Gstroenteroanastomosis retrocolica anterior / Billroth, 1885/.
4. Gasroenteroanastomosis retrocolica posterior / Hacker, 1885/
.
443
Амалиётда фақат биринчи ва тўртинчи усуллар тарқалган, учинчи усул фақат баъзи
ҳолатлардагина қўлланилади.
Гастроэнтероанастомознинг махсус шаклига Ру I Roux, 1893 / бўйича У - симон анастомоз қўйиш
киради: бунда ошқозонга оч ичакнинг фақат битта қовузлоғи олиб келинади. Бу анастомознинг ҳам
юқорида айтиб ўтилнаидек, 4 та варианти бўлиши мумкин.
Ру буйича У - симон анастомоз мустақил операция сифатида қўлланилмайди, уни ошқозоннинг
қайта резекциясидан кейин овқат ҳазм қилиш каналини тиклаш учун қўлланилади.
Олдинги чамбар ичак олди гастроэнтероанастомози
Чап томонлама юқори трансректал лапаротомия қилинади. Ассистент чарви ва
кўндаланг чамбар ичакни олдинга ва юқорига кўтаради, натижада ўн икки бармоқ - оч ичак
бурилмаси очилади.
Ўн икк бармоқ - оч ичак бурилмасидан 20-25 см масофада оч ичак ичакнинг
қовузлоғини олиб чарви ва кўндаланг чамбар ичак олдидан қорин бўшлиғининг юқориги
қаватига ўтилади ва ошқозоннинг ёнига қўйилади.
Ошқозонни ингичка ичакка узлуксиз серо-сероз чоклар биланш тахминан 10 см
узунликда тикилади. Бу чоклар қаторидан 0,5 см ча масофада ошқозоннинг деворидаги
сероз-мускул қаватини 6-8 см узунликда кесилади. Шиллиқ ости қаватида жойлашган
томирларга москит қисқичларини қўйиб, уларни кесим бўйлаб боғлаб чиқилади. Кейин
шиллиқ қавати кесилади. Ичакчинг девори ҳам шундай узунликда кесилади. Ошқозон ва
ичакларнинг шиллиқ қаватлари кесиб очилгандан сўнг уларнинг ичидаги таркиби сўриб
олинади ва ички юзалари салфеткалар билан артилади.
Узлуксиз тешиб ўтувчи кетгут чоклари қаторидан кейин олдинги узлуксиз кетгут
чоклар қатори, сўнгра охирида олдинги узлуксиз серо-сероз чоклар билан анастомозни
қўйиш тугалланади.
Одатда, оч ичакнинг олиб келувчи ва олиб кетувчи қовузлоқларининг пастки қисмлари
орасида Браун бўйича еюно-еюнал анастомоз қўйилади. Бу анастомоз нуқсонли айлана
ҳосил бўлишининг олдини олади.
Орқа чамбар ичак орқаси гастроэнтероанастомози
Чап томонлама юқориги трансректал лапаротомия ўтказилади. Ассистент катта чарви
ва кўндаланг чамбар ичакни олдинга ва юқорига кўтаради. Кўндаланг чамбар ичакнинг
таранг тортилган тутқичидаги томирсиз жойда скальпел билан олдиндан орқага кесим
ўтказилади, бу кесимни кейин ўтмас йўл билан иккита бармоқ ёрдамида 10 см гача
кенгайтирилади.
Чап қўл билан ошқозонни пастга тортилади. Шундан сўнг, кўндаланг чамбар ичак
тутқичидаги тешикда ошқозоннинг орқа юзаси кўринади. Ошқозокни пастга тортилади.
Унинг ёнига ўн икки бармоқ - оч ичак бурилмасидаи кейинги қовузлоқ келтириб қўйилади.
Худди шу қовузлоқ билан калта қовузлоқли анастомоз ҳосил қилинади. Анастомоз
чизиғи ошқозоннинг кичик ва катта - эгриликлари орасида, унинг бўйлама ўқи бўйлаб ёки
унга кўндаланг ҳолатда танланиши мумкин.
Охирги серо-сероз чоклар қаторин қўйгандан сўнг, кўндаланг чамбар ичак тутқичидаги
тешик орқали ингичка ичак қовузлоқлари ўтмаслиги ва сиқилиб қолмаслиги учун,
тешикнинг четларини ошқозоннинг орқа деворига тикиб қўйилади.
Қорин бўшлиғини қаватма-қават тикилади, бўшлиққа дренежловчи найча
киритилмайди.
Ру бўйича У - симон гастроэнтероанастомоз.
Ру бўйича У – симон гастроэнтероанастомоз қўйиш учун ўн икки бармоқ-оч ичак
бурилмасидан 10-15 см дисталроқда ингичка ичак қовузлоғи олинади, унинг тутқичини
ичакка перпендикуляр йўналишда иккита тигатура орасида шундай кесиладики, бундай
444
марказий томир аркадаси /ёйи/ сақланиб қолади, иккита периферик аркадаларнинг
томирлари эса кесилади. Ичакнинг шу жойидан бир неча сантиметр юқорига ва пасгта
юмшоқ жомлар қўйилади , тутқич кесилган чизиқ бўйлаб ичак кесилади. Бунда ичакнинг
иккита: орал ва каудал қовузлоқлари ҳосил бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |