ЎҚув-услубий мажмуа


Ошқозон-ичак трактидаги операцияларда чок қўйиш



Download 6,82 Mb.
Pdf ko'rish
bet177/191
Sana19.05.2022
Hajmi6,82 Mb.
#604847
1   ...   173   174   175   176   177   178   179   180   ...   191
Bog'liq
ОЖТА-фани-ЎҚУВ-УСЛУБИЙ-МАЖМУАСИ

Ошқозон-ичак трактидаги операцияларда чок қўйиш,
орган бўшлиғини бекитиш. 
 
Ошқозон-ичак трактидаги операцияларда чокларнинг иккита асосий тури қўлланади: Ламбер /Lambert / 
бoйича чоклар ва орган деворининг барча қаватлари орқали ўтказилувчи тешиб ўтувчи чоклар. Ламбер 
чокида сероз пардалар бир-бирига зич тегиб туради ва ўзаро тез ёпишиб кетади. Бу чок перитонитнинг 
олдини олади, бироқ қон кетиши ва ичак ёриғининг торайиши - стенозни бартараф эта олмайди. 
Ошқозон-ичак трактининг шиллиқ ости қаватида томирлар тўри энг кўп жойлашган. Ошқозон ёки 
ичакнинг девори кесилганда кўп қон кетади; уни тўхтатиш учун томирларни боғлаб қўйиш ва тешиб ўтувчи 
чокларни зич қилиб қўйиш керак. 
Ошқозок-ичак трактидаги оперерацияларда кўпинча унинг бўлимларини ўзаро туташтирилади, яъни 
анастомоз қўйилади. Бунда, агар, фақат Ламбер чокларига қўйиладигаи бўлса, шиллиқ парданинг четлари 
орган бўшлиғи ичида қолиб, бужмаяди; натижада органнинг ичи торайиб қолиши мумкин. Чандиқланиш 
натижасида пайдо бўладиган бундай торайишни шилллиқ қаватни сероз-мусқул қаватига циркуляр тикиб 
чиқиш йўли билан йўқотиш мумкин. Шу сабабли барча қаватлар орқали тешиб ўтувчи чокларни қўйиш 
мақсадга мувофиқ бўлади. Бундай чокларни тешиб ўтувчи Альберт /Albert / чоклари деб аталади. Ошқозон-
ичак жарроҳли
гида - ҳозиргача қўлланиб келинаётган чокни қўйиш техникаси: Черни 
/Сrerny, 1877
/
номи билан боғлиқ. 
Альберт бўйича 
Черни чок Тешиб ўтувчи чок + икки қаторли чок 
Ламбер бўйича серо-сероз чок


439 
Чок қўйишнинг бу иккала усулини ўзаро турлича комбинациялаш мумкин. Бу чоклар 
тугунли ва узлуксиз қўйилиши мумкин, натижада уларнинг турли комбинацияларининг 
сонини янада кўпайтириш имкони пайдо бўлади. 
Орган бўшлиғини бекитиш. Биринчи қатор чоклари /Альберт бўйича/. Орган бўшлиғини 
тешиб ўтувчи чоклар билан бекитиш. 
Катта диаметрдаги ичак кесимини боғлаб қўйиш йўли билан бекитиш мумкин эмас. Бундай 
ҳолларда чоклар қўйишга тўғри келади, одатда, тешиб ўтувчи чокларни узлуксиз қўйилади, 
чунки бундай чоклар тез қўйилад ва қон оқишини тўхтатади. Унинг камчилиги шундаки, 
узлуксиз чок натижасида ичакнинг деворида бурмалар ҳосил бўлиб, унинг торайишига олиб 
келиши мумкин. Тугунли тешиб ўтувчи чоклар ичак бўшлиғини торайтириб қўймасдан 
бекитиш зарур бўлган ҳолларда қўлланади. 
Мўйнадўзлик чоки /ипи ташқаридан тортилувчи оддий узлуксиз чок/. Бу чокни 
қўйишда, кесим бурчакларидан бирини барча қаватлари орқали тикиб, тугун солгандан 
кейин, ипнинг узун қисми билан чок қўйиш узлуксиз давом эттирилади. Чокнинг ҳар бир 
қавиғи қуйидагича бажарилади. Кесимнинг бир томонида серс -шиллиқ қавати, иккинчи 
томонида шиллиқ сероз қавати орқали нинани ўтказиб, қавиқни таранглаб тортилади, 
Бундай чокда шиллиқ қават юзалари бир-бирига ёпишади, унинг иккала чеккаси ташқарига 
буралиб чиқиб қолади.
 
Иккинчи қатор серо-сероз чоклар қўйилгандан кейин В
 
типидаги 
оддий, бироқ мақсадга мувофиқ бўлмаган чок ҳосил бўлади. Бундай чок, одатда, 
қўлланилмайди. 
Микулич чоки / ипи ичкаридан тортиладиган оддий узлуксиз чок/. Бу чокни қўйиш 
техникаси мўйнадўзлик чокиникидан фарқ қилмайди. Фақат ипни бошқа томонга тортилади. 
Чокнинг ҳар бир қавиғи қуйидагича бажарилади: бир томонда шиллиқ-сероз қавати, иккинчи 
томонда сероз-шиллиқ қавати орқали тикиб, ипни тортилади. Бинобарин, ип ичак бўшлиғи 
томондан тортилади, шиллиқ қават четлари ичкарига буралиб киради, сероз қаватлари ўзаро 
ёпишади, натижада
£ 
типидаги чок ҳосил бўлади. Охирига яқинлашган сайин

ичакдаги тешик кичрая боради ва 
ипни ичкаридан тортиш мумкин бўлмай қолади. Шу сабабли чок қаторини тугаллашдан 
олдин сероз қавати ичкари томондан тикиб, ипни тортилади ва ташқарида боғланади. 
Микулич чоки қўйилишига кўра оддий ва ишончли бўлади. 
Шмиден чоки / ипи ташқаридан тортилувчи узлуксиз ўзгарувчан чок /
- оддий узлуксиз чок бўлиб, унинг ҳар бир қавиғи қуйидагича қўйилади: иккала томонда
ҳам ичак деворини нинани шиллиқ қаватдан киритиб, сероз қаватдан чиқарилади ва ипни 
ташқарига тортиб боғланади. Бундай тикишда шиллиқ қават сероз пардага ёпишиб, 
з
типидаги чок ҳосил бўлади. Агар нинани шиллиқ қаватга кесимнинг чеккаси яқинида 
суқиб, уни қийшиқ йўналишда ичак девори орқали ўтказиб, кесим чеккасидан узоқроқда 
сероз қаватдан чиқарилса, у ҳолда шиллиқ қават чеккалари ичакнинг ичига яхши буралиб 
киради. Шмиден чокини қўйиш осон, шунинг учун уни кўпгина жарроҳлар қўллайдилар. 
Тешиб ўтувчи тугунли чокни сим ёки сўнъий ип ёрдамида ошқозон-ичак трактидаги 
операцияларда бир қаторли чок кўринишида /сероз қаватга чок қўймасдан/ қўйиш яхши 
натижалар берди. 
Битта толадан иборат бўлган монолит чок материали ўзига инфекцияни сингдриб 
олмайди ва шиллиқ қаватдан сероз қаватга олиб чиқмайди. Монофил материалдан бундай 
бир қаторли чокларни қизилўнгач ёки йўғон ичак каби органларга қўйиш шубҳасиз 
ишончлидир. 
Халтачали ва ярим халтачали узлуксиз чок. 


440 
Халтачали оқ айлана бўйлаб халқа шаклида қўйиладиган узлуксиз чокдир. Бу чок кичик 
ўлчамли - чўлтоқларни ботиришнинг /бекитишнинг/ энг яхши усули ҳисобланади. 
Айниқса уни ингичка ичакнинг кесилган охирини бекитишда ёки чувалчангсимон 
ўсимтанинг чўлтоғини ботиришда қўллаш мақсадга мувофиқ бўлади. 
Халтачали чок қўйилиб, кейин унинг остига анатомик пинцет ёрдамида чўлтоқнинг 
девори ботирилади, шу вақтнинг ўзида иккинчи қўл билан серо-сероз чок ипларининг 
охирлари тортилади. Катта ўлчамдаги чўлтоқларни, одатда, иккита ярим халтачали чоклар 
билан ботирилади, 
S - симон чок. Чокнинг бу тури халтачали чокка ўхшайди, уни халтачали чок 
қўлланадиган ҳолларда қўйилади. 
« 

» – 
симон чокни боғлаганда кичикроқ чўлтоқ осонлик 
билан беркилади. 
Анастомоз /туташ тешик/ қўйиш 
Жарроҳлик амалиётида ошқозон-ичак трактининг муайян қисмлари орасида анастомоз 
қўйиш /яъни уларни тешик орқали ўзаро туташтириш/ кўп қўлланади. Одатда, касалланган 
жой кесиб ташлангандан сўнг, ичак найининг узлуксизлиги унинг қолган бўлакларини 
ўзаро туташтириш орқали тикланади. Баъзан, гарчи, ичак таркибининг нормал силжишига 
тўсқинлик қилса ҳам ичакнинг патологик ўзгарган қисмини кесиб ташлаш мумкин 
бўлавермайди. Бундай ҳолатларда ичак таркибииинг нормал силжишни таъминлаш учун 
ичакнинг касалланган жойидан юқоридаги кисми билан ундан пастдаги қисмлари орасида 
четлаб ўтувчи /айланма/ анастомоз қўйилади. Бунинг натижасида кўр чўнтак ҳосил бўлиб, 
ичак таркиби силжишининг бузилиши натижасида унда бактериялар тўпланиб қолади, 
оқибатда ҳазм қилиш жараёнлари бузилиши ва анемия келиб чиқиши мумкин. Шу сабабли, 
четлаб ўтувчи анастомозни патологик ўзгарган бўлакни резекция қилиш мумкин бўлмаган 
ҳолатлардагина қўйилади. 
Резекциядан кейин ҳазм қилиш трактининг узлуксизлигини бир қанча йўллар билан 
тиклаш мумкин: 
А) «охирга-охир» усулига кўра улаш

Download 6,82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   173   174   175   176   177   178   179   180   ...   191




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish