4-боб. Концепцияни амалга оширишдан кутилаётган натижалар 6. Концепция доирасида белгиланган вазифаларни бажариш орқали Ўзбекистон
Республикасида жисмоний тарбия ва спорт соҳасини 2025 йилгача ривожлантиришда қуйидаги
кўрсаткичларга эришиш назарда тутилади:
мамлакат аҳолисининг саломатлик даражасини яхшилашга эришилади;
жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланадиган аҳолининг умумий сони 30
фоизгача, ўқувчи ва талабаларнинг умумий сони 20 фоизгача оширилади;
олий таълим муассасалари ва умумтаълим мактаблари спорт иншоотларидан фойдаланиш
самарадорлиги 60 фоизгача оширилади;
спорт таълими муассасаларида тренер ва мутахассисларнинг сифат таркиби, хусусан олий
маълумотли ходимлар сони босқичма-босқич 51 фоиздан 80 фоизгача етказилади;
Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги тизимидаги ихтисослаштирилган мактаб-
интернатларидаги олий тоифали тренер-ўқитувчилар ҳиссаси 72 фоизгача оширилади;
Ўзбекистон спорт терма жамоасининг Олимпия ва Паралимпия ўйинлари, жаҳон, қитъа ва
Осиё спорт мусобақаларида муваффақиятли иштирок этиши таъминланади;
Ўзбекистонда Осиё, Жаҳон чемпионати, Осиё ва Жаҳон кубоги нуфузли халқаро спорт
мусобақаларини ўтказиш кўрсаткичлари 34 тага оширилади;
спорт таълими ва тайёргарлиги тизимининг мазмуни сифат жиҳатидан яхшиланади, спорт
мактабларида устувор олимпия спорт турлари бўйича бўлимларни очиш орқали спорт турлари улуши
32 тага оширилади;
иқтидорли спортчи-ёшларни саралаш ва уларни миллий терма жамоаларга жалб этишгача
бўлган жараён босқичма-босқич, тизимли амалга оширилади;
спортчилар фаолияти ва эришаётган спортдаги ютуқлари тўғрисида мунтазам янгиланиб
бориладиган ягона электрон маълумотлар базаси шакллантирилади;
спорт таълими муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва маблағ билан
таъминлаш самарадорлиги оширилади, давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш ҳисобига давлат
таълими тизимида соғлом рақобат муҳити яратилади;
ёшларни тарбиялаш ва уларнинг бандлигини таъминлашда «таълим муассасаси-спорт мактаби
ва олий спорт» тамойилида узвийлик тизими жорий этилади;
самарали фаолият кўрсатаётган спорт мактабларига олимпия захиралари спорт мактаблари
мақоми берилади;
соҳада фаолият кўрсатишнинг жозибадорлиги, спорт таълими муассасалари мутахассис ва
ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш, моддий рағбатлантириш ва ижтимоий ҳимоя қилиш даражаси
оширилади;
олий таълим муассасаларида «Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида бошқарув» йўналиши
бўйича кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил
24 январдаги ПФ-5924-сон Фармонига
2-ИЛОВА