214
3. Ўзбекистон гольф уюшмасини ташкил этиш бўйича ташкилий қўмита таркиби иловага
*
мувофиқ тасдиқлансин.
Ташкилий қўмита белгиланган тартибда бир ой муддатда Ўзбекистон гольф уюшмаси таъсис
конференцияси ўтказилишини унинг раҳбар органлари шакллантирилишини ва устави
тасдиқланишини таъминласин.
4. Маълумот учун қабул қилинсинки, қуйидагилар Ўзбекистон гольф уюшмасининг асосий
вазифалари ҳисобланади:
аҳоли кенг қатламларини спортнинг ушбу тури билан шуғулланишга жалб этиш;
ташкил этиладиган гольф клубларида гольф билан шуғулланиш учун моддий-техник базани
мустаҳкамлашга кенг доирада кўмаклашиш;
Ўзбекистонда гольфни ривожлантиришни мувофиқлаштириб бориш ва халқаро майдонда
Ўзбекистон номидан вакиллик қилиш;
Ўзбекистон гольф уюшмасининг Осиё ва Жаҳон гольф уюшмалари томонидан тан олинишини
таъминлаш учун тадбирлар комплексини амалга ошириш;
гольфни ривожлантириш учун маблағларни жалб этиш ва тақсимлаш, гольф клубларига уларни
асбоб-анжомлар, жиҳозлар билан таъминлашда кўмаклашиш ҳамда улардан самарали
фойдаланилишини назорат қилиб бориш.
5. Белгилансинки, Уюшма ва унинг таркибий бўлинмалари фаолиятини маблағ билан
таъминлаш аъзолик ва ҳомийлик бадаллари, ўтказиладиган тадбирлардан тушган даромадлар,
шунингдек, амалдаги қонунчиликка зид бўлмаган бошқа даромадлар ҳисобига амалга оширилади.
6. Қуйидагилар:
Ўзбекистон гольф уюшмаси ва унинг таркибига қирувчи гольф клублари Маҳаллий
солиқларнинг барча турларини тўлашдан беш йил муддатга озод қилинсин, ушбу маблағлар гольфни
ривожлантиришга йўналтирилсин;
«Дам олиш ва спортни ривожлантириш халқаро корпорацияси» Ўзбекистон-Америка қўшма
корхонаси ўз эҳтиёжлари учун олиб келинадиган асбоб-ускуналар ва материаллар бўйича қўшилган
қиймати солиғи тўлашдан (2000 йил 1 январдан бошлаб) 3 йил муддатга истисно тариқасида озод
қилинсин,
8. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ўзбекистон гольф уюшмаси
буюртманомаларига биноан, гринларга караю бўйича хорижий мутахассисларга, гольф
инструкторларига ва майдонларга қараш учун ихтисослаштирилган техникани ишлатиш ва
таъминлаш бўйича механикларга визалар беришни ва уларнинг муддатини узайтиришни, уларни
яшаш жойлари бўйича вақтинчалик рўйхатдан ўтказишни ва рўйхатдан ўтганлик муддатини
узайтиришни таъминласин.
9. Ўзбекистон гольф уюшмаси масалалари бўйича ишлаш учун келувчи гринларга қараш бўйича
хорижий мутахассисларга гольф инструкторларига ва майдонларга қараш учун ихтисослаштирилган
техникани ишлатиш ва таъмирлаш бўйича механикларга республика ҳудудида яшаш ва
транспортнинг барча турларида юриш учун Ўзбекистон Республикаси фуқароларига назарда тутилган
тарифлар бўйича ҳақ тўлаш ҳуқуқи берилсин.
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири
Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.
Do'stlaringiz bilan baham: