209
ўқувчилар ва талабаларнинг умумжисмоний тайёргарлигини махсус тестлар бўйича
текширишнинг умуммиллий ҳафтасини жорий қилиш, махсус тестларни муваффақиятли
топширганлик учун халқ достони қаҳрамонлари шарафига «Алпомиш» ва «Барчиной» деб номланган
уч даражали кўкрак нишонларини таъсис этиш. Талабаларнинг «Талаба» спорт уюшмасини ташкил
қилиш;
янгидан ташкил этилган коллежлар ва лицейларда маънавий ва жисмоний ривожланган
ёшларни тарбиялашда жисмоний тарбия ва спорт омилларидан самарали фойдаланиш чора-
тадбирларини кўриш;
«Коллеж спорти» ҳаракатини ташкил этиш, уни ёшларни жисмоний тарбия ва спорт
машғулотларига жалб қилишнинг асосий манбаига айлантириш;
соғлиқни сақлаш органлари билан биргаликда хотин-қизларни ҳомиладорлик даврида жисмоний
тарбиялаш давлат дастурини ишлаб чиқиш ва жорий этиш, ҳамма жойда хотин-қизлар спорт-
соғломлаштириш клублари очиш;
аҳолининг меҳнат самарадорлигини ошириш ва меҳнат қилиш фаоллигини узайтириш
мақсадида жисмоний тарбия-соғломлаштириш тадбирларини меҳнат тартибига жорий қилиш ва бўш
вақтларда оммавий жисмоний тарбия-спорт ишларини ташкил этиш орқали ишлаб чиқаришда
жисмоний тарбияни ривожлантириш, ишлаб чиқариш корхоналари амалиётига соғлом турмуш
тарзини ҳамда жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланишни моддий рағбатлантириш
чора-тадбирларини жорий этиш;
уй-жойлардан фойдаланиш ташкилотлари даромадларидан ажратмалар, оталиқ қилувчилар,
ҳомийлар, жамоат ташкилотлари, кооперативлар ва хусусий корхоналар маблағлари ҳисобига
маҳаллаларда жисмоний тарбия ва спорт жамғармаларини тузиш йўли билан уларда жисмоний
тарбия усуллари ва шаклларини ишлаб чиқиш, барча боғларда ва дам олиш ҳудудларида аҳоли билан
оммавий жисмоний тарбия-соғломлаштириш ишларини ташкил этиш учун шарт-шароитлар
яратишни таъминлаш;
қишлоқ меҳнаткашларида ва уларнинг оила аъзоларида соғлом турмуш тарзини
шакллантиришни, уларнинг ўз жисмоний ривожи масалаларига муносабатларини ўзгартиришни,
жисмоний тарбияни аҳолининг кундалик ҳаётига кенг жорий қилишни, жисмоний тарбия воситалари
билан касалликларнинг олдини олишни назарда тутувчи дастурни амалга оширувчи дастурнинг
муҳим қисми сифатида қишлоқда жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва оммавий ишларни
ривожлантириш;
ҳамма жойда мавжуд умумтаълим мактаблари, лицей ва коллежлар базасида қишлоқ аҳолиси
билан жисмоний тарбия-соғломлаштириш ишларини олиб борувчи марказлар, қишлоқ жисмоний
тарбия-соғломлаштириш клублари, қишлоқ спорти уюшмалари ташкил қилиш ҳамда спортнинг
миллий турларини ва халқ ўйинларини жорий этишни таъминлаш.
Халқ анъаналари ва урф-одатларини сақлашга, маданий меросни авайлаб асрашга, шунингдек
аҳолининг спортнинг миллий турларига ва халқ ўйинларига бўлган муҳаббатига муҳим аҳамият
бериб, маҳалла, қишлоқ, туман ва вилоятларда спортнинг миллий турлари ва халқ ўйинлари бўйича
фестиваллар мунтазам ўтказилади, болалар-ўсмирлар спорт мактабларида спортнинг миллий турлари
бўйича бўлимлар очилади.
Do'stlaringiz bilan baham: