17
заррачалари тупроқ профилида 5,5-50,9
фоизгача ортса, йирик чанг
(0,05-0,01 мм) заррачалари 16,0-56,6 фоиз атрофида тебраниб туради.
Бу тупроқларда физик лой (<0,01 мм) заррачалари 18,5-54,3 фоиз ҳисобида
тупроқ профилида ўзгариб тургани ҳолда, ўрта чанг (0,01-0,005 мм)
заррачалари – 4,3-26,6, майда чанг (0,005-0,001 мм) заррачасининг миқдори –
2,2-29,6 фоиз атрофида тебраниб туради (2-жадвал).
Бўз-ўтлоқи-воҳа тупроқлар механик таркибига кўра,
шимолий-шарқий
регион, асосан, ўрта ва оғир қумоқлардан иборат. Қолган
марказий ва
жанубий регионлар тупроқлари эса, асосан, ўрта қумоқлардан, шунингдек
ушбу тупроқларда енгил, оғир қумоқли, қумлоқли қатламлар ҳам
учраши
билан алоҳида тавсифга эга.
Ўрганилган регионлар кесимида бўз-ўтлоқи-воҳа тупроқлар механик
таркибида
физик
қум
(>0,01 мм) заррачаларидан майда қум
(0,1-0,05 мм) ва йирик чанг (0,05-0,01 мм) заррачалари устунлик қилади.
Майда қум (0,1-0,05 мм) заррачалари тупроқ профилида 4,0-46,1
фоизгача
ортса, йирик чанг (0,05-0,01 мм) заррачалари 8,2-59,0 фоиз атрофида
тебраниб туради. Бу тупроқларда физик лой (<0,01 мм) заррачалари
3,6-53,1 фоиз ҳисобида тупроқ профилида ўзгариб тургани ҳолда, ўрта чанг
(0,01-0,005 мм) заррачалари – 1,2-29,9, майда чанг (0,005-0,001 мм)
заррачасининг миқдори – 2,0-47,5 фоиз
атрофида тебраниб туради
(2-жадвал).
Ўтлоқи-воҳа тупроқлар механик таркибига кўра,
шимолий-шарқий
регион учун характерли хусусияти шундан иборатки, улар, асосан, енгил ва
қумлоқли, айрим ҳолатларда аралаш ўрта қумоқли, қумлоқли ва қумли
қатламлардан иборат. Марказий ва жанубий регион ўтлоқи-воҳа тупроқлари
профилида ўрта ва енгил қумоқли, оғир қумоқли, баъзан қумлоқли ва қумли
қатламлар шаклланганлиги билан ажарлиб туради.
Ўрганилган ўтлоқи-воҳа тупроқлар механик таркибида физик қум
(>0,01 мм) заррачаларидан майда қум (0,1-0,05 мм) ва йирик чанг
(0,05-0,01 мм) заррачалари устунлик қилади. Майда қум (0,1-0,05 мм)
заррачалари тупроқ профилида 0,9-80,5 фоизгача ортса, йирик чанг
(0,05-0,01 мм) заррачалари 1,1-56,1 фоиз атрофида тебраниб туради.
Бу тупроқларда физик лой (<0,01 мм) заррачалари 1,9-58,0% ҳисобида тупроқ
профилида ўзгариб, ўрта чанг (0,01-0,005 мм) заррачалари – 1,6-29,8, майда
чанг (0,005-0,001 мм) заррачасининг миқдори – 0,3-31,8 фоиз атрофида
тебраниб туради (2-жадвал).
Барча регионлар учун умумий характерли хусусият –
механик таркиб
заррачаларининг тақсимланишига кўра, маълум бир қонуниятга бўйсуниши,
масалан, максимал кўрсаткичлари бўйича тупроқ профилида майда қум
(0,1-0,05 мм) заррачасининг шимолий региондан марказий ва жанубий
регион томон ортиб бораётганлиги қонунияти кузатилади. Ушбу қонуниятга
кўра, майда қум заррачасининг ортиб бориши бўз-воҳа > бўз-ўтлоқи-воҳа >
ўтлоқи-воҳа тупроқлари кетма-кетлик занжирига бўйсунади.
Бўз-воҳа тупроқлардан ўтлоқи-бўз-воҳа ва ўтлоқи-воҳа тупроқларига
томон майда чанг (0,005-0,001) ва ил (<0,001 мм) заррачаларининг миқдори
ортиб боради (2-жадвал). Мазкур тупроқлар профилининг юқори, ўрта ва
қуйи (30-200 см) қатламларида иль заррачаларининг
ортиши кузатилади,
шунга мос равишда механик таркиби ҳам оғирлашиб боради.