РАҚАМЛИ КАДАСТР ХАРИТАСИГА КИРИТИЛАДИГАН
АТРИБУТИВ МАЪЛУМОТЛАР БАЗАСИНИ ШАКИЛЛАНТИРИШ
Ш.Норбўтаев-талаба,
илмий раҳбар: ассистент Л.Т.Ибрагимов, (СамДАҚИ).
Географик ахборот тизимларнинг ер ва бино-иншоотлар қатламлари
яратиш геодезик асос нуқталариги боғланиб яратилган ер участкасининг
чегараси ва ер усти обектларининг рақамли харитаси асосида обеъктларни
қатламлар сифатида бўлиб географик маълумотлар персонал базаларини
ҳосил қилиб оламиз
Яратилаѐтган ҳудуднинг рақамли (навбатчи) харитасидаги географик
ахборот тизимларни яратиш ва юритишда геодезик асос нуқталариги
боғлаган ҳолда юқори аниқликдаги геодезик асбоблар ва дастурий
таъминотларни қўллаб ер усти обектларининг тахеометрик съѐмкаси
бажарилиб, ҳар бир объект тўғрисидаги маълумотларни йиғиб ягона
тизимга келтирилиб ўзаро боғланади.
Персонал базада объектлар класслари системалашган матнли
маълумотлари майдон қатори сифатида ер участкасининг кадастр рақами,
манзили, ҳуқуқий эгаси, объект номи, ер тоифаси, ҳуқуқи тури, ҳуқуқ
белгиловичи ҳужжати, давлат рўйхатдан ўтказилган сана, эгаллаб турган
майдони, нима мақсадда ажратилганлиги, ер участкасига бўлган ҳуқуқларга
сервитут ва чекловлар, низоли масалалар, бонитет бали, қиймати ва солиқ
зонаси шаклида ҳосил қиламиз.
Кадастр съѐмкасига туширилган объект AutoCad оиласига мансуб
дастур формати махаллий координаталар тизими талабида тайѐрланиб
ArcGis дастурининг ArcMap асосий компонентида объектнинг шартли
кўринишига матнли маълумотлар боғланиб қайта ишланади.
Съѐмкани қайта ишлаш вақтида хар бир алоҳида объект чегара
бурилиш бурчакларининг координаталари текшириш учун 1:2000
масштабдаги дешифрланган топографик планларни асос қилиб олимиз.
Бу топографик планларни 4 томони координаталар бўйича боғланади
ва улар фақат ориентация олиш учун хизмат қилади.
Ҳар бир кадастр объектининг чегара туташиш жойи бошқа ер
участкаси ҳудудига ўтиб кетмаганлиги хамда ягона координата тизимида
бўлиши синчковлик билан текширилади чунки давлат рўйхатидан ўтгандан
кейин низолар келиб чиқмаслиги ва кўчмас муклнинг давлат томонидан
ҳимоялаганлиги вазифаларини ўзида юклайди.
17
1-расм Давлат рўйхатидан ўтган кўчмас мулкнинг харитаси.
Географик ахборот тизимлар атрибутив маълумотлар базаси ArcGis
дастурининг Arc Catalog ѐрдамчи компонентида яратиш персонал гео
маълумотлар.
2-расм. ArcGis дастурининг Arc Catalog ѐрдамчи компонентида атрибутив
маълумотлар базаси.
базасида→персонал базада объектлар класси номи берилиб
координата тизими танланади→персонал базада объектлар тури майдонли
қилиб ер участкаси, бинонинг ертула қавати, бинонинг 1 қавати, бинонинг 2
қавати ва ҳоказо тематик қатламлар яратилади.
18
3-расм.Ер участкаси ва бинонинг тематик қатламларини яратиш.
Бунда қуйидаги маълумотларни олишимиз мумкин
4-расм. Ер участкаси ва бинонинг атрибутив маълумотлар базаси.
Юқорида Arс GIS 9.3 дастури ѐрдамида Самарқанд шаҳар Чупон ота
кўчаси 10 уйда жойлашган ―Самарқанд Сиѐб Савдо‖ унитар корхонаси
ҳудуднинг рақамли кадастр харитаси келтирилган. Бу картада давлат
рўйхатига олинган ―Самарқанд Сиѐб Савдо‖ унитар корхонасининг ер ва
бино иншоотлари хақидаги ҳуқуқий , иқтисодий, техник ва географик
маълумотларни олишимиз мумкин. Бунинг учун биз кадастр рақами устига
сичқончанинг чап тугмасини бир марта босишимиз билан экранда
―Самарқанд Сиѐб Савдо‖ унитар корхонаси ҳақидаги маълумотлар пайдо
бўлади.
19
Do'stlaringiz bilan baham: |