Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълимвазирлиги мирзо улуғбек номидаги



Download 4,25 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/192
Sana13.05.2022
Hajmi4,25 Mb.
#603391
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   192
Bog'liq
IV qism

 
 
РАҚАМЛИ КАДАСТР ХАРИТАСИДА ЕР ВА БИНО-
ИНШООТЛАР ҚАТЛАМЛАРИНИ ЯРАТИШ 
О Усмонова-талаба, 
илмий раҳбар: ассистент Л.Т.Ибрагимов, (СамДАҚИ). 
Кўчмас мулк объектлари, жумладан, ер участкаси, бино-иншоотларга 
бўлган мулк ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилгандан сўнг, ушбу 
маълумотлар асосида ҳудуднинг рақамли (навбатчи) харитасини яратиш 
муҳим масала бўлиб ҳисобланади. Яратиладиган рақамли харита ўзида 
қуйидаги маълумотларни акс эттириши ва талаб этиладиган имкониятларга 
эга бўлиши зарур: 
Биринчидан, ер участкаси ва бино-иншоотлар ҳақидаги ҳуқуқий, 
иқтисодий, техник ва географик маълумотларни 
Иккинчидан, ер участкаси ва бино-иншоотларнинг ҳудуд рақамли 
харитасидаги жойлашган ўрнини акс эттириши. 
Учинчидан, кадастр хариталарини тузишда хориж тажрибасининг 
тахлилидаги Дания, Финландия ва Швеция давлатларининг рақамли 
харитасидан фарқ қилиши керак. 
Бундай 
тизимни яратишдан сўнги мақсад, территориялар, 
маълумотлар оқимини қайта ишлашни оперативлигини ошириш, ишлаб 
чиқариш ва иқтисодий жараѐнларини бошқариш хамда шунга мос равишда 
хўжаликнинг турли сохаларидаги қабул қилинаѐтган қарорларнинг хам 
бевосита сифати ва оперативлигини таминлашдан иборат. 
Топография бундай тизим асосидир. Худди шунингдек, уларнинг 
асосида яратилган хар хил мақсадлар учун қўлланиладиган ва хар хил 
масштабдаги планлар ва матнли кадастр хариталари хам асос бўлади. 
Бошқарувда ва картографияда компьютер техналогияларини қўлланилиши 
бундай харита ва планларини яратиш имкониятини беради..
MapInfo, 
ArcGISArcInfoГИС 
дастурлари 
рақамли 
кадастр 
хариталарини янгилаш учун ва график маълумотлар интеграцияси ва ГИС 
базасидаги кўчмас мулк объектлари тўғрисидаги маълумотларни олиш 
имкониятларига эга. 
Рақамли карталарда тасвирланадиган картографик объектлардан 
тузилган, 
тарқоқ 
маълумот 
манбалари 
сифатида 
киритилувчи 
материалларнинг уч хилидан фойдаланилади: мавжуд картографик 
материалларнинг анъанавий шакллари; дала тахеометрик съѐмкаси 
натижалари; аэрофотосъѐмка материаллари. 
Анъанавий шаклдаги мавжуд картографик материаллар (карталар, 
планлар, ортоофотопланлар) кўп ҳолларда йўқ бўлганлиги учун улардан 
фойдаланиш чегараланган, мавжуд бўлганда ҳам улар амалий аҳамиятини 
йўқотиш даражасида эскирмаган бўлсагина фойдаланилади. Мавжуд 
картографик материаллардан фойдаланишга асосланган ҳолда маълумотлар 
йиғиш жараѐни уларни сканерлаш ва векторлаш билан якунланади. 


15 
Ҳозирги кунда тахеометрик съѐмка электрон тахеометрлар ѐрдамида 
амалга оширилмоқда. Ўлчаш натижалари автоматик тарзда хотирадаги 
ҳисоблаш қурилмасида рўйхатга олинади. Шу сабабли унинг натижалари 
рақамли шаклда, айнан объектлар контурининг векторли модели шаклида 
намоѐн бўлади. Албатта бу объектлар контурининг векторли модели 
бевосита съѐмка натижаси саналмайди; у махсус дастурий воситаларни 
қўллаш ѐрдамида шаклланади. Тахеометрик съѐмка кўпроқ кичикроқ 
ҳудудларнинг йирик масштабли карталарини тузишда қўлланилади. 
Аэрофотосъѐмка материаллари аэрофототопографик съѐмка ишлари 
бажарилаѐтганда асоссий кирувчи маълумот манбаи саналади, унинг 
ѐрдамида каттароқ ҳудудларнинг карталари тузилади. Аэрофототопографик 
съѐмкани иккита алоҳида шаклини ажратиш мумкин: объектлар контурлари 
стереоскопик жуфтликлар билан векторланадиган аэрофототопографик 
съѐмка; 
объектлар 
контурлари 
ортофотопланда 
векторланадиган 
аэрофототопографик съѐмка. 
Электрон карталарни яратиш учун янги замонавий асбоблар ва 
дастурлар зарур бўлади. Шу жумладан ҳозирда ишлаб чиқаришда 
қўлланилаѐтган Arс GIS 9.3 дастури янги рақамли хариталарни яратишга 
жудаям қўл келади. Ушбу дастур ѐрдамида яратилган картлар билан ишлаш 
фойдаланувчининг имкониятларини янада кенгайтиради. 
1-расм. Arc GIS 9.3 дастурида рақамли кадастр харитасини яратиш 
технологиясининг блок схемаси 
Яратилаѐтган ҳудуднинг рақамли (навбатчи) харитасидаги географик 
ахборот тизимларни яратиш ва юритишда геодезик асос нуқталариги 
боғлаган ҳолда юқори аниқликдаги геодезик асбоблар ва дастурий 
таъминотларни қўллаб ер усти обектларининг тахеометрик съѐмкаси 
бажарилиб, ҳар бир объект тўғрисидаги маълумотларни йиғиб ягона 
тизимга келтирилиб ўзаро боғланади. 
Персонал базада объектлар класслари системалашган матнли 
маълумотлари майдон қатори сифатида ер участкасининг кадастр рақами, 


16 
манзили, ҳуқуқий эгаси, объект номи, ер тоифаси, ҳуқуқи тури, ҳуқуқ 
белгиловичи ҳужжати, давлат рўйхатдан ўтказилган сана, эгаллаб турган 
майдони, нима мақсадда ажратилганлиги, ер участкасига бўлган ҳуқуқларга 
сервитут ва чекловлар, низоли масалалар, бонитет бали, қиймати ва солиқ 
зонаси шаклида ҳосил қиламиз. 
Гаусс-Крюгер тўғрибурчакли кўндаланг –цилиндрик проекцияси 
эллипсоид сиртида нуқталарнинг геодезик координаталари билан шу 
нуқтага тегишли текисликдаги тўғри бурчакли координаталарини ўзаро 
боғлаш имконини беради. 

Download 4,25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   192




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish