Нинг ўзгаришига олиб келади/, ћаво оќими йўналишининг таъсири /хона ичидаги микро иќлимнинг ўзгаришига олиб келади/; ќуёш нури энергиясининг таъсири /конструкция материал физик-техник хусусиятларининг ўзгаришига олиб келади



Download 11,57 Mb.
Pdf ko'rish
bet23/56
Sana30.04.2022
Hajmi11,57 Mb.
#600395
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   56
Bog'liq
Бино ва иншоотлар архитектураси

2.5. Парда деворлар. 
2.5.1. Парда девор турлари ва уларга қўйиладиган асосий талаблар 
Хоналарни бир-биридан ажратувчи, юк кўтармайдиган, вертикал 
ички деворлар парда деворлар деб аталади. 
Турар-жой биноларида ора ёпмалардан тушадиган юкни кўтариб 
турувчи парда деворлар ҳам учраб туради. Бундай девор конструксиялари 
алоҳида пойдеворларга таянган бўлади ва уларнинг ечими кўтарувчи деворлар 
ечими каби бўлади. 
Парда 
деворлар 
қаватлараро 
ора 
ёпмаларни 
кўтарувчи 
конструксияларга (харилар, плиталар) таянган бўлади. Подвалсиз 
биноларнинг биринчи қаватидаги ҳамда подвал қаватидаги парда деворлар 
бетон ёки ғишт устунга ўрнатилади. Парда деворларни тўғридан-тўғри пол 
устига ўрнатиб бўлмайди. Парда деворлар қуйидаги талабларга жавоб бериши: 
мустахкам, енгил, товуш, буғ ва газ ўтказмаслиги, сув таъсирига чидамли 
бўлиши, ёнмаслиги, юзаси бўялишига ёки гул-қоғоз ёпиштирилишига 
тайёрланган бўлиши, сиртида ғадир-будирлар, ковакчалар бўлмаслиги керак. 
Турар-жой биноларида парда деворлар вазифасига асосан хоналарни 
ажратувчи, квартираларни ажратувчи ҳамда санитария хоналарида 
ишлатилувчи турларга бўлинади. Парда деворлар қўзғолмас ва сурилувчан 
(йиғилувчан) бўлиши мумкин. 
Парда деворлар майда ёки йирик элементлардан ташкил топган 
бўлиши мумкин. Майда элементлардан тузилган парда деворлар қурилиш 
майдонида терилади. Йирик элементлардан ташкил топган парда деворлар эса 
заводларда тайёрланиб, қурилиш майдонида йиғилади. 
Парда деворлар материалига кўра ғиштдан, ковакли сопол ва енгил 
бетон блоклардан, ёғоч қипиқли ёки ёғоч қириндили плиталардан, гипс, гипс-
қипиқли, ҳар хил енгил ва ғовак бетонлардан тайёрланган панел ва 
блоклардан, ҳамда шиша блоклардан қурилиши мумкин. 
Парда девор хилларини танлашда уларни қуриш нархи ва меҳнат 
сарфидан ташқари қурилиш учун кетадиган вақт ва маҳаллий қурилиш 
материалларини ишлатиш мумкинли ҳам эътиборга олинади. Турар-жой 
бинолари учун уларнинг нархи бино умумий нархининг 8-10%ни, 
ўрнатишдаги меҳғнат сарфи эса бино қурилишига сарф бўлган умумий 
меҳнатнинг тахминан 15% ни ташкил этиши керак. Бундай йирик панел парда 
девор ўрнатишга кичик ўлчамли гипсли парда девор плиталар ўрнатишдагига 
қараганда 1,5-2 марта кам меҳнат сарфланади. 
Кўп қаватли биноларда панел парда деворлар қўлланилганда меҳнат 
унумдорлиги ошиб, қурилиш нархи камаяди. 


75 
Ғишт парда деворлар қалинлиги ½ ёки ¼ ғишт қалинлигида бўлади. 
Қалинлиги ½ ғишт деворлар баландлиги 3м гача, узунлиги эса 5 м дан 
ошмаслиги керак. Агар хона баландлиги ва узунлиги кўрсатилган 
ўлчамлардан катта бўлса, у холда ҳар олти қатордан сўнг горизонтал чоклар 
бўйича жойлашган, қалинлиги 1,5 мм ва эни 
25 мм бўлган узун пўлат листлар билан 
арматураланади. Бундай арматура учлари 
бино 
асосий 
конструксиясининг 
арматураларига уланган бўлади. Қалинлиги ¼ 
ғишт бўлган парда деворлар учун горизонтал 
ва 
вертикал 
чокларга 
жойлаштирилган 
арматуралар ёрдамида катаклари 525-525 
мм бўлган тўр хосил қилиниб, девор 
турғунлиги оширилади (2.47,а-расм). 
2.47-расм. Тош парда деворлар: 
а–12 ғиштли; б–шлак-бетон тошли; 
1–пўлат лист; 2–ташқи девор; 3–пўлат листнинг 
қайтарилган қисми. 
2.48-расм. Шиша блок парда деворлар: 
а–парда деворларнинг умумий кўриниши; б–
шиша блок; 1–чокларга
қўйилган арматура; 2–еластик прокладка; 3–ёғоч 
пробка; 4–ғишт девор; 5–часпак; 6–ешик роми; 7–
семент қоришмаси; 8–анкер.
Қалинлиги 90 ва 190 мм бўлган парда 
деворлар шлак-бетон тошлардан терилади, 
қалинлиги 120 мм бўлган парда деворларда 
эса сопол тошлар ишлатилади (49,б-расм). 
Кўпгина жамоат биноларида парда деворлар 
ички ва ташқи юзаларига турли нақшлар 
солинган ичи ковак шаффоф деталлардан 
хосил қилинади. Бундай блоклар чиройли кўринишга эга бўлиб, ўзидан 
ёруғликни яхши ўтказади. Шиша блокларни теришда семент қоришмаси ва 
пўлат арматуралар ҳам ишлатилади (2.48-расм). Ҳар хил кўринишдаги 
профилланган шиша тахталар бино қават баландлигига тенг қилиб ишлаб 
чиқарилади. Бу элементлар остки ва устки белбоғлар орасига қуйилиб, 
чоклари махсус мастиклар билан тўлдирилади. 
Ёғоч парда деворлар қалинлиги 50 мм бўлган тахталарни ёнма-ён 
қоқиб хосил қилинади. Бундай шчитлар қурилиш майдонига сиртига резги 
тахталар қоқилган холда хам келтирилади, сўнгра бу сиртларга қуруқ сувоқ 
қоқилади (2.49-расм). 
2.49-расм. Ёғоч тахтали парда девор. 
1 – қалинлиги 50 мм бўлган тахта; 
2 – шпонка; 


76 
3 – резги тахта; 
4 – эшик усти прогони; 
5 – сувоқ.
Гипс ёки гипсбетон плиталарнинг ўлчамлари 300х400х80 мм ёки 
1500х400х90 мм бўлиб, уларни теришда гипс қоришмасидан фойдаланилади. 
Ўзаро боғланишни таъминлаш мақсадида плита четки қирраларида махсус 
ботиқлар бўлади (2.50-расм). 
2.50-расм. 
Майда гипс 
плитали парда девор. 
а - парда деворнинг умумий 
кўриниши; б – гипс плита;
1 – гипс қоришма билан 
тўлдирилган жой; 2 – сувоқ; 3 – 
тол қатлами; 
4 – мих. 
Бир 
қаватли 
парда 
деворлар баландлиги 4,5 м 
дан кичик бўлганда каркасиз, ундан баланд холларда эса каркасли қилинади. 
Бунда эшик ўрнининг икки томони полдан шифтгача ёғоч устунлар билан 
мустахкамланади. Парда деворларда ёриқлар хосил бўлмаслиги учун улар 
мустахкам, эгилмайдиган ва чўкмайдиган асосларга ўрнатилади. 
Айрим жамоат биноларида ёрдамчи хоналарни бир-биридан 
ажратувчи текис ойнали йиғма ёғоч шитларнинг остки қисми полга 
ўрнатилган шит белбоғига қўйилиб, устки қисми шифтга пирамонли тахталар 
ёрдамида қотирилади. Бунда кесими 54х50 мм бўлган ёғочларни ёнма-ён 
қоқиб, кенглиги 446, 946 ва 1946 мм бўлган ёғоч шит плиталар ҳосил 
қилинади. 


77 
2.51-расм. Гипс-бетон 
плиталардан парда 
девор қуриш: 
а – режа ип тортиб;
б – андоза бўйича; 
1 – рубероид тўшама;
2 – ўрнатилган плиталар;
3 – деворга қоқилган 
понасимон қозиқ “ерш”;
4 – қоришма тўлдирилган 
вертикал чок;
5 – режа ип;
6 – арматура;
7 – тирак асоси;
8 – тирак;
9 – рейка;
10 
– 
винтли 
сурма 
кронтейшн. 
Парда деворларга ишлатиладиган шчитлар икки ёки уч қават қилиб 
жойлаштирилган тахталарни михлар ёрдамида қотирилган йиғма ёғоч уйлар 
қурилишида ишлатилади (2.53-расм). Бундай шчитлар узунлиги 2650-3450 мм, 
эни 400-600 мм ва қалинлиги 50-80 мм қилиб тайёрланади. 
Каркасли парда деворлар констурксиялари ёғоч каркас ва 
тўлдирувчидардан иборат бўлади (2.54-расм). 
Бундай парда деворларда бир-биридан 0,5-1 м масофада турган 
устунлар парда девор каркасини ташкил қилиб, уларнинг икки томони 
қалинлиги 20-25 мм бўлган тахталар билан ўралган бўлади. Тахталар оралиғи 
минерал пахта ёки сочилувчан тўлдиргичлар (шлак, керамзит) билан 
тўлдирилади ва икки томонидан сувоқ қилинади. Тахталар юзасига қуруқ 
сувоқ лист ёки ясси асбест панел қоплаш ҳам мумкин.


78 
2.52-расм. Жамоат биноларида учрайдиган парда деворлар: 
1 – штапик; 2 – парда деворнинг юқори белбоғи; 3 – часпак; 4 – шчит белбоғи; 5 – 6 – 
ойна; 7 – остки белбоғ; 8 – плинтус; 9 – понасимон қозиқ “ерш”; 10 – устун. 


79 
2.53-расм. Ёғоч шчитлардан қурилган парда деворлар: 
а – икки қатламли; б – уч қатламли; в – парда деворнинг ёғоч ора ёпмаларга 
тиралиши; 1 – резги тахта; 2 – ёғоч шчит; 3 – каноп толаси ва учбурчак ғўлача; 4 – таянч 
тўсини; 5 – тўсин. 
2.54-расм. Каркасли 
пардадеворлар: 
1 – каркас устуни; 2 – 
сувоқ; 3 – резги тахта; 4 – остки 
белбоғ; 5 – эшик ўрни юқори 
прогони; 6 – қоқилган тахта; 7 – 
устки белбоғ; 8 – сочилувчан 
тўлдиргич. 

Download 11,57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish