1-расм. Эскидан суғориладиган ўтлоқи аллювиал тупроқларда гумусни қатламлар
бўйича тарқалиши, % ҳисобида
Эскидан суғориладиган ўтлоқи аллювиал тупроқларда ҳаракатчан фосфор миқдори ўртача 11,0-
14,0 мг/кг гача баъзан 33,0 мг/кг ни, калий ўртача 168-185 мг/кг баъзан 300-361 мг/кг ва алмашинувчи азот
ўртача 4,5-6,5 мг/кг ни ташкил этади. Ўрганилган тупроқларни 64,2 % ҳаракатчан фосфор билан кам ва
жуда кам, 35,8 %и ўртача даражада ҳамда алмашинувчи калий ва азот билан 77,7 % ер майдони кам
даражада ва 22,3 %и ўртача даражада таъминланганлиги аниқланди. Эскидан суғориладиган ўтлоқи
аллювиал тупроқларни ҳайдалма қатламида умумий азот миқдори ўртача 0,017 %, ялпи фосфор 0,22 % ва
умумий калий 0,36 % ташкил этади. Ушбу тупроқларда карбонатлар эриган ҳолда учрайди ва улар тупроқ
профилида сочилган ҳолда тупроқни ювилганлик даражасига кўра тарқалган бўлиб, баъзан ҳайдов
қатламларида 5,06-6,28 % атрофида тебранади, қуйига томон улар ювилиб, 95-140 см да 7,9 % гача
тўпланганлиги кузатилди.
Хулоса қилганда, ўрганилган эскидан суғориладиган ўтлоқи аллювиал тупроқларда ҳаракатчан
фосфор ва алмашинувчи калий билан кам ва ўртача даражада таъминланганлиги қайд этилди. Хўжалик
суғориладиган ер майдонларининг 81,2 %и ҳаракатчан фосфор кам ва жуда кам, алмашинувчи калий
билан ер майдонларининг 65,4 %и кам даражада ва 34,6 %и ўртача таъминланганлиги аниқланди.
Ўрганилган ер майдонлари алмашинувчи азот билан ҳам жуда кам ва кам таъминланганлиги кузатилади.
Эскидан суғориладиган ўтлоқи аллювиал тупроқлари унумдорлигини тиклаш, сақлаш ва ошириш
ҳамда юқори ҳосил етиштириш мақсадларида, кучсиз шўрланган ерларда - шоли, сули, дуккакли
ўсимликлар (нўхат, ловия, мош, соя) кунгабоқар, маккажўхори, бодринг, сабзи, саримсоқ, ер ѐнғоқ, зиғир,
ем-хашак ўтларидан- себарга, беда ва бошқалар; ўртача шўрланган ерларда- шоли, арпа, кузги жавдар,
тариқ, оқ жўхори, кунжут, қовун, тарвуз, ошқовоқ, помидор, пиѐз, турп, шолғом, ем-хашак ўтларидан-
беда, житняк, шабдар, райграс ва бошқалар; кучли шўрланган ерларда- ширинмия, хашаки лавлаги, қовун,
ошқовоқ, ем-хашак ўтларидан- пирей ва бошқаларни экиш тавсия этилади. Кучли шўрланган
ерлардаширин мия (солодка) экишни кенг жорий қилиш мақсадга мувофиқдир. Ширин миянинг юқори
даражадаги шўрланишга чидамлилиги, дуккаклилар оиласига мансублиги боис тупроқда атмосфера
азотини тўплаши, тупроқ унумдорлигини оширишнинг омилларидан бири ҳисобланади. Бу ўсимлик
илдизлари фармацевтика саноатида қимматбаҳо хом-ашѐ сифатида юқори баҳоланади [2; 3].
Сидерат экинлар сифатида дуккакли ўсимликлар экиш – тупроқни азот билан бойитади, уларни
сув, ҳаво ва иссиқлик режимларини яхшилайди. Уларнинг яшил массаси тупроқда гектарига 150-200 кг
азот тўплайди ва бу тупроқга солинадиган 30-40 тонна гўнгни таркибидаги азотга тенгдир. Шунингдек бу
ўсимликлар тупроқдаги азот, фосфор ва калий билан бойитиб, микробиологик жараѐнларни
фаоллаштиради [2; 3].
Минерал ўғитларни тақчиллигини ҳисобга олиб, суғориладиган ер майдонлари тупроқларини
ўғитларга бўлган талабини нисбатан қондириш ва тупроқ унумдорлигини ошириш ҳамда қишлоқ
хўжалиги экинларидан юқори ҳосил етиштириш мақсадларида ноанъанавий агрорудалардан (бентонит,
глауконит) фойдаланиш тавсия этилади.
Бу чора-тадбирларни амалга ошириш натижасида бир неча йилда кам маҳсулдор ерларнинг
унумдорлик даражасини кўтаришга эришиш мумкин бўлади. Ерлардан унумли фойдаланиш орқали
қишлоқ хўжалик экинларидан юқори ҳосил ва даромад олиниб, натижада озиқ-овқат ҳавфсизлигини
таъминлаш имкони яратилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |