306
Хулоса ва тавсиялар.
Шундай қилиб, олинган натижалар назорат вариантларига нисбатан буғдой
+соляризация + ғўза, ва буғдой + соляризация + хантал (сидерация) + ғўза вариантларининг тупроқда
вилтни қўзғатувчи замбуруғларга қарши курашда, кўчат қалинлигини сақлаб қолишда ва ҳосилдорликни
ошишида юқори самара берганлигини кўрсатди.
Ушбу услубиятни фермер хўжаликларида вилт билан қаттиқ зарарланган далаларни, айниқса ғўза
уруғчилик хўжалик майдонларини патогендан тозалаш учун қўллаш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз.
Фойдаланилган адабиѐтлар:
1.
Tarr S.A.J. The principles of plant pathology. Macmillanpress, London, 1972. р.587
2.
Мирпулатова Н.С. Биологическое обоснование агротехнических мер борьбы с вертициллезным
вилтом хлопчатника. –Ташкент: Фан, 1973. –С.271.
3.
Марупов А. Выживаемость
Verticillium dahliae
Кlebhan на различных глубинах сероземной
почвы. // Доклады АН РУз. - Ташкент, Фан. 1993. – С.2
4.
Marupov А., Robert D. Stipanovic, Turamuratova G.H., Mambetnazarov A. B., Marupova M.A.,
Fusarium verticillioides
: A New Cotton Wilt Pathogen in Uzbekistan. International Open Journal of Plant Disease
and Pathology Vol. 1, No. 1, July 2013, PP: 01 - 05 Available online at http://acascipub.com/Journals.php.
5.
Марупов А., Ишанкулова М., Рахматов А. Новый возбудитель фузариозного вилта
хлопчатника. // Сельские хозяйства Узбекистана. – Ташкент, 2008. -№5. – С.30.
6.
Марупов А., Г.Турамуратова, А.Мамбетназаров, С. Садикова. /Соляризация почвы в борьбе с
вилтовыми патогенами. /Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги, 2017, № 9, б. 51.
7.
Katan, J. and J.E. DeVay (eds.). 1991. Soil Solarization. CRC P ress, Boca Raton, FL, 267 pp.
ГАЗОН ЎТ НАВЛАРИНИНГ УРУҒ ҲОСИЛДОРЛИГИ
У.Норкулов, Х.Алланов
Тошкент давлат аграр университети
Ўзбекистон Республикасида газон ўт навларининг уруғчилиги янги соҳа бўлиб, унинг бир қанча
ўзига хос хусусиятлари мавжуд, жумладан ҳозиргача республикамиз шароитида ўстириладиган газон ўт
навлари асосан чет мамлакатлардан келтирилган бўлиб, бу шароитга мослашмаган ҳамда уларнинг
биологик, экологик хусусиятлари етарлича илмий жиҳатдан ўрганилмаган, булардан ташқари четдан
келтирилган газон ўт навлари бизнинг ўта кескин континентал иқлим шароитимизда уруғ бериши ѐки
сифатли уруғ олиниши бўйича ҳам етарлича тадқиқотлар ўтказилмаган.(1,2)
Бизнинг илмий тадқиқот ишимизда биринчи марта Ўзбекистон шароитида яратилган газон
ўтларининг Манзара-1 ва Манзара-2 навларини уруғчилиги бўйича тадқиқотлар ўтказилиб, бу иккала
навнинг уруғ етиштириш учун ўтказиладиган агротехнологик тадбирлари, яъни уруғлик учун экилган
газон ўт навларининг ўсув фазалари бўйича зарур бўлган агротадбирлар, уруғни вужудга келиш жараѐни,
пишиб етилиш ва йиғиштириб олиш муддатлари, уруғни қуритиш, тозалаш, сақлаш ва уруғларни сифат
кўрсаткичларини аниқлаш каби масалалар ўрганилди.
Тажрибада ўрганилган газон ўт навларининг уруғ ҳосилдорлигини аниқлаш тажрибанинг 4
вариантида амалга оширилди бошқа вариантларда газон ўтлари биринчи йили ҳосил вужудга
келмаганлиги учун уруғ олинмади.Тажрибанинг 4 вариантида 4 такрорланишларидан 1м
2
майдонча
ажратиб олинди ва ундаги уруғлар қўлда йиғиштириб олинди ҳамда унинг оғирлиги ўлчанди.
Газон уруғ ҳосилдорлиги 1-жадвалда келтирилган. Ушбу жадвал маълумотларининг кўрсатишича
газон ўт навларининг уруғ ҳосилдорлигига экиш усуллари ва газон ўтларининг биологик хусусиятлари
катта таъсир кўрсатар экан.
Do'stlaringiz bilan baham: