38
Тритикале экини кузги буғдой экинига қиѐслаб кўрилганида совуққа бардошлилиги, замбуруғ ва
вирусли касалликларга чидамлилиги, шунингдек дон ҳосили кўрсаткичи юқори эканлиги билан ажралиб
туради.
Донидаги оқсил миқдори буғдойникидан 1-1,5% ва жавдарникидан 3-4% юқори бўлсада аммо,
глютенин миқдори кам. Доннинг таркибида оқсил буғдойга нисбатан оқсил таркибида лизин, триптофан
каби қимматли аминокислоталар кўплиги унинг озиқ - овқат ва озуқалик қийматини белгилайди. Аммо,
клейковинанинг сифати буғдойникидан пастроқ. Озуқабоп навлари кўкат, силос, ўт талқони ва
донадонлаштирилган озуқалар тайѐрлаш учун экилади. Кўкати ва силоси буғдой ва жавдарга нисбатан0,5
- 1,0% кўпроқ ҳазмланадиган протеинга эга бўлади ва ҳайвонлар яхши ейди. Ўт талқони оқсил.
Каратиноид ва минерал моддаларга бой бўлади. Сомони ҳайвонлар учун озуқа ва тўшамадир. Тритикале
дони тўйимлилиги жиҳатидан арпа ва жўхори донидан қолишмайди.
Бугунги кунга келиб яратилган тритикале навлари дон сифат кўрсаткичлари юқорилиги билан
аҳамиятлидир. Шу сабабли, тритикале нон ва нон маҳсулотлари, жумладан: печенье, макарон
маҳсулотлари, пицца ва қуруқ нонушта маҳсулотлари тайѐрлашда истиқболли экин бўлиб ҳисобланади.
Тритикале дони эндоспермасидан пўстлоқни ажратиш - юқори сифатли ун маҳсулоти олишдаги энг катта
муаммо ҳисобланади.
Ўзбекистонда ҳам тритикале экини селекцияси ва етиштириш технологияси бўйича бир неча
йиллардан буѐн ўзбек олимлари илмий тадқиқот ишларини давом эттириб келишмоқдалар. Ўзбекистон
Республикасида Давлат реестрига(2017) киритилган тритикале: ―Праг серебристый‖, ―Норман‖, ―Сардор‖,
―Фарход‖ навлари мамлакатимизнинг барча вилоятларида экиш учун давлат реестрига киритилганлиги
ушбу фикримизни яна бир бор тасдиқлайди.
Аммо, яратилган маҳаллий навлар агротехникаси, уруғчилиги етарли даражада илмий тадқиқот
ишларида мукаммал ўрганилмасдан келинмоқда. Юқорида қайд этилган тритикале экининиг аҳамиятидан
келиб чиққан ҳолда 2017-2020 йиллар давомида Тошкент вилоятининг типик бўз тупроқлари шароитида
маҳаллий иқтиқболли тритикале навларининг ҳосилдорлик кўрсаткичларига экиш меъѐрининг таъсирни
ўрганиш бўйича илмий тадқиқот ишларини олиб боришни ўз олдимизга мақсад қилиб олдик. Илмий
тадқиқот ишини олиб бориш жараѐнида тритикале навлари уруғларининг лаборатория ва дала
шароитидаги унувчанлиги, ривожланиш даврлари, биометрик кўрсаткичлари, шунингдек дон сифат
кўрсаткичларини ҳам аниқлаш вазифалари амалга оширилади.
Хулоса ўрнида шуни таъкидлашимиз лозимки, мамлакатимиз аҳолисини юқори ҳосилли ҳамда
тўйимли тритикале экини маҳсулотлари билан таъминлаш, озиқ-овқат хавфсизлигини мустаҳкамлаш,
заҳира озиқа базасини яратиш ва тур хилини кўпайтириш мақсадида тритикале навларини Тошкент
вилояти шароитида илмий тадқиқот ишларида ўрганиш, маҳаллий навларни экиб кўпайтириш мақсадга
мувофиқ деб ҳисоблаймиз.
Do'stlaringiz bilan baham: